Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Мчж устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифати-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

5. Мчж устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифати-
да жамиятга фойдаланиш учун берилган мол-мулк жамият-
дан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига асли ҳолида 
қайтарилиши мумкин.


183
дМҚ тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг 2001 йил 25 
январдаги буйруғига асосан «Моторный завод» оаж янги таш
-
кил қилинган «узросдизель» МЧж шаклидаги қўшма корхонаси
-
га иштирокчи сифатида кирган ва жамиятнинг устав фонди (устав 
капитали)га ҳисса сифатида ўзига тегишли ва 333 312 кв.м дан 
иборат бўлган бино-иншоотларни фойдаланишга берган.
2012 йил 7 ноябрда қайта рўйхатга олинган МЧжнинг таъ
-
сис ҳужжатларига кўра МЧжнинг устав фонди (устав капитали) 
қуйидагича тақсимланган: – «Моторный завод» оаж – 97 000 
аҚш доллари (ёки 32,9 %); – «техмашимпекс» оаж – 185 946 
аҚш доллари (ёки 63,1 %); – «бахтсельмаш» МЧж Қкси – 12 000 
аҚш доллари (ёки 4,0 %).
хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан «Моторный завод» 
оаж банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бош
-
ланган. шу боис «Моторный завод» оажнинг суд бошқарувчиси 
МЧжга мурожаат қилиб, уни жамиятдан чиқаришни ва устав 
фонди (устав капитали)га ҳисса сифатида киритилган мол-мулкни 
асли ҳолида қайтаришни сўраган.
2013 йил 15 январь куни бўлиб ўтган иштирокчилар 
йиғилишида устав фонди (устав капитали)га ҳисса сифатида ки
-
ритилган мол-мулкни «Моторный завод» оажга асли ҳолида 
қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
шу боис «Моторный завод» оаж хўжалик судига жамиятга 
нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2013 йил 15 ян
-
вардаги жамият иштирокчиларининг қарорини ҳақиқий эмас деб 
топишни ва устав фонди (устав капитали)га ҳисса сифатида кири
-
тилган мол-мулкни асли ҳолида қайтариш мажбуриятини юклаш
-
ни сўраган.
«банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 
128-моддасининг тўртинчи қисмига биноан тугатиш бошқарувчиси 
қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, 
аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши шарт.
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамият
-
лар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 22-моддасининг 
тўртинчи қисмига кўра жамият жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб 
кетган иштирокчига улушининг чиқа рилиш ёки чиқиб кетиш са
-
насидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгал
-
терия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий 
қийматини тўлаши ёки жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган 


184
иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги 
мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.
ушбу Қонуннинг 15-моддаси мазмунига кўра, устав фондига 
(устав капиталига) ҳисса сифатида жамиятга фойдаланиш учун 
берилган мол-мулкнинг муддат ўтгунга қадар ушбу мол-мулкдан 
фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган тақдирда, ушбу мол-мулк ишти
-
рокчисига қайтариб берилади.
Юқоридагиларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув 
қарори билан даъво қаноатлантирилган, апелляция ва кассация 
инстанцияси судлари томонидан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз 
қолдирилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish