Xi—xiii асрларда Англияда сиёсий марказлашишнинг бошланиши Генрих II плантагенетнинг реформалари



Download 195 Kb.
bet3/5
Sana01.06.2022
Hajmi195 Kb.
#625990
1   2   3   4   5
Bog'liq
1480328007 66279

Қалқон пули. Генрих II доимий қўшин тузмоқчи бўлди. Чунки вассалларнинг рицарлик хизмати бир йилда маълум кунлар би­лан чекланган бўларди, бу эса қуруқликда узоқ урушлар олиб боришда ўнғайсизлик туғдирарди. Шусабабли Генрих II рицар-ларнинг бир қисмини ҳарбий хизматдан бўшата бошлади. Бундай рицарлар шахеий хизмат қилиш ўрнига ҳарбий ёки қалқон солиғи тўлашлари лозим эди. Бу пулга король йил бўйи хизмат қилишга рози бўлган рицарларни ўзига ёллаши мумкин эди. Қалқон пулининг жорий қилиниши муҳим ижтимоий оқибатлар-га эга бўлди. Бу тадбир туфайли инглиз рицарлари ҳарбий-фео-дал хизматдан эртароқ озод бўлиб, тинч қишлоқ хўжайинларига айлана бошладилар. Қелгусида бу ҳолат қуйи инглиз дворян-ларини шаҳар буржуазияси билан яқинлаштиришда катта роль ўйнади.
Черков билан тўқнашув. Генрих II инглиз черковини тамоми-ла ўзига қарам қилмоқчи бўлди. У епископлар ва аббатларнинг сайлови менинг 'иштирокимда ўтказилиши керак деб талаб қил-ди. Руҳонийлар жиноий ишлар бўййча бошқа ҳамма фуқара-сингари, короллик суди томонидан суд сқилиниши лозим. Архие-пископлар королнинг розилигини олгандан кейингина папа би­лан муносабатда бўла 4лар эди.
Бироқ черков реформасини ўтказишда Генрих II инглиз чер-ковининг бошлиғи, Кентербери архиепиакопи Фома Бекетнинг қаршилигига дуч келди. Епископлар, дунёвий баронлар ва папа қўллаб-қувватлаган Фома Бекет Кларендон шаҳридаги черков соборида (1164) королнинг қистови билан қабул қилинган янги қарорларнинг турмушга оширилишига кўнмади. Дарғазаб бўл-ган Генрих II қайсар архиепископдан қутулишга қарор берди ва Бекетни ўлдиришни ўзининг икки рицарига буюрди (1170 й.). Архиепископ ибодат қилаётган маҳалида ўлдирилди. Бироқ шош-қалоқлик билан берилган фармойишнинг оқибати королнинг ўзи учун жуда ноқулай, бўлди. Баронлар Фома Бекетнинг ўлимидаи Генрих II га қарши қўзғолон кўтаришга баҳона сифатида фой-даландилар. Асоратга тушириш тугалланиши муносабати билан XII асрда аҳволи ёмонлашган деҳқонлар оммаси ичида Фома авлиё деб шуҳрат қозонган эди. Унинг королга қарши чиқишини деҳқонлар кучайиб бораётган феодал-бюрократик тузумга қар­ши норозилик деб билардилар. Агар король Фома Бекетни ата-йин ўлдирганлиги айбини ювмаса ва черков ишига аралашишни тўхтатмаса, у черковдан қувилади, деб папа унга дўқ-пўписа қилди. Генрих II анча ён беришга мажбур бўлди. У Кларендон-даги қарорларни бекор қилди. Король Кентербеди шаҳрига ке-либ (келгуси, 1171 йилда) ўлдирилган архиепископнинг қабри устида, мен ўйламасдан фармойиш берибман ва бу фармойишни ўлдириш ҳақидаги буйруқ деб «нотўғри тушунилган» деб ҳамма-нинг олдида тавба-тазарру қилди. Уша йили Генрих II Ирлан-дияни истило қилиш пайига тушди. Бунда, жумладан, у Ирлан­дия истило қилингандан кейин мустақил Ирландия черковининг папага тобе қилинишини ва шу билан папанинг кўнгли олиниши-ни кўзда тутган эди.
Генрих II короллигининг сўнгги йиллари яна баронлар оппо-зициясига қарши қаттиқ курашда ўтди. Англия баронлари План-тагенетларнинг қуруқликдаги мулкларига эгалик қилувчи фео-даллар билан иттифоқ туздилар. Баронлар қари королнинг ўз ўғилларини ўзига қарши оёқлантирдилар. 1189 йилда королга қарши қаратилган катта фитна фош қилинди. Бу фитнада коро­лева Элеонора ва шаҳзодалар, яъни Генрих билан Элеоноранинг болалари қатнашган эдилар. Ана шу феодал тўс-тўполони вазия-тида Генрих II ҳам вафот этди.
Буюк эркинлик хартияси. Генрих II нинг ўғиллари Ричард I Шер Юрак (1189—1199) ва Иоанн (Жоне) Ерсиз (1199—1216) даврларида король ҳокимияти заифлашиб қолди. Ричард деярли Англияда ящамади ҳам, чунки ҳамиша ёки Шарқда салиб юри--ши билан, ё Франциядаги урушлар билан банд бўлди. Иоанн Ерсиз Филипп II Август билан курашда доимо муваффақиятсиз-ликка учради ва пировардида, Нормандияни, Анжуни ©а Фран­циядаги бошқа бир қанча мулкларни қўлдан бой берди. Бундап ташқари, янги Кентербеди архиепископини сайлаш масаласига аралашиб, у папа Иннокентий III билан тўқнашиб қолди. Папа Иоанни черковдан қувиб, бутун Англияда ибодат қилишни ман этди (1208 й.). Тахтдан ажралиш хавфи остида қолган ва жами-ятнинг етарлича қўллаб-қувватлашига кўзи етмаган король тас-лим бўлишга мажбур бўлди. У ўзини папанинг вассали деб тан олди ва ҳар йили папанинг хазинасига бир минг фунт стерлинг хирож тўлаш мажбуриятини олди (1213 й.).
Папа билан тўқнашувдаги муваффақиятсизлик мамлакатда королнинг обрў^эътиборини жуда тушириб юборди. Иоанн ва унинг амалдорлари қўллаб келган ҳар хил тамагирликлар, ноҳақ йиғинлар йиғилиши ва зўравонликлар қилиниши фақат баронлар v ва епископлар орасидагина эмас, балки рицарлар ва шаҳарлик-лар орасида ҳам королга қарши норозилик туғдирди. Айни за-монда кучайиб борган король ҳокимиятининг назорати малол келган йирик феодалларда маҳаллийчилик кайфиятлари пайдо бўлиб қолди. Король ўйлаб чиқарган, лекин рицарлар бефойда деб билган қуруқликдаги янги урушга рицарларнинг кўпчилиги қатнашишдан бош тортди. Ана шулар натижасида 1215 йилнинг ёзида Иоанн Ерсизга қарши қўзғолон кўтарилди. Энг йирик ба­ронлар қўзғолонга раҳбарлик қилдилар. Аммо қўзғолонга кўп-гина рицарлар, шунингдек, Лондон шаҳри ҳам қўшилди. Қўзғо-лончилар асир қилиб олган Иоанн 1215 йил 15 июнда Буюк эр­кинлик хартиясига имзо чекишга мажбур бўлди.
1215 йилги Хартия 63 моддадан иборат катта сиёсий ҳужжат эди. У латин тилида тузилган эди. Хартия, асосан феодаллар синфининг манфаатларини кўзда тутувчи кўпдан-кўп ён бериш-лар ва имтиёзларни ўз ичига олган эди. У баронларга ва феодал-ларга ўз феодалларини мерос қилиб қолдиришни ва «одатга кўра» мўътадил вассаллик тўловлари тўлашни таъминлар эди. Улар учун имтиёзли бўлган «Тенглар суди» (пэрлар суди) ни топ-шириб қўйилди. Тенглар судининг қонуний ҳукмидан ва мам-лакат қонунларидан ташқари, Англияда бирорта эркин киши қамоққа олинмайди, авахтага қамалмайди, мол-мулкидан маҳ-рум этилмайди, ёки юртдан ҳайдаб юборилмайди, деб король Букж эркинлик хартиясининг 39- моддасида тантанали ваъда берди. Бу модда, аввало йирик феодалларга тааллуқли эди. 34^ модда баронларнинг суд манфаатларини кўзда тутиб тузилган бўлиб, унда баронларга қарашли судлар сақлаб қолиниши таъ-кидланган ва короллик судлари бу судларнинг ишига аралашмаслиги гарантияланган эди. Хартияда баронлар ва рицарлар-дан иборат Буюк короллик кенгаши тузилганлигини (12- ва 14- моддалар) эслатиб ўтилади. Шу кенгашнинг розилигидан кейингина король феодаллардан қўшимча маблағлар олиши мумкин эди. Хартиядаги инъом қилинган моддаларга королнинг риоя қилмаётганлиги сезилиб қолса, 25 барондан иборат Алоҳи-да комитет королга қарши феодалларни қўзғолонга чақириш ҳу-қуқига эга эди (61- модда).
Хартиянинг бир қанча моддалари шаҳарларга тааллуқли эди. Хартия шаҳарликларга ички ва ташқи савдо-сотиқ эркинлигини, сув йўлларида монесиз сафар қилишни, узунлик ва оғирлик ўл-човлари бирлигини ва шаҳарнинг ўз-ўзини идора қилишни га-рантиялаб берган эди. Деҳқон-фригольдерлар рицарлар билан биргаликда ўзларига қарашли ерларга ҳеч кимнинг тиқилмас-лиги гарантиясини олган эдилар. Жамиятнинг энг мазлум синфи бўлган крепостной деҳқонларгагина Буюк эркинлик хартияси ҳеч қанақа эркинлик бермагаи эди. У крепостной ҳуқуқни бекор қилмади. Ҳатто король амалдорларининг ноҳақ йиғимлар солиб вилланларни хонавайрон қилиши тақиқланган моддада ҳам, шу вилланларнинг реал манфаатлари эмас, балки улар устидан тур-ган лордларнинг манфаатлари (гарчи булар зиён кў'рса-да) на-зарда тутилган эди.
Феодаллар ҳужжати бўлган ва аввало йирик баронларнинг манфаатларини таъминлагап Буюк эркинлик хартияси, ҳар ҳол-да, прогрессив аҳамиятга эга эди. Хартия баронлар айрим груп-пасининг талаби бўлмасдап, балки сиёсий марказлашиш прин-ципини энди рад этмаган, бу принцип билан ҳиооблашган ва давлатни идора қилишни маълум даражада тартибга туширишга интилган, умумаи, феодал дворяплари барча тоифасининг ҳам талаби эди. Буюк эркинлик хартиясининг шаҳарликлар талабини ҳисобга олиши жуда муҳим бўлди. Англиядаги учинчи тоифа биринчи марта шу ерда сиёсий куч сифатида майдонга чиқдики, феодаллар у билан ҳисоблашишга мажбур бўлдилар. Буюк ко­роллик кенгаши ёки хартияда эслатиб ўтилган баронлар ва ри­царлар парламента тез орада (шу XIII асрда) инглиз парла-ментига айланди. Бу парламентда французларнинг Генерал штатларидагига ўхшаш королликдаги учта тоифанинг вакиллари бор эди.

Download 195 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish