Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 
2008 йил 4 мартда 1669–1-сон билан рўйхатдан ўтказилган 
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш пайтида 
божхона тўловларидан озод этиладиган технологик жиҳозлар, 
бутловчи қисмлар ва эҳтиёт қисмлар рўйхати»га шу номдаги 
ускуналарнинг киритилганлиги, аввал келтирилган ускуна-
ларга татбиқ этилмайди.
«REKA-MED FARM» Қк хўжалик судига мурожаат этиб, дав
-
лат божхона қўмитаси сирдарё вилоят бошқармасидан 49 340 858 
сўм ундиришни сўраган.
суд ажрими билан сирдарё вилоят молия бошқармаси ни
-
зонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз 
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб 
этилган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қаноатлантирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан суд қарорлари 
бекор қилиниб, даъво рад этилган.
2008 йил 8 январдаги бЮдга кўра «REKA-MED FARM» Қкга 
Россия Федерацияси («Фирма «Випс-Мед» МЧж)дан 1 дона 
(оборудование для заполнения, укупорки и этикетирования буты
-
лок, линия для розлива, укупорки и этикетирования жидких ле
-
карственных препаратов в разобранном виде) ускуна божхона че
-
гараси орқали олиб ўтилган.
Қк божхона чегараси орқали олиб ўтилган маҳсулотлар учун 
49 340 858 сўм ҚҚс ортиқча тўланган деб ҳисоблаб, ушбу сумма
-
ни давлат божхона хизмати органидан ундиришни сўраган.
бк 104-моддасининг биринчи қисмида божхона чегараси 
орқали олиб ўтиладиган товарларга қонун ҳужжатларига мувофиқ 
бож, ҚҚс ва акциз солиғи солиниши белгиланган.
даъвогар 49 340 858 сўм ундиришни сўраган бўлса-да, иш 
ҳужжатларида даъвогар томонидан тақдим этилган 2 та тўлов 


205
топшириқномаси мавжуд бўлиб, уларга кўра божхона расмийлаш
-
тируви учун жами 36,0 млн. сўм тўлов амалга оширилган.
суднинг ҳал қилув қарорида ҳавола этилган ск 211-
моддасининг 6-бандида дори воситалари ва тиббий (ветеринария) 
буюмлари, шунингдек дори воситалари ва тиббий (ветеринария) 
буюмлари ишлаб чиқариш учун олиб кирилаётган хом ашё им
-
порт қилинганда ҚҚсдан озод қилиш назарда тутилган.
даъвогар томонидан эса аслида дори воситалари ёки тиббий 
буюмлар эмас, балки асбоб-ускуналар импорт қилинган.
даъво аризасида ҳавола этилган ск 211-моддасининг 7-бандида 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ 
тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик 
асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, 
агар уларни етказиб бериш технологик асбоб-ускуналарни етка
-
зиб бериш контракти шартларида назарда тутилган бўлса, импорт 
қилинганда ҚҚсдан озод қилиш кўрсатилган.
аммо ушбу ускуналар даъвогар томонидан келтирилган 
пайтда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томони
-
дан 2007 йил 31 мартда 1669-сон билан рўйхатдан ўтказилган 
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш пайтида божхо
-
на тўловларидан озод этиладиган технологик жиҳозлар, бутловчи 
қисмлар ва эҳтиёт қисмлар рўйхати»га киритилмаган.
бк 4-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ божхона ишида 
Ўзбекистон Республикасининг божхона органи божхона деклара
-
циясини ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олаётган куни амал
-
да бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилади, қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
демак, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томони
-
дан 2008 йил 4 мартда 1669–1-сон билан рўйхатдан ўтказилган 
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш пайтида божхо
-
на тўловларидан озод этиладиган технологик жиҳозлар, бутловчи 
қисмлар ва эҳтиёт қисмлар рўйхати»га шу номдаги ускуналарнинг 
киритилганлиги, аввал келтирилган ускуналарга ҳам татбиқ этил
-
майди.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish