XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
255
мусофирлардан ҳикоят тинглайди. “Минг
бир
кеча” даги
воқеалар Ҳинд, Рум, Миср, Чин, Адан, Шом,
Яман, Синд, Ҳижоз, Ҳабаш ўлкаларида
содир бўлади, эртаклар қаҳрамони
турли миллат вакилларидир
-
турклар, эронликлар, араблар, румликлар, яҳудийлар, форслар, ҳиндлар кабилардир. “Сабъаи сайёр”
даги воқеалар ҳам Ҳинд, Рум, Миср, Сарандиб (Цейлон), Адан, Хоразм мамлакатларида
содир бўлади,
турли
миллат
вакиллари
иштирок
этади.
Баҳром ҳам Шаҳриёр каби
сосонийлар авлодидан
эди. “Минг бир кеча”да Шаҳриёр
Ҳиндучин
ўлкаси подшосининг ўғли сифатида берилади. “Тарихи мулуки Ажам” ни диққат билан ўрганиб
чиққанимизда, Баҳром
Яздижирднинг, Яздижирд Шаҳриёр ёки
Шаҳрамоннинг, Шаҳриёр эса
Парвизнинг ўғли деб кўрсатилган. Шеруя отаси Хусрав Парвезни ўлдирганида Ширин Шаҳриёрни бу
балолардан омон сақлаб қолганлиги асарда баён этилган. Яздижирднинг
20 йиллик ҳукмронлиги
даврида мулк эгасиз қолади. Баҳром эса отаси бузганларни қайтадан тузади ва зулм ўрнига
адолат
ўрнатди. Бу адолатпарвар шоҳ “Сабъаи сайёр” да тўлалигича талқин этилади.
Яман шоҳи Баҳромга
шоҳ Нўъмон
отабеклик қилади. “Минг бир кеча” да ҳам шоҳ Нўъмон образи бўлиб,
у Абдулмалик ибн
Марвон
халифалиги даврида
ҳукмронлик
қилади. “Ҳинд, Синд, Чин, Яман, Ҳижоз, Ҳабаш, Шом, Рум,
Диёрибакр ва
ер юзидаги
беҳисоб яйлов ва саҳролар унинг тахти тасарруфида экан” [9]. Иккала
асардаги
шоҳ Нўъмон
тимсоли ҳам
етти иқлим подшоси сифатида улуғланади.
“Сабъаи сайёр” даги шоҳ Баҳром
тарихий ҳақиқатга яқин, овга
ишқибоз, қулон отишни яхши
кўрганлиги сабабли
Баҳром Гўр номини олган. Энди
“Минг
бир кеча” даги
Баҳром тимсолини
таққосласак у “Сабъаи сайёр” даги тарихий Баҳромдан бутунлай фарқ қилади. Тахминимизча, “Минг
бир кеча” даги Баҳром образи ўзининг поэтик белгиларига кўра халқ ижодий тафаккуринг
илк даврида
яратилган. Чунки
“Минг бир кеча”
даги Баҳром
маъжусийлар
шоҳи.
Асарнинг
217-
кечасидаги “Анжад
билан Асад”
ҳикоятидаги
Баҳром шу тарзда талқин этилган.
Офтобпарастлик
эътиқодига амал қилган
бир қария
Асадни
ўғирлаб, “Олов байрами келганда тоғ устида сўйиб, оловга қурбон қиламиз” [10],
-
деб махфий зиндонга қамаб қўяди. Тарихдан маълумки, инсониятнинг илк тараққиёти
даврида
худоларга атаб инсонлар
қурбонлик қилинган. Балки бу эртакдаги илк мотивнинг илдизи қадимиятга
бориб тақалади. Ислом дининиг кириб келиши билан бундай ваҳшийликларга чек
қўйилди. Бир
йилгача Асад маъжусийларнинг махфий зиндонида сақланади. Ҳар куни бир чўри
Асадни
қонга белаб
савалайди ва бир кўвача шўр сув билан битта чавати нон ташлаб кетади. Ҳайит кунлари яқинлашганда
маъжусийлар шоҳи
Баҳром
одатдагидек сафарга отланади.
Баҳром
маъжусий
Асадни сандиққа солиб,
кемага чиқади. Кўп қийинчиликларни
бошдан кечирган
Асад ниҳоят вазир акаси Анжад ёрдамида
Баҳром маъжусийдан қутилади ва Анжад Баҳромнинг
қизи
Бўстонга ўйланади. Баҳром ислом динини
қабул қилгач
“Неъмат ва Наима” ҳикоятини
сўзлаб беради ва ўлимдан озод этилади. Шунингдек, бу
эртакда
малика Маржона, Хотам савдогар, Хажжожи золим тимсоллари ҳам мавжуд. Отаси
Қамаруззамонга
хиёнат қилганликда айбланган Анжад билан Асад
хазинабон томонидан ўлдирилиши
лозим бўлганда
Навоийнинг “Икки вафоли ёр” ҳикоятидаги
ҳолат
такрорланади. Бу аҳволни кўрган
хазинабон ғамга мубтало бўлиб турганда
минг тиллали оти қочиб
тўқайга киради. Хазинабон тўқайда
шерга
ем бўлишига озгина қолганда ака
-
ука Анжад билан Асад уни қутқариб қолади ва хазинабон
уларни озод қилади, ўзга юртларга кетишини
илтимос қилади.
Демак, хулоса сифатида шуни
айтиш зарурки, “Минг бир кеча” даги
Баҳром образи
халқ бадиий
тафаккурининг
дастлабки даврларида яратилган бўлиб, у қадар фаол шоҳ тимсоли сифатида талқин
этилмаган. Унинг сюжет тизимидаги суст фаолияти, характеридаги ибтидоий белгиларнинг
етакчилиги, ҳатто
маъжусийлар шоҳи
сифатида намоён бўлиши Навоий талқинидаги Баҳромдан
тубдан фарқ қилади. “Минг бир кеча”даги Баҳром золим, ўзгаларга жабр қилувчи, оташпарастлар
шоҳи
сифатида талқин этилади. Унинг ислом динини қабул қилгач
ўлимдан озод этилиши эртак ичидаги
эртакнинг сюжетида хотима вазифасини ўтайди. Алишер Навоий яратган
Баҳром эса
даврлар ўтиши
билан сайқаллашиб, шоҳ сифатида маълум
бир
ижобий
ва салбий хусусиятларга
эга бўлган
тимсол
даражасига кўтарилади. Навоий Баҳром образини яратишда ўзидан олдин ўтган
Низомий, Хисрав
Деҳлавий, Жомий каби салафларининг
ижодий анъаналарига риоя қилган. Дастлаб, Баҳром
адолатпарвар, юртпарвар шоҳ сифатида талқин қилинса
-
да, “Сабъаи сайёр” сўнггида
у раҳм–
шафқатсиз, золим, майга ва овга муккасидан кетган, айш
-
ишратга берилган, давлат ишларини
унутган
образ, ёвузлик тимсоли сифатида акс эттирилади. Ниҳоят
худо ва табиат томонидан жазоланиб,
ботқоққа
ғарқ
бўлади. Иккала асардаги
тасвирланган
Баҳром
тимсолидаги ўхшашлик шундаки,
уларнинг ҳар иккаласи золим подшо сифатида талқин этилади. Фарқли томони
шундаки, “Сабъаи
сайёр” даги Баҳром
дастлаб адолатпарвар шоҳ бўлса, асар сўнггида у шафқатсиз
ҳукмдорга, “Минг бир
кеча” даги Баҳром
эса
золим маъжусийлар шоҳидан
ислом динини қабул қилган мўмин
-
мусулмонга
айланади. Навоий шундай ёзади:
Шоҳки иш адл ила бунёд этар,
Адл бузуқ мулкни обод этар.
Кофири одил ани обод этиб,
Мўмини золим ани барбод этиб...
Навоий золим ва жоҳил подшолар жаҳолат йўлидан
қайтиб
одил бўлишлари мумкин деб
ўйлайди. Агар адолатсизлик қилиб халққа жабр
-
зулм етказсалар албатта жазога гирифтор
бўлишларини таъкидлаб, замонасининг подшоларини халқпарвар ва адолатли бўлишга ундайди. Шоир
Do'stlaringiz bilan baham: |