Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 Мчж иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорини



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

9. Мчж иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорини 
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар бўйича даъ-
во муддати жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор 
тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан 
икки ойни ташкил қилади.
даъвогар Ф. Рахимов хўжалик судига даъво аризаси билан 
мурожаат қилиб, жавобгар «MEGA STAR» МЧж иштирокчила
-
рининг умумий йиғилиши қарорини ҳақиқий эмас деб топишни 
сўраган.
жавобгар хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, 
МЧж иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорини ҳақиқий 
эмас деб топиш тўғрисидаги ариза қонунда белгиланган муддат 
ўтгандан кейин берилганлиги сабабли, уни рад қилишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
талабларини қаноатлантириш рад қилинган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан биринчи ин
-
станцияси судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, иштирокчилар Ф. Рахи
-
мов, б. азимов ва «азиза бизнес» МЧж «MEGA STAR» МЧж 
ни таъсис этганлар. МЧж таъсис ҳужжатларига кўра улушлар 
қуйидагича тақсимланган: Ф. Рахимов–25 %; б. азимов – 50 %; 
«азиза бизнес» МЧж–25 %.
2013 йил 14 мартда бўлиб ўтган «MEGA STAR» МЧж иш
-
тирокчиларининг умумий йиғилишида МЧжнинг таъсис 
ҳужжатларига ўзгартишлар киритилган ва унга кўра иштирок
-
чилар томонидан қўшимча ҳиссалар қўшиш ҳисобига жамият 
устав фонди (устав капитали)ни ошириш тўғрисида қарор қабул 
қилинган. бироқ ушбу умумий йиғилишда иштирок этган таъсис
-
чи Ф. Рахимов жамиятнинг устав фонди миқдорини иштирокчи
-
лар томонидан қўшимча ҳиссалар қўшиш ҳисобига кўпайтиришга 
қарши овоз берган.
шундан сўнг даъвогар 2013 йил 10 октябрда хўжалик судига 
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2013 йил 14 мартда бўлиб 
ўтган МЧж иштирокчиларининг умумий йиғилишининг жами
-
ят устав фонди миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги қарорини 
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда 
қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни 41-
моддасининг биринчи қисмига кўра жамият иштирокчилари уму
-


189
мий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жа
-
миятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда 
жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари
-
ни бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли 
қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига 
кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. бун
-
дай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида 
билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичи
-
да берилиши мумкин. агар жамият иштирокчиси шикоятга са
-
баб бўлган қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг 
умумий йиғилишида иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай 
қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши 
мумкин.
Мазкур ҳолатда даъвогар иштирокчилар умумий йиғилишида 
иштирок этган ва унинг қароридан хабардор бўлса-да, умумий 
йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ари
-
за билан қонунда белгиланган икки ойлик муддат ўтгандан сўнг 
судга мурожаат қилган.
шу сабабли суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатланти-
ришни рад қилиш тўғрисида хулосага келган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish