213
ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ қайтариладиган (олиб
қўйиладиган) сумманинг 20 фоизидан 50 фоизигача миқдорда
жарима қўлланади.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш давлат қўмитаси сурхондарё вилоят ҳудудий бошқар-
масининг «денов қурилиш» МЧждан 15 119 397 сўм асоссиз олин
-
ган даромадни ундиришни ва унга нисбатан асоссиз олинган да
-
ромаднинг 20 фоизи миқдорида 3 023 879 сўм ҳамда энг кам иш
ҳақининг юз баравари миқдорида 1 863 000 сўм молиявий санкция
қўллаш тўғрисидаги аризаси суднинг ҳал қилув қарори билан рад
этилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан суд қарорлари
бекор қилиниб, жавобгардан асоссиз олинган даромадни ундириш
ҳамда унга асоссиз олинган даромаднинг 10 фоизи миқдорида
санкция қўлланилган.
аризачи томонидан марказлаштирилган манбалар ҳисобидан
қурилаётган бино ва иншоотларда
шартномавий жорий нарх
-
ларнинг қўлланилиши юзасидан «денов қурилиш» МЧжда
ўтказилган текширишда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари
бўйича МЧж томонидан 15 119 397 сўмлик ноқонуний
даромад
олинганлиги аниқланиб, тегишли қарор қабул қилиниб, ушбу
маблағларни тегишли ҳисобварақларга қайтариш тўғрисида
МЧжга ёзма кўрсатма берилган. «денов қурилиш» МЧж эса
кўрсатмани бажармасдан, ушбу пул маблағларини қайтармаган.
биринчи инстанция суди буюртмачи ҳисобланган сурхон
-
дарё вилоят ягона буюртмачи
инжиниринг компанияси асос
-
сиз олинган пул маблағларини қайтариш ҳақида даъво берма
-
ганлигини асос сифатида кўрсатиб, арз қилинган талабларни
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида хулосага келган. аммо
мактаб ва касб-ҳунар коллежлари қурилиши
давлат бюджетидан
молиялаштирилганлиги сабабли қурилишда тежалган маблағлар
бюджетга қайтарилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил
31 мартдаги 165-сонли қарори билан тасдиқланган нархлар (та
-
рифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат
қилиш тартибининг 22-бандига кўра, ушбу тартибни бузиш нати
-
214
жасида олинган маблағлар (маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)
нинг декларация қилинмаган нархини қўллашдан олинган тафо
-
вутдан ташқари) истеъмолчиларга қайтарилади ёхуд
истеъмолчи
-
ларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда Молия вазирлигининг
бюджетдан ташқари нархларни бошқариш жамғармаси ҳисоб
рақамига ундириб олинади.
«товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш
ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасида
белгиланган қоидаларни бузганлик учун энг кам иш ҳақининг ет
-
миш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима қўлланилиши
белгиланган. аммо амалдаги қонун ҳужжатларида асоссиз унди
-
рилган пул маблағларини қайтариш ҳақидаги кўрсатмани бажар
-
маганлик учун жарима қўллаш ҳақида нормалар мавжуд эмас.
шунинг учун аризачининг МЧжга нисбатан энг кам иш ҳақининг
юз баравари миқдорида жарима қўллаш ҳақидаги талаби рад эти
-
лиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, кассация
инстанцияси суди суд
қарорларини бекор қилиб, МЧждан асоссиз олинган даромад
-
ни ундириш ҳамда унга асоссиз олинган даромаднинг 10 фоизи
миқдорида молиявий санкция қўллаш ҳақида янги қарор қабул
қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: