XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
12/2020
254
Жаҳон адабиётининг энг сара бу асари
“Минг бир кеча” жуда қадимий тарихий илдизга эга бўлиб,
асосан, Шарқ халқлари эртакларидан тўпланган, асрлар мобайнида қайта
-
қайта сайқалланиб шу ҳолга
келтирилган. “Минг бир кеча”дай маҳобатли ёдгорлик аввал халқ оғзаки ижодида турли халқлар
томонидан яратилган бўлиб, кейинчалик
бу китоб таркибига киритилади. Асрлар ўтиши билан “Минг
бир кеча”даги ҳикоят ва эртаклар бошқа халқлар фольклорининг ривожланишига сабаб бўлади ва бу
ўзаро таъсир йиллар мобайнида сайқаллашиб боради.
Халқ оғзаки ижодига мансуб бу асар қизиқарли эртак ва ҳикоятлари билан жаҳон халқларининг
севимли асарига айланиб улгурган.
Шубҳасиз, бу асар Шарқ халқлари фольклори ва ёзма адабиётининг
ривожланишида ҳам
муҳим ўрин тутади. “Минг бир кеча”дан ўзлашган сюжет, образ ва мотивларнинг
туркман халқ эртакларига таъсирини
фольклоршунос олима М.А.Сақали [1] аниқлаган бўлса, қозоқ
халқ оғзаки ижодига таъсирини олимлар С.Қасбасов [
4
], Г.Н.Потанин ва Н.Тўрақуловлар, ўзбек халқ
эртаклари билан ўхшашлигини эса ўзбек фольклоршунослари Ғ.Жалолов, М.Жўраев,
Ш.Шомусаровлар ўрганганлар.
Маълумотларга кўра “Минг бир кеча”нинг илк вариантлари
VIII асрда таржима қилинган форсча
“Хазор афсона”га бориб тақалади. X асрда “Минг бир
кеча” шакллана бошлайди
ва
XIV-
XVI асрларда
Мисрда китоб ҳолига келтирилади.
“Минг бир кеча” асарининг
дастлабки вариантлари
Навоий
замонасида ҳам машҳур бўлган. Чунки
Навоий Фирдавсий “Шоҳнома”сидан кўп фойдаланган.
Фирдавсий
эса ўз асарини
ёзишда
“араб ва
паҳлавий тилида ёзилган манбалардан фойдаланганлигини
ёзиб қолдирган” [2]. (“Минг бир кеча”нинг пайдо бўлишига сабаб бўлган форсларнинг “Хазор
афсона”си ҳам
паҳлавий тилида ёзилган). Халқ оғзаки ижоди
маҳсули
бўлмиш “Хазор
афсона” (“Минг
бир афсона”)нинг тўлиқ сюжети гарчи
бугунги кунда қадар сақланиб қолмаган бўлса
-
да унинг
композицияси “Минг бир кеча”да ижодий жиҳатдан ўринлашган.
Шарқ адабиётининг маҳобатли
асари “Шоҳнома” сюжетида ҳам
“Авесто”даги мифологик
образларнинг учраши мифологик тасаввурларнинг диффузиялашган ҳолда
адабий тафаккур
тараққиётида муҳим ўрин тутганлигини кўрсатади. “Шоир
асарларида Ахриман, Заҳҳок, дев, пари,
Жамшид, Биварасп, Қаюмарс, аждар, Семурғ, девбод сингари мифологик образлар учрайди” [3]
-
деб
таъкидлайди фольклоршунос олим М.Жўраев.
Бу образларнинг аксарияти “Минг бир кеча”да
ҳам
мавжуд. Халқ оғзаки ижодида
аввал
пайдо бўлиб, кейинчалик
“Авесто”, “Минг бир кеча”, “Шоҳнома”
китобларида
учрайдиган бу тимсоллар Навоий асарларининг мазмунини бойитишга хизмат қилган.
Шунингдек, Кўҳи қоф, Боғи
Эрам, анқо, Азроил, қақнус, дўзах, беҳишт, ғул каби поэтик образлар ҳам
“Минг
бир кеча” китобида
мавжуддир.
Шарқнинг буюк
шоири
Алишер Навоий ҳам
ўз
асарларида халқ оғзаки ижоди жанрларига
кўп
бора мурожаат қилган. Маълумки, “Алишер Навоий
Яқин
ва Ўрта Шарқ
халқлари адабиёти,
фалсафаси, илм
-
фани ва
юнон мутафаккирларининг таълимоти, турли диний билимлар ва
тасаввуф
билан кенг ва мукаммал таниш эди” [4],
--
деб ёзган эди Н.Маллаев.
Шу билан бир қаторда у Шарқ
халқлари фольклорини ҳам
чуқур ўрганган.
Биз бирор манбада Алишер Навоийнинг
“Минг бир кеча”
китобини ўқиганлиги ва ундан фойдаланганлиги ҳақидаги маълумотни
учратмадик. Аммо Навоий
“Тарихи мулуки Ажам” асарида
ўша даврдаги машҳур асарлардан
“Низом ут
-
таворих”, “Жомеъут
-
таворих”, “Девонун
-
насаб”, “Насиҳат ул
-
мулук”, “Одоб ул
-
араб
ва ал
-
фурс”, “Тарихи Табарий”,
“Гузида”, “Мунтахаб”
ва
Банокатий
асарларидан
манба сифатида
фойдаланганлигини
ёзиб қолдирган
[5]. Албатта, Навоий ўз замонасида “Зубдат ут
-
таворих” номли тарихий асар ёзишга бел боғлайди.
Аммо бу асар тўла
ёзиб тугалланмайди. Бу асарнинг иккинчи қисми Эроннинг исломгача
бўлган
тарихини ёритиб беради. Бу ҳақда Қ.Эргашев “Тарихи мулуки Ажам” да тарихий ҳақиқат ва
афсонавий
-
романтик таҳлил” мақоласида батафсил маълумотлар беради [6].
Навоий
“Тарихи анбиё ва ҳукамо” асарида шундай деб ёзади:
“Тарих аҳлининг ихтилофи кўптур,
“Шоҳнома” нинг ул навъки лофи кўптур,
Баъзи мутаассиб эл
газофи
кўптур,
Сен ёзғали ҳам нуктаи вофи
кўптур [7].
Навоий “Шоҳнома”ни
чуқур ўрганган, аммо ундаги барча маълумотларни ҳам ҳақиқат
деб қабул
қилмайди. Бироқ “Шоҳнома”даги эпик қолиплаш принципидан ижодий фойдаланган. Аслида бу
қолиплаш усули ҳинд фольклорида пайдо бўлган ва бошқа халқлар адабиётига ўтган.
“Минг бир кеча” ни
дунёга машҳур қилган хусусиятлардан бири
-
сўз
сеҳри, унинг гўзал
ташбиҳлари,
ҳайратбахш
муболағаларидир. Шубҳасиз, Алишер Навоий ҳам бу хусусиятлардан ўз
асарларида фойдаланган. Эътиборга
молик томони шундаки, Навоий асарларида “Минг бир кеча”
китобидаги образлар ҳам айнан учрайди. Шундай образлардан бири Баҳромдир. Шарқ
ҳикоячилигидаги
қолиплаш
усулидан “Минг бир кеча” да ҳам фойдаланилган. Асосий
ҳикоят
“Шаҳриёр ва Шаҳризод” ҳақида бўлса, Шаҳризод айтиб берган ҳикоятлар ҳикоя ичида сўзлаб
берилади. Навоий
“Сабъаи сайёр” достонини яратишда бу анъанадан фойдаланади.
Асардаги асосий
ҳикоят “Баҳром ва Дилором” ҳақидадир. “Баҳром
ва Дилором” ҳикоятида асосан етти мусофир ҳикояси
берилади. “Минг бир кеча” да ҳикоятларни малика Шаҳризод сўзлайди. Хисрав Деҳлавий ҳам бу
анънани
давом эттиради
[8]. “Ҳашт биҳишт” (“Жаннатнинг саккиз боғи”) достонида
етти иқлим
маликалари Баҳромга эртак сўзлайди. “Сабъаи сайёр” да эса шоҳ Баҳром
етти
иқлимдан
келган
Do'stlaringiz bilan baham: |