Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Суд ижрочиси томонидан «Суд ҳужжатлари ва бошқа



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

6. Суд ижрочиси томонидан «Суд ҳужжатлари ва бошқа 
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 
23, 60, 61, 82-моддалари талабларининг бузилганлиги унинг 
ҳаракатларини ноқонуний деб топиш учун асос бўлади.
«навбаҳор Мтп» оаж суд департаменти навбаҳор туман 
бўлимига нисбатан хўжалик судига ариза (шикоят) билан му
-
рожаат қилиб, навоий вилоят хўжалик судининг 21–0504/2758-
сонли иш бўйича «навбаҳор Мтп» оаждан давлат ҳисобига 
21 412 617 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисида 2005 йил 28 
октябрдаги ҳамда 21–0601/1029-сонли иш бўйича 34 735 474 
сўм солиқ қарзини ундириш ҳақида 2006 йил 15 майдаги суд 
ҳужжатларининг ижросини таъминлашда суд ижрочилари
-
нинг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) ноқонуний деб топишни 
сўраган.
суд ажрими билан ишга жавобгар сифатида суд департамен
-
ти навоий вилоят ҳудудий бошқармаси жалб қилинган.


227
навоий вилоят хўжалик судининг 21–0504/2758-сонли 
иш бўйича 2005 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори билан 
қарздор – «навбаҳор Мтп» оаж мол-мулкидан 21 412 617 сўм 
ҳамда 21–0601/1029-сонли иш бўйича 2006 йил 15 майдаги ҳал 
қилув қарорига асосан 34 735 474 сўм солиқ қарзлари давлат фой
-
дасига ундирилиб, ижро ҳужжатлари берилган.
21–0601/1029-сонли иш бўйича берилган 2006 йил 15 май
-
даги ижро варақаси навбаҳор туман дси томонидан ижро 
ҳаракатларини амалга ошириш учун суд департаменти навбаҳор 
туман бўлимига 2006 йил 17 майда тақдим этилган.
«суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро 
этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасида суд ижрочиси ижро 
ҳужжатини олган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ижро 
иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариши белгилан
-
ган бўлса-да, суд ижрочиси ушбу Қонун нормасига риоя этмас
-
дан олти кундан кейин, 2007 йил 23 майда ижро иши юритишни 
қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилган.
бундан ташқари, мазкур Қонунга мувофиқ суд ижрочи
-
си ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорида ижро 
ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро 
иши юритиш қўзғатилган кундан эътиборан кўпи билан беш кун 
муддат белгилайди ва қарздорга белгиланган муддат тугаган
-
дан сўнг ижро ҳужжатидаги талаблар ундан ушбу Қонуннинг 
82-моддасида назарда тутилган жаримани ундирган ҳолда маж
-
бурий ижро этиши тўғрисида маълум қилиши, шунингдек 
ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор нусхасини 
у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай ундирувчига, 
қарздорга ва уни қабул қилган суд ва бошқа органга юбориши 
лозим. бироқ Қонуннинг бу талаблари суд ижрочиси томонидан 
бажарилмаган.
«суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро 
этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 61-моддасида учинчи навбат
-
да реализация қилинадиган давлатга қарашли мол-мулк хат
-
лаб қўйилганда суд ижрочиси хатлаш амалга оширилгандан ке-
йин уч кунлик муддат ичида хатланган мол-мулкнинг таркиби 
ва қиймати тўғрисидаги, шунингдек, ундирувчининг талаблари 
суммаси тўғрисидаги маълумотномаларни илова қилган ҳолда 
қарздорнинг мол-мулки хатланганлиги ҳақидаги хабарномани 


228
давлат мулкини тасарруф этиш ваколатига эга бўлган органнинг 
тегишли ҳудудий бўлинмасига юбориши лозимлиги кўрсатилган.
аммо суд ижрочиси томонидан Қонуннинг бу талаблари ҳам 
бажарилмаган. Қарздор корхонанинг 25 фоиз улуши давлат их
-
тиёрида бўлишига қарамасдан, қарздорнинг мол-мулки хатлан
-
ганлиги ҳақидаги хабарнома давлат мулкини бошқариш вилоят 
ҳудудий бошқармасига юборилмаган.
бундан ташқари «навбаҳор Мтп» оаж туман марказида жой
-
лашган бўлса-да, суд ижрочиси мажбурий ижро ҳаракатларини 
олиб бориш учун корхонага бормаган, қарздорнинг бухгалте
-
рия балансини талаб қилиб олмаган. навбаҳор тумани хўжалик 
ҳисобидаги ер ва кўчмас мулк кадастр хизматининг маълумотно
-
масида қайд этилган корхонанинг ишлаб чиқаришга зарур бўлган 
қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаш цехлари бинолари
-
ни бир томонлама «консалтинг ва баҳоловчи» МЧждан кўчмас 
мулк ларни баҳолатиб олиб савдога чиқарган. Ваҳоланки ким 
ошди савдолари орқали сотилган «В» литердаги қишлоқ хўжалик 
техникаларини таъмирлаш цехи биносининг бухгалтерия ба
-
ланси бўйича баҳоси 56 800 369 сўмни, «д» литердаги бинонинг 
қиймати 92 664 218 сўмни ташкил қилган.
суд ижрочиси томонидан «суд ҳужжатлари ва бошқа органлар 
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 60-моддаси 
талаблари бузилиб, қарздор юридик шахснинг мол-мулкини хат
-
лаш ва реализация қилиш навбатига риоя қилинмасдан, корхо
-
нанинг бевосита ишлаб чиқаришига зарур бўлган кўчмас мол-
мулклари сотилган.
шунинг учун суд инстанциялари томонидан суд ижрочиси
-
нинг ҳаракатлари ноқонуний деб топилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish