Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


ФКнинг 468-моддасига кўра, абонент (Истеъмолчи) ўзи



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

6. ФКнинг 468-моддасига кўра, абонент (Истеъмолчи) ўзи 
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуна-
ларининг созлигини таъминлашга мажбур.
«андижон Эски шаҳар электр тармоқлари» корхонаси (таъми
-
нотчи) ва «андижон шаҳар нур» бўлими (истеъмолчи) ўртасида 
тузилган электр энергия таъминоти шартномаси ҳамда қўшимча 
келишувга асосан таъминотчи электр энергияси етказиб бериш, 
истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбу
-
риятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 
22 августдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энер
-
гиясидан фойдаланиш Қоидалари» талабларини бажарилишини 
назорат қилиш мақсадида даъвогар 2011 йилнинг 23 ва 25 апрель 
кунлари жавобгар томонидан электр энергиясидан фойдаланиш 
қоидаларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказган.
текширишда истеъмолчи томонидан «Электр энергияси
-
дан фойдаланиш Қоидалари»нинг 63-банди бузилган ҳолда 
носоз бўлган 21 та электр ҳисоблагичлардан фойдаланиб кела
-
ётганлиги аниқланган ва тегишли далолатнома тузилиб, унда 
ноқонуний фойдаланилаётган электр энергияси миқдори қайта 
ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланиши, истеъмолчи 3 кун 
муддат ичида биргаликда ҳисоб-китобни амалга ошириш учун 
электр таъминоти корхонасига келиши шартлиги, акс ҳолда 
ноқонуний фойдаланилган электр энергияси ҳажмини ҳисоблаш 
бир томонлама амалга оширилиб, тўлов учун тақдим қилиниши 
белгиланган.
Ўтказилган текширишда аниқланган камчиликлар белгилан
-
ган муддатда жавобгар томонидан бартараф этилмаган.
шу боис андижон вилоят прокуратураси «андижон Эски 
шаҳар электр тармоқлари» корхонаси манфаатида хўжалик судига 


172
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «андижон шаҳар 
нур» бўлимидан 130 020 116 сўм ундиришни сўраган.
суднинг ажрими билан «андижон ҳудудий электр 
тармоқлари» оаж ишга дахлдор даъвогар сифатида алмашти
-
рилган ҳамда андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси низонинг 
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 
учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.
биринчи инстанция судининг ажрими билан текшириш на
-
тижаси юзасидан далолатномалардаги «андижон шаҳар нур» 
бўлими ходими з. нурматов номидан қўйилган имзо юзасидан эъ
-
тироз билдирилганлиги сабабли, ушбу имзо кимга тегишли экан
-
лигини аниқлаш учун хатшунослик экспертизаси тайинланган.
андижон вилояти ииб эксперт-криминалистика бўлимининг 
хулосасида далолатномадаги имзо з. нурматовга тегишлилиги 
қайд этилган.
Фкнинг 468-моддасида энергия таъминоти шартномасига 
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирил
-
ган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб ту
-
риш мажбуриятини олиши, абонент эса қабул қилинган энергия 
ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия 
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика 
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдала
-
надиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созли
-
гини таъминлаш мажбуриятини олиши белгиланган.
Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 
йил 22 августдаги 245-сонли Қарори билан билан тасдиқланган 
«Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари»нинг 63-бандида 
ҳисобга олиш прибори истеъмолчининг айби билан бузилган 
(пломбаси бузилган, ойнаси синган ва шу кабилар), ҳисобга 
олиш приборини ишга тушириш схемаси ўзгарган, ҳисобга 
олиш приборидан ташқари электр қабул қилгичлар уланган 
ёки электр энергияси бошқача усулда ўғирланган ҳолларда, 
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчини электр 
тармоғидан узиб қўйишга ҳақлилиги ва ҳисобга олиш при
-
борлари охирги марта ўзгартирилган ёки уларни улаш схема
-
си текширилган кундан бошлаб бутун ўтган, аммо даъво муд
-
датидан кўп бўлмаган давр учун электр қабул қилгичларнинг 
уланган қуввати ва истеъмолчининг электр таъминоти шартно
-


173
масида кўрсатилган ишлаш соатлари бўйича энергия сарфини 
қайта ҳисоблаб чиқилиши шартлиги, бунда ҳисобга олиш при
-
бори кўрсаткичини ёзиб олиш улаш схемасини текшириш деб 
ҳисобланмаслиги қайд этилган.
аниқланган қоидабузарлик юзасидан электр энергия сарфи 
қайта ҳисоб-китоб қилинганда, унинг қиймати 125 435 028 сўмни 
(1500419 квт.с х 83 сўм 60 тийин) ташкил этган. бундан ташқари, 
жавобгарнинг 2011 йил 1 июнь ҳолатига истеъмол қилган электр 
энергиясидан 4 585 088 сўм қарздорлиги мавжуд бўлган.
шу сабабли, биринчи инстанция суди жавобгардан даъвогар 
фойдасига 130 020 116 сўм ундириш ҳақида хулосага келган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish