Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Мчж устав фонди (устав капитали)нинг миқдорини



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

4. Мчж устав фонди (устав капитали)нинг миқдорини 
ўзгартириш тўғрисидаги қарори жамият иштирокчилари 
умумий овозлар сонининг камида учдан икки қисмидан ибо-
рат кўпчилик овозлари билан қабул қилинади, агар шундай 
қарорни қабул қилиш учун жамиятнинг уставида кўпроқ 
овозлар сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса.
2003 йил 26 июнда бўлиб ўтган «Madaniy Mollar» оаж ажни 
йиғилишида ажни МЧжга айлантириш ҳақида қарор қабул 
қилинган. МЧжнинг устав фонди (устав капитали) 18 817 000 
сўмни ташкил қилган ва у қуйидагича тақсимланган: давлат улу
-
ши 4 709 308 сўм (ёки 25 %); бошқа жисмоний ва юридик шахслар 
улуши 14 107 692 сўм (ёки 75 %).
2012 йил 14 мартда бўлиб ўтган МЧж иштирокчиларининг 
умумий йиғилишида таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар киритил
-
ган ва уларга кўра иштирокчилар томонидан қўшимча ҳиссалар 
қўшиш ҳисобига МЧж устав фонди (устав капитали) 18 837 000 
сўмдан 220 220 000 сўмгача оширилган ва натижада давлат улуши 
25 фоиздан 2,14 фоизгача камайган. ушбу умумий йиғилишда иш
-
тирок этган Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монопо
-
лиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси 
ҳудудий бошқармасининг вакили МЧж устав фонди миқдорини 
иштирокчилар томонидан қўшимча ҳиссалар қўшиш ҳисобига 
кўпайтиришга қарши овоз берган.
шу боис даъвогар хўжалик судига МЧжга нисбатан даъво 
аризаси билан мурожаат қилиб, 2012 йил 14 мартда бўлиб ўтган 
МЧж иштирокчилари умумий йиғилишининг устав фонди 
миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб 
топишни сўраган.
ишни кўриш жараёнида МЧжнинг иштирокчилари (2 
та юридик ва 19 та жисмоний шахслар) ишга даъво талабига 


182
мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида 
жалб қилинган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қаноатлантирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан биринчи ин
-
станция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
суд қарорларидан норози бўлиб МЧж кассация шикояти би
-
лан мурожаат қилиб, унда «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча 
масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддасига 
асосан жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдорини 
ўзгартириш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг 
мутлақ ваколатлари жумласига кириши ва Қонуннинг 34-моддасига 
кўра бундай қарор жамият иштирокчилари умумий овозлар сони
-
нинг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овозлари би
-
лан қабул қилинишини важ қилиб кўрсатган.
Қонун 30-моддасининг иккинчи қисмида жамият иштирокчи
-
лари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига кира
-
диган масалалар санаб ўтилган бўлиб, уларга кўра жамият устав 
фондининг (устав капиталининг) миқдорини ўзгартириш жамият 
иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жум
-
ласига киради. шунингдек, Қонун 34-моддасининг тўққизинчи 
қисмига биноан ушбу Қонун 30-моддасининг иккинчи қисми ик
-
кинчи хатбошисида кўрсатилган масалалар юзасидан, шунингдек 
жамиятнинг уставида белгиланган бошқа масалалар юзасидан 
қарорлар, агар шундай қарорни қабул қилиш учун ушбу Қонунда 
ёки 
жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда 
тутилган бўлмаса
, жамият иштирокчилари умумий овозлар со
-
нининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овозлари 
билан қабул қилинади.
жамият уставининг 43-бандига кўра, устав фонди (устав ка
-
питали)нинг миқдори ўзгартириш тўғрисидаги қарор жамиятнинг 
барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинади.
шу боис кассация инстанцияси судининг қарори билан кас
-
сация шикоятини қаноатлантириш рад этилган, низо юзасидан 
қабул қилинган суд ҳужжатлари эса ўзгаришсиз қолдирилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish