Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғриси-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

6. «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғриси-
да»ги қонуни 23-моддасига кўра лицензиат лицензия шарт-
номасида назарда тутилган талабларни ва шартларни мун-
тазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда, 
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришига олиб кел-
ган ҳолатларни лицензияловчи орган белгилаган муддат-
да бартараф этмаганда ҳамда лицензияловчи органнинг ли-
цензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги 
аниқланганда лицензиянинг амал қилиши тугатилади.


216
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги 
хўжалик судига мурожаат қилиб, «LOR-SERVIS» МЧж тиббий 
фирмасига берилган лицензиянинг амал қилишини тугатишни 
сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз 
қилинган талабни қаноатлантириш рад этилган.
олий хўжалик суди Раёсатининг қарори билан ҳал қилув 
қарори бекор қилиниб, арз қилинган талаб қаноатлантирилган. 
шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларига нисбатан 
хусусий ажрим чиқарилган.
соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган лицензияга 
мувофиқ «LOR-SERVIS» МЧж тиббий фирмасига амбулатор ша
-
роитда педиатрия ва дерматология ихтисосликлари бўйича диаг-
ностика, маслаҳат ва консерватив даволаш, оториноларингология 
ва хирургия бўйича диагностика, маслаҳат, консерватив ва опе
-
ратив даволаш ҳамда физиотерапия ва терапевтик стоматология 
бўйича фаолият кўрсатишга рухсат берилган.
соғлиқни сақлаш вазирлиги (лицензияловчи орган) ва «LOR-
SERVIS» МЧж тиббий фирмаси (лицензиат) ўрталарида тузил
-
ган лицензия битимига асосан «лицензиат» «лицензияловчи ор
-
ган» томонидан рухсат берилган тиббий хизмат ҳажми (тури) ва 
йўналишлари (ихтисослик) доирасида ўз фаолиятини лицензия та
-
лаблари ҳамда шартларига риоя этган ҳолда амалга ошириш маж
-
буриятини зиммасига олган.
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи 
Республика кенгашининг рухсатномаси ва текшириш дастури, 
соғлиқни сақлаш вазирининг буйруқларига асосан «LOR-SERVIS» 
МЧж тиббий фирмасида тиббий фаолият билан шуғулланиш учун 
берилган лицензия талаб ва шартларининг бажарилиши юзасидан 
режадан ташқари текшириш ўтказилган ҳамда унинг натижалари 
бўйича далолатнома тузилган. ушбу текшириш «LOR-SERVIS» 
МЧж тиббий фирмаси директорининг иштирокида ўтказилган ва 
далолатнома у томонидан эътирозсиз имзоланган.
текшириш далолатномасида «LOR-SERVIS» МЧж тиббий фир
-
масида лицензия битимига зид равишда соғлиқни сақлаш вазири
-
нинг «соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида қўлланиладиган 
тиббий ҳисоб ҳужжатларини тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 26 
июндаги 287-сонли буйруғи билан тасдиқланмаган бир варақдаги 


217
тиббий анкета юритилганлиги, амбулатор-поликлиника муасса
-
сасига келган беморларни ҳисобга олиш журнали ва амбулатор 
тиббий карта ҳужжатлари юритилмаганлиги, соғлиқни сақлаш 
вазирининг «даволаш-профилактика муассасаларида эпидемияга 
қарши кураш чора-тадбирларини ягона тизимга солиш тўғрисида» 
2005 йил 31 июндаги 530-сонли буйруғи талаблари бузилган ҳолда 
беморларни кўриш учун ишлатилаётган тиббий асбобларнинг ай
-
римлари (бурун кенгайтиргич, қулоқ воронкаси, қисқичлар) занг-
лаганлиги, стерил ва ювиш хоналарининг қисман таъмирланиши 
талаб этилиши, беморлар томонидан олиб келинган ва шифокор-
отоларинголог хонасида сақланаётган дори ҳамда тиббий восита
-
лар сифатини тасдиқловчи сертификат ҳужжатларининг мавжуд 
эмаслиги қайд этилган.
тошкент вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқар-
масининг маълумотномасига кўра «LOR-SERVIS» МЧж тиббий 
фирмасида ишлатилаётган ускуналар «Метрология тўғрисида»ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига зид равишда 
100 фоиз давлат қиёслаш кўригидан ўтказилмаган, «стандартлаш
-
тириш тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига зид равишда хиз
-
мат кўрсатиб келиниб, тиббий техника ва ускуналарни ишлатиш 
йўриқномалари билан таъминланмаган.
биринчи инстанция суди арз қилинган талабни қаноат-
лан тиришни рад этган. далолатномада қайд этилган ҳуқуқ-
бузарликлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2003 йил 31 октябрдаги 477-сонли қарори билан тасдиқланган 
«тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги низом
-
нинг 8-бандига ҳамда лицензия битимининг 2.2-бандига мувофиқ 
тиббий фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шарт
-
ларини бузиш ҳисобланади.
«LOR-SERVIS» МЧж тиббий фирмаси директори ариза юза
-
сидан билдирган ёзма фикрида текширишда аниқланган барча 
камчиликлар тўлиқ бартараф этилганлигини, баъзи тиббий ас
-
боблар янгисига алмаштирилганлигини, ҳужжатлар белгиланган 
форматга тўғри келмаган ҳолда юритилганлигини, китобнинг 
белгиланган тартибда юритилмаганлиги аҳолига тиббий хизмат 
кўрсатилишига ҳамда тиббий фаолият сифатига умуман таъсир 
кўрсатмаслигини, спид тўплами тўлиқ ҳолга келтирилганли
-
гини, дори воситаларини сақлаш учун махсус хона, музлатгич ва 


218
тиббий омборхона бўлмаганлиги сабабли беморлар олиб келган 
дорилар борлиги аниқланганлигини, дорилар беморлар томонидан 
сертификати ва лицензияси мавжуд бўлган дорихоналардан олиб 
келинганлигини, дориларнинг сертификатлари борлигини масъул 
идоралар текширишини, текширув вақтида термометрнинг кўрик 
муддати ўтганлигини, қисман розилиги сабабли далолатномага 
имзо қўйганлигини баён этган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 23-моддаси биринчи қисмининг 
олтинчи хатбошисида лицензиянинг амал қилиши лицензиат ли
-
цензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва 
шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда 
бузганда тугатилиши белгиланган.
олий хўжалик суди Раёсати қонун ҳужжатларининг талаб-
ларига зид равишда техник кўрикдан ўтказилмаган тиббий 
ускуналардан, занглаган асбоблардан ҳамда сифат сертификати 
бўлмаган дори воситаларидан фойдаланиш фуқароларнинг ҳаёти 
ва соғлиғига зарар етказилишига олиб келади деб ҳисоблаб, ҳал 
қилув қарорини бекор қилиб, аризани қаноатлантириш, соғлиқни 
сақлаш вазирлиги томонидан «LOR-SERVIS» МЧж тиббий фирма
-
сига берилган лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида 
янги қарор қабул қилган. шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирли
-
ги ходимларига нисбатан хусусий ажрим чиқарилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish