Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатла-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

6. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатла-
ри тўғрисида»ги қонуннинг 49-моддасига асосан тадбир-
корлик субъектлари давлат органлари ва бошқа органлар-
нинг ноқонуний қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари-
нинг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан ўз 
хоҳишларига кўра бўйсунув тартиби асосида юқори органлар 
ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ятт з. ибрагимов хўжалик судига мурожаат қилиб, наво
-
ий вилоят божхона бошқармасига «Форд транзит» ва «DAIMLER 
BENZ 210» русумли автомашиналарнинг кузовларини божхона 
расмийлаштиришдан ўтказиш мажбуриятини юклашни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қаноатлантирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
ишдаги ҳужжатларга кўра, Ятт з. ибрагимов белгиланган 
тартибда ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо 
вазирлиги навоий вилоят бошқармасидан чакана савдо қилиш 
ҳуқуқи билан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш 
ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олган. 2007 йил декабрда литва 
Рес публикасининг «Karero Treding Limited» корхонасидан «Форд 


293
транзит» ҳамда «DAIMLER BENZ 210» русумли автомашиналар
-
нинг кузовларини Ўзбекистонга олиб келган.
Ятт з. ибрагимов олиб келган автомобиллар кузовларига бел
-
гиланган тартибда божхона юк декларацияси расмийлаштириб
эркин муомала режимига ўтказиш учун божхона бошқармасига 
мурожаат этган. Вилоят божхона бошқармаси тадбиркорнинг му
-
рожаатига жавобан автомобиль кузовларини кузов сифатида бож
-
хона расмийлаштирувидан ўтказишни рад этган.
«навоийавтотеххизмат» оажнинг далолатномасига кўра олиб 
келинган автомашиналарнинг кузовларида техник қисмлар тўлиқ 
мавжуд эмаслиги ҳамда улар кузов сифатида таснифланиши 
ҳақида хулоса берилган.
«Ўзбекэкспертиза» оаж «навоийэкспертиза» шксининг экс
-
пертиза хулосасида мазкур автотранспорт воситаларининг ку
-
зовлари ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 
8707109000 коди билан кузов сифатида таснифланиши қайд этил
-
ган.
бундан ташқари, «бошдавэкосертификат» навоий вилоят 
бўлими томонидан 2008 йил 30 июнда тақдим этилган маълумот
-
номада WFOLXXBDVLW 5450580 рақамли кузов «Форд транзит» 
русумли автомашина ҳисобланмаслиги сабабли, унга экологик 
сертификат берилмаслиги, «автосозлаш-синов» МЧжнинг маъ
-
лумотида ҳам олиб келинган автомашиналарнинг кузовлари бут 
бўлмаганлиги сабабли, уларга мувофиқлик сертификати берил
-
маслиги кўрсатилган.
бк 93-моддасида божхона органи божхона декларациясини 
қабул қилишни рад этишга ҳақли эмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида 
бир турдаги товарни иккинчи турдаги товар сифатида божхона 
расмийлаштирувидан ўтказиш ҳақида қоидалар мавжуд эмас.
шу сабабли, Ятт з. ибрагимовнинг даъвоси қаноатлантирилиб, 
навоий вилоят божхона бошқармасига «Форд транзит» ҳамда 
«DAIMLER BENZ 210» русумли автомашиналарнинг кузовларини 
божхона расмийлаштирувидан ўтказиш мажбурияти юкланган.
шу боис, кассация инстанцияси суди суд қарорларини 
ўзгариш сиз қолдиришни лозим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish