Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

дий жавобгар бўлмайди.


176
«кургантекс» МЧж (истеъмолчи) хўжалик судига даъ
-
во аризаси билан мурожаат қилиб, «андижон ҳудудий электр 
тармоқлари» оаж дан (таъминотчи) 1 028 832 857 сўм зарар ва 
етказиб берилмаган электр энергияси учун 16 353 231 сўм пеня ун
-
диришни сўраган.
МЧж ва оаж ўртасида электр энергияси таъминоти бўйича 
шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан, оаж МЧжга 
туташтирилган тармоқ орқали электр энергияси етказиб бериш, 
МЧж эса қабул қилинган электр энергияси учун тўловларни 
амалга ошириш мажбуриятини олган.
оаж томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги, 
2011 йилнинг октябрь ойидан 2012 йилнинг апрель ойига қадар 
МЧжни огоҳлантирмаган ҳолда электр энергияси 135 соат даво
-
мида етказиб берилмаганлиги, натижада МЧж ишлаб чиқаришда 
1885 иш соатини йўқотиб, ишлаб чиқариш миқдори кескин ка
-
майиб кетганлиги, электр энергиясини етказиб бериш дастгоҳлар 
ишдан чиққанлиги натижасида узилганлиги, ишчилар бекор ту
-
риб қолган вақтга ишчиларга жами 256 641 733,14 сўм иш ҳақи 
тўланганлиги, «узпроммашимпекс» дак томонидан етказиб бе
-
рилган пахта толасини ишлаб чиқариш муддатлари чўзилиб ке
-
тиши оқибатида пахта толаси ҳақи тўлови кечиктирилганлиги 
учун МЧжга 49 120 351,40 сўм пеня қўлланилганлиги, асосий во
-
ситаларга ҳисобланган 709 191 672,90 сўм амортизация ажратма
-
си харажати ҳисобланганлиги, электр энергияси узилишлари на
-
тижасида яроқсиз ҳолга келган эҳтиёт қисмларни янгилаш учун 
13 879 100 сўм харажат қилинганлиги ҳақидаги важлари асоси
-
да МЧж хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 
оаждан жами 1 028 832 857 сўм зарар ва етказиб берилмаган 
электр энергияси учун 16 353 231 сўм пеня ундиришни сўраган.
Фкнинг 477-моддасида «Энергия таъминоти шартномаси 
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада ба
-
жарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот 
ёки абонент шу туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши 
шарт»лиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 
22 августдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр 
энергиясидан фойдаланиш Қоидалари»нинг 130-бандида ҳудудий 
электр тармоқлари корхонаси захира манбаини автоматик улаш


177
автоматик қайта улаш ва автоматик давр тезликни ўчиришларнинг 
ишлаш вақтида электр энергиясини етказиб беришдаги танаффус
-
лар учун истеъмолчи олдида моддий жавобгар бўлмайди деб бел
-
гиланган.
бироқ биринчи инстанция суди томонидан электр энергияси
-
нинг ўчирилиш сабаблари, оажнинг электр энергия билан таъ
-
минлашдаги узилишларда айби бор-йўқлигини ҳамда айнан тех
-
никалар электр энергияси узилиши натижасида ишчилар қанча 
соат бекор туриб қолганлиги ҳолати аниқланмаган.
бундан ташқари, оаж томонидан етказиб берилмаган 
электр энергияси учун 16 353 231,60 сўм пеня ундириш тала
-
би 2 358 267 сўмга қаноатлантирилган бўлса-да, оаж томони
-
дан қанча миқдорда электр энергияси етказиб берилмаганлиги 
ҳолати аниқланмаган. шунингдек, «уздавэнергоназорат» инспек
-
цияси андижон вилоят ҳудудий бўлими мутахассисининг хуло
-
саси иш учун қандай аҳамиятга эга эканлиги ҳолати муҳокама 
қилинмаган.
Ваҳоланки, хпкнинг 11-моддасига кўра хўжалик суди ишни 
кўришда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши 
шартлиги, 54-моддасига асосан хўжалик суди далиллар асоси
-
да ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозла
-
рини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш 
учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар бор ёки йўқлигини 
аниқлаши керак.
шу боис кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бе
-
кор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция су
-
дига юборишни лозим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish