285
2.9.
КИчИК БИзНЕС вА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК
СУБъЕКТЛАРИ ИШТИРОКИДА КЎРИЛгАН ИШЛАРгА
ДОИР СУД АМАЛИЁТИ (2008–2010 ЙИЛЛАР)
1. юридик ва жисмоний шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва
касса хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил ра-
вишда танлайдилар ва банклар ҳисобварақлар очишдан бош
тортганлик учун белгиланган банк устав капитали энг кам
миқдорининг 0,05 фоизи миқдорида жарима тўлайдилар.
даъвогар «VERMIDOM GROUP» МЧж хўжалик судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «агробанк» оатбдан
ҳисобварақ очишдан бош тортганлик
учун банк устав сармояси
белгиланган энг кам миқдорининг 0,05 фоизи миқдорида, яъни
5 333 675 сўм жарима ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво
қаноатлантирилган.
иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, «VERMIDOM GROUP»
МЧж «агробанк» оатб тошкент вилоят бошқармаси ҳудудий
филиалига 2010 йил 8 апрелда 1 ва 2-сонли хатлар билан мурожа
-
ат қилиб, талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамини очишни
сўраган. «агробанк» оатб тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
ушбу мурожаатларга жавобан хат билан талаб қилиб олингунча
депозит ҳисоб рақамини «VERMIDOM GROUP» МЧж рўйхатдан
ўтган тумандаги банкларда очишни тавсия қилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори билан тасдиқланган
«Ўзбекистон Республикаси
банкларида очиладиган банк
ҳисобварақлари тўғрисида»ги йўриқноманинг 3-бандига кўра,
юридик ва жисмоний шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса
хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил равишда тан
-
лайдилар ҳамда бир ёки бир неча
банкларда миллий ва чет эл
валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари,
шунингдек, жамғарма, муддатли ссуда ва бошқа депозит
ҳисобварақларини очиш ҳуқуқига эгалар.
«Ҳисобварақлар очиш, мижозлар ҳисобварақларига маблағ
ўтказиш ва ҳисоблаб чиқариш, иш ҳақи ва қонунларда назарда
тутилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул бериш тартиби бўйича
286
белгиланган талабларни бузганлик учун тижорат банкларига нис
-
батан жарима жазо чораларини қўллаш тартиби тўғрисида»ги
низомнинг 4-бандига кўра, марказий банк меъёрий ҳужжатларда
назарда тутилган барча зарурий ҳужжатлар тақдим
этилгани
-
дан кейин банклар томонидан ҳисобварақлар очишда сабабсиз
кечиктирилганлик ёки очишдан бош тортганлик,
шунингдек
мазкур турдаги ҳисобварақ очиш учун ортиқча ҳужжатларни та
-
лаб қилганлиги учун банк устав сармояси белгиланган энг кам
миқдорининг 0,05 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2007 йил 7 но
-
ябрдаги пҚ–726-сонли «банк тизимини янада ривожлантириш
ва бўш пул маблағларини банк
айланмасига жалб этиш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан 2008 йилнинг 1 январидан
бошлаб банклар устав капиталининг энг кам миқдори тижорат
банклари учун – сўм эквивалентида 5 млн. евро миқдорида белги
-
ланган.
«VERMIDOM GROUP» МЧж судга мурожаат қилган пайт
-
да 1 евро 2 133,47 сўмга тенг бўлган. шу боис даъвогар банкдан
5 333 675 сўм (5 000 000 евро
×
0,05 %
×
3 133,47 сўм) миқдорида жа
-
рима ундиришни сўраган.
Юқоридагиларга кўра, кассация
инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Do'stlaringiz bilan baham: