Генрих II Плантагенетнинг реформалари. Генрих II даврида (1154—1189) инглиз короллигининг чегаралари гоятда кенгайди. Генрих II нинг мулклари қаторига, Англия ва Нормандиядаи ташқари, унинг Франциядаги мерос мулклари — Анжу, Пуатье, Турень ва бошқалар кирар эди. Королева (малика) Элеонора учуй сеп тариқасида у Аквитания герцоглигини олди. Генрих II даврида Англия Ирлапдияии (унинг шарқнй соҳилипи) истило қила бошлади. Генрих II нинг мулклари кенгайиб кетганлигидан инглиз ва француз буржуа тарихчилари унинг давлатини «Анжу империями» деб атайдилар.
Узининг кўп сонли мулкларидаги моддий ресурсларига тая-ниб, шунингдек, феодаллар ўртасида бундан олдин юз берган ўзаро урушларидан аҳоли ичидаги ўрта синфларнинг норози бўлганлигидан фойдаланиб, Генрих II король ҳокимиятининг обрў-эътиборини янада кўтара олди. Уз короллигининг бошида-ноқ у графликларнинг барча шерифларини (Англия графлигида олий маъмурий ва суд лавозимидаги шахе Тар ж.) ўзгартириб, уларнннг ўрнига ўзига ишончлироқ бўлган янги одамларни тайин этди. Ғалаёплар маҳалида феодаллар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган «қонунсиз» қаерларнинг кўпчилиги йўқ қилиб ташланди. Айни замонда мамлакатда короллик судининг аҳа-мияти ортди.
Генрих II нинг суд ооҳасидаги асосий рефо>рмаси суд масла-ҳатчиларининг ўрнатилиши эди. Король ҳар бир рицарга, ҳар
бир шаҳарлик ва эркин деҳқонга феодал ва баронларнинг суд-ларига эмас, балки короллик судига мурожаат этиш ҳуқуқини берди. Сайёр короллик судлари жойларда иш курган пайтларида, бу ишни текшириш учун алоҳида «маслаҳатчилар» ни маҳал-лий рицарлар ва бадавлат фригольдерларнинг вакилларини (одатда, 12 кншидан иборат вакилларни) жалб қилар эдилар. Уз айтганларининг тўғрилигига онт ичган бу гувоҳлар оғзидан чиққан гапларга суд текширишининг эски формалари давридагига қараганда кўпроқ ишониларди. Суд текширишининг эски формалари қўлланилган илгариги маҳалда айбланувчининг айбини аниқламоқ учун уни турли хил қийноқ-азобга мубтало қилинар-ди, яъни танасига чўғ ёки қизитилган темир босиларди, қайпаган сув сепиларди ёки қаттиқ калтакланарди. Король судлари фао-лиятининг кучайиши, ўз-ўзидан короллик даромадларининг му-ҳим қисмини ташкил қилар эди. Аммо реформанипг сигеий томони муҳим эди. Ана шу реформа туфайли Генрих II майда рицарларни ва Англияда ҳали асоратга туширилмай қолган анча кўп сонли деҳқонларни (яъни ерпи тасарруф этувчиларни) ёки фригольдерларни, шунингдек, шаҳарликларни ҳам ўз томонига тортди. Короллик суди ана шу барча табақаларни йирик феодал-ларнинг зулмидан маълум даражада ҳимоя қилди. Бироқ мам-лакатдаги деҳқон аҳолисининг жуда кўпчилиги — крепостной вилланлар — хўжайин лордларнинг зулми остида қолдирилди. Хўжайин лордлар вилланларни ўзлари истаганларича суд қилар ва жазолардилар (короллик судига тааллуқли жиноий ишлар-гина бундан мустасно эди). Короллик суди вилланлардан на ерга ва на бошқа мол-мулкларга дойр даъволарни қабул қил-масди, чунки у крепостнойларни юридик жиҳатдан тўла ҳуқуқлн бўлмаган одамлар деб ҳисобларди.
Кейинчалик, XIII—XIV аерларда, инглиз маслаҳатчилари суди аста-секип ривожлапиб борди. Маслаҳатчи-гувоҳлар айбла-нувчипи қоралайднган ёки оқлайдиган ҳукм чиқарувчи масла-ҳатчиларга, махсус суд жюриси аъзоларига айландилар. Иккинчи томондан, барча деҳқонлар крепостной қарамликдан озод бўла боришлари билан улар шу короллик судидан фойдаланар эканлар, умуман вақт ўтиши билан бу суд узил-кесил умумграж-данлар судига айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |