291
бироқ, дси томонидан 2009 йил 4 январда маълумотно
-
ма тузилиб, «Милосердие» фирмаси 2004 йил 17 январда ки
-
рим қилинган 87 960,0 аҚш доллари қийматидаги пойабзал иш
-
лаб чиқариш технологиясини беғараз ёрдам
сифатида олганлиги
сабабли, ялпи даромад солиғидан 20 фоиз ставкали 17 261 600
сўм қўшимча ҳисобланиши лозимлиги кўрсатилиб, фирма
ҳисобварағига тегишли инкассо талабномалари қўйилган.
ск 69-моддасининг учинчи қисмида давлат солиқ хизмати
органлари бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушум
-
лар ҳисобини солиқ тўловчининг шахсий карточкасида солиқлар
ва бошқа мажбурий тўловларнинг, шунингдек,
пеня ва жарима
-
ларнинг ҳисобланган ҳамда тўланган суммаларини акс эттириш
орқали юритиши лозимлиги белгиланган.
ск 68-моддасининг иккинчи кисмига кўра солиқ солиш объ
-
ектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маъ
-
лумотлар базаси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган молия
-
вий ва солиқ ҳисоботларининг маълумотлари,
ушбу кодекснинг
84-моддасида назарда тутилган органлар, ташкилотлар томонидан
тақдим этиладиган маълумотлар, шунингдек, давлат солиқ хиз
-
мати органлари бошқа манбалардан тўпланган, шунингдек, солиқ
текширувлари вақтида тўплаган ахборотлар воситасида шакллан
-
тирилади.
Гарчанд, жавобгар вакиллари даъвогарга нисбатан қўшимча
солиқ ҳисоблашга ва инкассо талабномаларини тақдим этиш
-
га 2008 йил 30 январда ўтказилган солиқ текшируви асос
бўлганлигини важ қилиб кўрсатсалар-да, 2008 йил 30 январ
-
да ўтказилган солиқ текшируви натижалари бўйича
тузилган
текшириш далолатномасида жавобгар ялпи даромад солиғидан
20 фоизли ставкада жами 32 752 924 сўм қўшимча ва устамалар
ҳисобланишига асос бўлувчи ҳолатлар баён қилинмаган.
Ҳолбуки, ск 101-моддаси талабларига кўра солиқ текшируви
натижаларини расмийлаштириш бўйича тузиладиган солиқ тек
-
шируви далолатномасида солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликнинг
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тегишли нормаси
-
га ҳавола этилган ҳолдаги
муфассал тавсифи, текшириш якуни
бўйича фикр ва хулосалар баён қилиниши лозимдир.
Ваҳоланки, расмийлаштирилган солиқ текшируви далолатно
-
масида ва солиқ хизмати органининг қарорида бу ҳолатлар баён
292
қилинмаган ҳамда ялпи даромад солиғидан қўшимча ҳисоблаш
лозимлиги акс эттирилмаган.
шунингдек, ск 102-моддасига асосан солиқ текшируви мате
-
риаллари давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар
ўринбосари томонидан солиқ текшируви
тугаган кундан эътибо
-
ран ўн иш куни ўтгач, бироқ ўн беш иш кундан кечиктирмасдан
кўриб чиқилади.
Муқаддам ўтказилган солиқ текшируви бўйича солиқ тек
-
шируви материаллари солиқ хизмати органи томонидан кўриб
чиқилиб, солиқ текшируви юзасидан 2008 йил 30 январда тегиш
-
ли қарор қабул қилинган.
дси ходимлари томонидан скга зид равишда тузилган маълу
-
мотномага асосан даъвогарнинг шахсий варақасига 32 752 924 сўм
қўшимча солиқ ва устамалардан бўлган қарздорлик киритилган.
шу сабабли, даъвогар «Милосердие» фирмасининг даъвоси
қаноатлантирилиб, Фарғона шаҳар дсининг инкассо талабнома
-
лари ижро этилиши мумкин эмас деб топилган.
Do'stlaringiz bilan baham: