АНГЛИЯ ПАРЛАМЕНТИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ
XIII асрда Англиянинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти.
XIII аср мобайнида Англияда қишлоқ хўжалиги ҳам, саноат ҳам зўр бериб тараққий этди. Ерни ишлаш такомиллашди, бу вақтда агрономияга дойр турли трактат (илмий асар)ларнинг босилиб чиқиши шуни кўрсатади. Икки далали система ўз ўрнини кўпроқ уч далали системага бўшатиб беради. Қорамол тобора кўпроқ урчитила бошлаши муносабати билан далаларни гўнглаш
кенг қўлланиладиган бўлди. Англияда қўйчилик айниқса кўп ривожлана бошлади. Қўй жуни чет элга Фландрияга кўп миқ-дорда жўнатиладиган бўлди, маҳаллий мовутсозлик ривожла-ниши муносабати билан жуннинг маълум қисми Англиянинг ўзида истеъмол қилинарди. XII асрда Англияда деҳқончилик со-ҳасида эришилган ютуқларни ана шу факт кўрсатиб берадики, бу асрда Англиядан Европа қитъасига кўп ғалла олиб кетиларди. Шундай қилиб, Англияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг фақат кенг ички бозоригина эмас, балки ташқи бозори ҳам ву-жудга келган эди. Деҳқонлар, хусусан уларнинг юқори табақаси бўлган фригольдерлар товар муносабатларига тортилган эди. Рицарлар бозор билан яқиндан боғланган эдилар, XIII асрда улар ўз иқтисодий фаолиятларида шаҳарликлар билан яқинла-шиб, қишлоқ хўжалиги ва савдо-сбтиққа тобора кўпроқ жалб қилинди.
Феодаллар орасида кўп сонли маъмуриятга эга бўлган, ўзи-дан кейин хийла мураккаб манориал бухгалтерияси қолдирган монастирь ва епископлик маиорлари бозор муносабатларига энг кўпроқ тортилган эди. Дунёвий йирик феодаллар—баронлар бозор билан унча алоқа қилмасдилар. Баронларнинг крепост-нойлари етиштирган маҳсулотнинг кўп қисми феодалнинг ва унинг мулозимларининг эхтисжига сарфланарди.
Англия учун XIII аср шаҳарларнинг гуриллаб ўсиши харак-терлидир: шу асрда шаҳарлар сони XI асрдагига қараганда 50%дан ортиқроқ кўпайди. Шу давр ичида шаҳар аҳолиси 5 дан 15% га ортди. Айниқса муваффақиятли ривожланиб борган мовутсозликдан ташқари, шаҳарларда. бошқа ҳунарлар: темир-чилик, қуролсозлик, кўнчилик, қалайи буюмлар ясаш ва ҳока-зслар ҳам ёйилди. XIII аср бошидаёқ Англияда 80 дан зиёд шаҳар ўзини-ўзи идора қилиш ҳуқуқига эга эди; шаҳарлар муайян йиллик взнослар (фирмалар) тўлаши эвазига королдан шаҳар кенгашини эркии сайлаб қўйиш ҳуқуқипи, шаҳарликлар-нинг ўзлари солиқ солиш, бозорларга эга бўлиш ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни қўлга киритдилар. Шаҳарларда цехлар ривожланди (Англияда цехлар савдо-сотиқ ташкилотларига ўхшаш, гильдиялар деб ном олган эди). Шаҳар тоифаси муҳим ижтимоий кучта айландики, у билан король ва феодаллар ҳам ҳисоблашар эдилар.
Мамлакатдаги ишлаб чиқариш кучларининг умумий ўсиши ва унинг экономикасининг мустаҳкамланиши шароитида XIII асрда ривожланиб бораётган феодал жамиятнинг ижтимоий зиддиятлари ғоят кескинлашди. Зиддиятларнинг бир йўли феодаллар билан деҳқонлар ўртасида борди. Инглиз деҳқон-лари XIII асрдан бошлаб оғир даврни бошдан кечирар эди. XIII аср деҳқонлар оммасини энг кўп асоратга тушириш даври бўлди. XIII асрда инглиз қишлоғида асосий сиймо ҳисоблан-ган вилланлар турар жойвга бириктирилган бўлиб ҳафталик баршчинани (ёзги мавсумда ҳафтада 5 кунгача) ўташга мажбур бўлган, лордга никоҳ солиғи ва бошқа ноҳақ солиқлар тў-лаган, унинг судига бўйсундирилган тамомила крепостной киши эди. XIII асрдати инглиз деҳқони аслида вилланга эмас, балки сервга ўхшаб кетарди. Инглиз юристлари «Рим ҳуқуқи» ни да-лил келтириб, вилланлар Рим қулининг бир тури эди деб очиқ-ойдин фикр билдирган эдилар. XIII асрда турли манорларда кўплаб тартибсизликларнинг юз бериши, деҳқонларнинг тез-тез қочишлари, бутун жамоа деҳқонларининг лорд учун мажбури-ятларни бажаришдан бош тортишлари (борди-ю бу мажбурият-лар, айниқса эски «манор одамига» зид келадиган янги маж-буриятлар бўлса) бежиз эмас эди. Лордлар томонидан кенг яйловлар ва мол боқиладиган бошқа ерларнинг босиб олиниши заминида деҳқонларнинг лордларга қарши олиб борган кура-шига дойр кўптина фактлар маълумдир1. Етарли миқдорда яй-лов ва мол боқиладиган бошқа жойлар бўлмаганидан'кейин деҳқонлар кенг кўламда чорвачилик билан бутунлай шуғуллана олмадилар. Дуруст инглиз қишлоғида яна фригольдерлар, яъни эркин деҳқонлар бор эди; уларнинг аҳволи вилланларнинг аҳ-волидан яхшироқ эди. Аммо бу вақтга келиб фригольдерларнинг аҳволи ҳам ёмонлашди. Айрим графликларда лордлар фриголь-дерларни ҳам баршчина ишлашга (гарчи вилланларга қараган-да кичикроқ масштабда бўлса ҳам) мажбур қилар эдилар; бун-дан ташқари, фригольдерлар орасида кескин (вилланлардагига нисбатан анча жадалроқ) табақаланиш юз берди, бунинг нати-жасида фригольдерла'рнинг кўплари кам ерли кишиларга айла-ниб қолдилар.
XIII асрда Англиядаги ижтимоий зиддиятларнинг бошқа бир йўли бир томондан, йирик феодаллар, яъни лордлар, епископлар, йирик монастирларнинг аббатлари ўртасида юз берган бўлса, иккинчиси— майда рицарлар ўртасида келиб чиқди. Юқорида айтиб ўтилган йирик феодаллар мамлакатдаги ерларнинг кўпчи-лик қисмини эгаллаб олган эдилар. Уларнинг ҳар бири бир неча ўнлаб, баъзан эса юзлаб манорларнинг эгаси эди; крепостной деҳқонлар, асосан шуларга қарашли эди. Майда рицарлар озги-на ҳайдаладиган ери бўлган кичик манорларга эгалик қиларди-лар, шу сабабли уларда крепостнойлар жуда оз бўларди ёки ҳатто бутунлай бўлмасди; майда рицарлар ўз хўжаликларида асосан батрагаар меҳнатидан фойдаланиб, уларни кам ерли деҳқонлар—коттерлар ҳисобидан ёллардилар. Шундай қилиб, рицарлар гарчи феодаллар синфига мансуб бўлсалар-да, лекин улар фақат ўз мулкларининг катта-кичиклиги ва король саройи-дан анча узоқда туришлари билангина эмас, балки хўжалик юргизиш жиҳатидан ҳам юқори табақа барон аристократлардан
кескин фарқ қилар эдилар. Савдо-сотиқ заминида рицарлар ша-ҳарликлар билан тобора кўпроқ яқинлашдилар. Рицарлар солиқ гўловчилар сифатида ҳам шаҳарликлар билан яқинлашдилар, чунки Англияда рицарлар ер солиғи ва бошқа солиқлардан озод қилинматан эдилар, Францияда эса бунинг акси эди. Буларнинг ҳаммаси рицарлар билан шаҳарликларнинг биргаликда сиёсий чиқишлар қилиши учун шароит яратиб берди, XIII асрнинг ик-кинчи ярмидаги сиёсий явоқеалар худди шуни кўрсатди.
Инглиз парламентининг бошланиши. Иоанн Ерсиз Буюк эр-кинлик хартиясини имзолар экан, ҳақиқатда уни бажармоқчи эмас эди. Иоанн Ерсизни ўзи ичган қасамига риоя қилиш маж-буриятидан халос этган папа Иннокентий III ҳам король товдо-нита ўтди. Иоанн баронлар билан янги урушга тайёрлана бош-лади, бу уруш тез орада бошланди ҳам, аммо уруш ҳаракатлари айни қизиб турган пайтда король қазо қилди. Унинг вориси кичик ёшли ўғли Генрих III (1216—1272) баронлар олигархияси қўлида узоқ вақтгача қурол бўлиб қолди. Лекин у ҳатто бало-ғатга етгандан кейин ҳам мамлакатни идора қилишда деярли ўзгариш бўлмади. Лапашанг ва беқарор Генрих III папани ва епископларни, шунингдек, француз хотини билан биргаликда Франциядан Англияга келган қариндош-уруғлари ва уларнинг дўстларини инглиз баронларига қарши қилиб қўймоқчи бўлди. Бу феодалларга Генрих сахийлик билан мансаблар ва ер-мулк-лар улашди. Бу эса инглиз баронлари ўртасида қаҳр-ғазаб уйғотди. Шаҳарлар папа куриясига кетаётган юқори тўловлар-дан норози бўлдилар. Рицарлар ва эркин деҳқонлар король амалдорлари ва судларининг суиистеъмолларидан ва барон-ларнинг ўзларининг жойларда давом эттираётган бемаза ўзбо-шимчаликларидан ғазабланардилар. Бундан аввалги йили мамлакатда ҳосил ёмон бўлганлигига ва очарчиликка қарамай, шаҳзода Эдмунд (королнинг кекжа ўғли)нинг Сицилия тахтини1 истило қилнш учун король 1258 йил баҳорида баронлар ва рицар-лардан улар оладиган даромадларнинг тўртдан уч қисмини тўлашларини талаб этди. Королнинг талабига жавобан, қурол-ланган ва ўзларига кўп рицарларни эргаштириб олган баронлар саройга кириб келдилар ҳамда барча «французлар»ни идора ишларидан четлатиб, «королликда реформалар» ўтказиш учун алоҳида комиссия тайин этишни талаб қилдилар. Шундан сўнг, тез орада баронларнинг Оксфордда тўпланган «қутурган парламента» алоҳида конституция («Оксфорд озиқ-овқатлари») иш-лаб чиқди. Бу алоҳида конституция королни баронларнинг дои-мий назоратига топширди.
Дастлабки пайтда баронлар рицарлар билан келишиб ҳара-кат қилдилар. Аммо баронлар ҳокимиятни фақат ўзлари учун босиб олишга интилаётганликларини, рицарлар масаласида но-аниқ ваъдалар бериш билан чекланаётганликларини рицарлар тезда пайқадилар. Рицарлар норозилик билдирдилар. Уларнинг талаблари бошқа бир ҳужжатда «Вест министрлик озиқ-овқат-лари» номли машҳур ҳужжатда ифодаланган эди. «Вест министр-лик озиқ-овқатлари» рнцарларнинг ўз сеньорлари — баронлари билан бўладитан муносабатларини тартибга солиб турарди, шу-нингдек, король шерифлари, эсчиторлари1 ва судъяларининг суиистеъмолларини йўқвтиш тўғрисида бир қанча таклифлар киритди. Энг майда рицарлар айниқса кўп активлик кўрсатдилар (Англияда улар бакалаврлар деб аталарди).
Ҳаракатга кейинчалик шаҳарликлар ва бир қанча жойларда деҳқонлар, қисман фригольдерлар, қисман вилланлар келиб қўшилдилар. Баронлар тўдаси бўлиннб кетди. Демократик эле-ментларнинг активлигидан, хусусан, бошланиб кетган деҳқонлар ҳаракатидан қўрқиб қолган баронларнинг кўпчилиги тезда король томонига ўтди. Аммо Симон де Монфор2 бошчилик қилган йирик феодалларнинг бир қисми король билан курашни давом қилдириб, рицарлар ва шаҳарликлар билан иттифоқ тузди.
1264 йил баҳорида Симон королнинг тарафдорлари бўлгаи баронла'рни яксон қилиб, Генрих III ни ва унинг катта ўғли шаҳзода Эдуардни асир қилиб олди. Симон де Монфор бир неча вақт Англиянинг диктатори бўлиб олди. 1265 йил бошида у кенг составда парламент чақирди: парламента барон ва епископ-лардан ташқари, рнцарларнинг (ҳар бир графликдан икки киши-дан) ва шаҳарларнинг (ҳар бир шаҳардан икки кишидан) вакил-лари таклиф қилинди. Шундай қилиб, француз Генерал штат-ларига ўхшаш, Англияда биринчи марта уч тоифа вакилларидан иборат парламент чақирилди.
Симон де Монфорга ҳокимият тепасида узоқ вақт қолиш муяссар бўлмади. Баронларнинг кўпчилик қисми душманлар лагерига ўта бошлади. Шаҳзода Эдуард асирликдан қочиб, ко-роллик кучларининг асосий ташкилотчиси бўлиб олди. 1265 йил аьгустда Ивзем ёнидаги жангда Монфор мағлубиятга учради ва ўлдирилди. Унинг тарафдорлари жазога тортилдилар. Парламент яна биргина йирик феодаллар составила йиғиладигая бўлди Эдуард I нинг идора қилиши. «Намунали парламент». Эдуард I (1272—1307) 50—60 йиллардаги «ғалаёндан» катта сабоқ олган хийла ғайратли король эди. Айни замонда 1258—1265 йиллардаги баронлар уруши маҳалида ўрта ва қуйи синфларнинг ҳаракатидан қўрқиб қолган феодаллар энди короллик тож-тахт теварагида мустаҳкамроқ зичлашдилар. Эдуард I ўз мавқеини янада кучайтириш учун бир қанча истилочилйк урушлари қилши. Эдуард I Уэльсни истило қилди (1282 й.)1 ва Шотландия билан узоқ уруш олйб борди. Шотландия билан олиб борилган уруш ғоят оғир бўлди. Урушни давом қилдириш учун етарлича маб-лағи бўлмаган король жуда мушкул бир аҳволга тушди. Оппо-зициянинг янтидан бош кўтариб чиқишининг олдини олиш ва зарур маблағга эга бўлиш мақсадида 1295 йили королнинг ўзи умум тоифавий парламент чақирди. Бу парламентнинг состави келажакда ана шундай йиғилиншар учун намуна бўлганлигидан, уни кейинчалик «намунали парламент» деб атадилар. Аммо 1265 йилда Монфор парламенти қанақа составда тўпланган бўл-са, бу парламент ҳам худди шундай составда йиғилди. Бу пар-ламентда лордлар, дунёвий ва руҳоний феодаллар, рицарлар ва шаҳарликлар йиғилган эди. Шу пайтдан эътиборан Англия парламенти мунтазам суратда йиғиладиган бўлди, тез орада (1297 й.) солиқларни тасдиқлаш ҳуқуқини олди.
XIV асрда парламентнинг ривожланиши. XIV аср ўртасида король Эдуард III (1327—1377) даврида парламент айниқса тез-тез (деярли ҳар йили) чақириладиган бўлди. Франция билан бошланиб кетган Юз йиллик уруш ҳукуматдан катта пуллар талаб қилди. Пулга муҳтож бўлган король ҳар сафар парламента мурожаат этиб, ундан «субсидия» ёки «кўмак» сўрашга мажбур бўлди. XIV асрда инглиз парламентининг ҳуқуқи ҳам асосан расмийлашди. Парламент солиқларни тасдиқлаш ҳуқу-қидан ташқари, қонунлар (парламент низомлари ёки актлари) чиқариш ҳуқуқини олди. Парламент, шунингдек сиёсий ишлар бўйича, жумладан,' короллик министрлари томонидан содир бўладиган хизмат жиноятлари бўйича олий суд ҳам бўлиб қол-ди. 1343 йилдан эътиборан парламент икки палатага бўлинди. Юқори палата лордлар палата с и деб аталиб, у руҳоний лордлар, архиепископлар, епископлар, энг йирик монастирлар-нинг аббатлари ва дунёвий лордлар (баронлар)дан иборат бў-ларди. Умум палатаси деб аталмиш қуйи палата графлик-ларнинг вакиллари бўлган рицарлар ва шаҳарликлардан иборат бўларди.
Инглиз буржуа тарихчилари одатда тасдиқлаганларидек, ўрта аср давридаги инглиз парламенти чинакам миллий парламент эмас эди. Унда деҳқонлар оммасининг вакиллари йўқ эди. Шаҳар аҳолисининг қуйи табақалари ҳам парламентда ўз ва-килларига эга эмас эдилар ва, баъзи бир истисноларни ҳисобга олмаганда, улар депутатлар сайлашда қатнашмасдилар.
XIV—XV асрларда Англиядаги шаҳар идораси тобора кўп-роқ ёпиқ цех-олигархия характерига зга бўлди. XIV асрдан бош-лаб рицарлар графликлардаги ҳокимиятни ўз қўлларига кири-тиб олиб, бу вақтга келганда энди бозор, савдо-сотиқ билан, баъзан эса саноат билан ҳам яқиндан боғланган узил-кесил қишлоқ хўжайинларига айланган эдилар. XIV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб тузилган муросага келтирувчи судьялар де-ган янги мансаб, рицарларнинг жойлардаги сиёсий ҳокимияти-нинг ифодаси эди. Рицарлар бу мансабни бепул бажарар эдилар. Муросага келтирувчи судьялар полициячилик тартибида майда ишларни, шунингдек, ишчи кучи ёллаш масалаларига, иш ҳақи белгилаш ва бошқа шунга ўхшаш масалаларга оид ишларни қарар эдилар. Муросага келтирувчи судьялар деҳқон-ларга қарши хусусан қишлоқ камбағалларига қарши дворянлар тоифасининг синфий манфаатларини очиқдан-очиқ ҳимоя қилар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |