Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум жами-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

8. Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум жами-
ят уставида белгилаб қўйилади, бироқ у кузатув кенгашига сай-
ланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.
даъвогарлар «STAMFORD CAPITAL INC» компанияси ҳамда 
«ASIAN TRANSPORT GROUP INC» компанияси даъво аризаси 
билан тошкент шаҳар хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар 
«тошкентпахтасаноат» Ҳаб бирлашмаси кузатув кенгашининг 
2011 йил 2 июндаги йиғилиш баёнини ҳақиқий эмас деб топишни 
сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво
-
гарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
иш кассация инстанциясида кўрилмаган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарлар «STAMFORD 
CAPITAL INC» ҳамда «ASIAN TRANSPORT GROUP INC» компа
-


187
ниялари «тошкентпахтасаноат» Ҳаб акциядорлари ҳисобланиб, 
унинг кузатув кенгашида ўз вакилларига эга бўлган. «тошкент
-
пахтасаноат» Ҳаб кузатув кенгаши аъзолари беш кишидан иборат 
бўлиб, улардан иккитаси даъвогарларнинг вакиллари ҳисобланган.
2011 йил 2 июнда Ҳаб кузатув кенгаши йиғилиши ўтказилиб, 
унда акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини 
чақириш ҳақида қарор қабул қилинган. бироқ кузатув кенгаши 
йиғилишида даъвогарлар вакиллари с. касимов ва т. кадировлар 
иштирок этмаган, яъни кузатув кенгаши йиғилишида унинг беш
-
та аъзосидан иккитаси иштирок этмаган.
Ўзбекистон Республикасининг «акциядорлик жамиятлари 
ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 
Қонуни 85-моддасининг учинчи қисмига кўра жамият кузатув 
кенгашининг мажлисида қарорлар, агар кузатув кенгаши маж
-
лисини чақириш ва ўтказиш тартибини белгилаб берувчи ушбу 
Қонунда, жамият уставида ўзгача қоидалар назарда тутилма
-
ган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан 
қабул қилинади. жамият кузатув кенгаши мажлисида масалалар 
ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овоз
-
га эга бўлади.
Қонун 85-моддасининг иккинчи қисмига кўра кузатув кенга
-
ши мажлисини ўтказиш учун кворум жамият уставида белгилаб 
қўйилади, бироқ у кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг ет
-
миш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.
бироқ кузатув кенгаши йиғилишида даъвогарлар вакиллари 
с. касимов ва т. кадировлар иштирок этмаган. кузатув кенгаши 
йиғилишида унинг бешта аъзосидан иккитаси иштирок этмаслиги 
натижасида кворум бўлмаган. кузатув кенгашининг қолган учта 
аъзоси фақатгина олтмиш фоизни ташкил қилган.
кворум бўлмаса-да, 2011 йил 2 июнда «тошкентпахтасаноат» 
Ҳабнинг кузатув кенгаши йиғилиши ўтказилган ва унда «тош
-
кентпахтасаноат» Ҳаб акциядорлари навбатдан ташқари умумий 
йиғилишини чақириш ҳақида қарор қабул қилинган.
шунга кўра, «тошкентпахтасаноат» Ҳаб кузатув кенгаши
-
нинг 2011 йил 2 июндаги қарори қонун ҳужжатларига зид равиш
-
да қабул қилинган.
шу сабабли суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлан-
тириб, «тошкентпахтасаноат» Ҳаб кузатув кенгашининг 2011 йил 
2 июндаги қарорини ҳақиқий эмас деб топган.


188

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish