Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

5. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини 
ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 34-моддасида ижро 
ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа 
орган ҳужжатини ижро этишни тўхтатиб туриш ҳуқуқи 
қонунда қайси мансабдор шахсга берилган бўлса, ўша мансаб-
дор шахс томонидан қарор чиқарилганда ижро иши юритуви-
ни тўхтатиб туриш мажбурийлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2007 йил 
24 ноябрдаги 226 мх-сонли буйруғига асосан тасдиқланган 
«Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги суд ижрочилари-
нинг қарорларини ҳисобини юритиш ва уларни ундирилиш-
ни назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг 23-
бандига кўра асосий ижро ҳужжати бўйича иш юритуви ижро 
ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган томонидан тўхтатиб ту-
рилган тақдирда, ижро йиғимини ундириш бўйича иш юриту-
ви ҳам асосий ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тиклангунга 
қадар тўхтатиб турилади.
21–0802/3587-сонли иш бўйича даъвогар – «навоийазот» оаж 
хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар – суд қарорларини 
ижро этиш, судлар фаолиятини моддий техника жиҳатидан ва 
молиявий таъминлаш департаменти навоий вилоят ҳудудий 
бошқармаси ҳамда навоий шаҳар суд ижрочилари бўлимидан 
асоссиз ундирилган 325 624 704 сўмни қайтаришни сўраган.
низо бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга даъвогар 
даъво талаблари миқдорини 33 977 324 сўмга кўпайтирган.


225
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қаноатлантирилган.
навоий вилоят хўжалик судининг 21–0705/6242-сонли иш 
бўйича 2007 йил 14 декабрдаги суд буйруғига кўра қарздор – «на
-
воийазот» оаж мол-мулки ҳисобидан солиқлар ва бюджет
-
га мажбурий тўловлар бўйича 3 765 733 791 сўм солиқ қарзи,
21–0705/6244-сонли иш бўйича 2007 йил 14 декабрдаги суд 
буйруғига асосан қарздор – «навоийазот» оажнинг мол-мулки 
ҳисобидан электр энергияси тўловлари бўйича 6 130 296 812 сўм 
қарз ундирилиши белгиланган.
суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий 
техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ва 
навоий шаҳар дси ўртасида 2008 йил 1 март ҳолатига тузил
-
ган таққослаш далолатномасида навоий вилоят хўжалик суди
-
нинг 21–0705/6242-сонли иш бўйича берилган ижро варақасига 
кўра қарздор – «навоийазот» оажнинг мактаб жамғармаси 
олдида 497 600 000 сўм қарздорлиги мавжудлиги белгиланган 
бўлишига қарамасдан, суд ижрочиси томонидан «навоийазот» 
оажнинг ҳисоб рақамидан мемориал ордерларига асосан жами 
788 358 704 сўм ундириб олиниб, шундан 290 758 704 сўми бошқа 
қарздорликларни қоплаш учун йўналтирилган.
биринчи инстанция судида аниқланган ҳолатларга кўра, 
21–0705/6244-сонли иш бўйича суд қарори асосида ҳисобланган 
50 000 000 сўм ижро йиғимини ундириб олиш вақтида суд қарори 
ижроси суд ажримига асосан кечиктирилган бўлган.
21–0702/5711 ва 21–0702/5845-сонли ишлар бўйича қабул қилин ган 
ҳал қилув қарорларига асосан ундирилиши лозим бўлган суммалар 
қарздор – «навоийазот» оаж томонидан тўлов топшириқномасига 
асосан ихтиёрий тўлаб берилган бўлса-да, суд ижрочиси асоссиз ра
-
вишда 820 957 сўм ижро йиғимини қарздордан ундирган.
21–0705/6244-сонли иш бўйича суд буйруғига асосан ундири
-
лиши лозим бўлган тўловлардан ҳисобланган 68 843 324 сўм ижро 
йиғимини ундириш даврида суд қарори ижроси суд ажримига асо
-
сан 2008 йилга қадар кечиктирилган. суд ижрочиси томонидан 
ундирилган 33 977 324 сўм ижро йиғими 21–0705/6244-сонли иш 
бўйича суд қарорига асосан қарздор – «навоийазот» оаж томони
-
дан ихтиёрий равишда тўланган суммалар ҳисобидан ундирилган.
«суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро 
этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддасида ижро ҳужжатини бе
-


226
риш учун асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатини 
ижро этишни тўхтатиб туриш ҳуқуқи қонунда қайси мансабдор 
шахсга берилган бўлса, ўша мансабдор шахс томонидан қарор 
чиқарилганда ижро иши юритувини тўхтатиб туриш мажбурий
-
лиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2007 йил 24 
ноябрдаги 226 мх-сонли буйруғи билан тасдиқланган «ижро 
йиғимини ундириш тўғрисидаги суд ижрочиларининг қарорла-
рини ҳисобини юритиш ва уларни ундирилишини назорат қилиш 
тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 23-бандига кўра асосий 
ижро ҳужжати бўйича иш юритуви ижро ҳужжатини берган суд 
ёки бошқа орган томонидан тўхтатиб турилган тақдирда, ижро 
йиғимини ундириш бўйича иш юритуви ҳам асосий ижро ҳужжати 
бўйича иш юритуви тиклангунга қадар тўхтатиб турилади.
асосий ижро ҳужжати бўйича суд ажрими билан суд қарори 
ижроси тўхтатилган бўлса-да, суд ижрочиси томонидан ижро 
йиғими ундириб олинган.
суд ижрочиси томонидан бирон-бир ҳолатда ижро йиғимини 
ундириш тўғрисида қарор қабул қилинмасдан қарздор – «наво
-
ийазот» оаждан ижро йиғими ундириб олинган.
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи 
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish