Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Истеъмолчидаги асосий газни ҳисобга олиш приборла-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

5. Истеъмолчидаги асосий газни ҳисобга олиш приборла-
ри носоз бўлгандагина етказиб берилган газ миқдори плом-
баланмаган ускуналарнинг лойиҳадаги қуввати ва газ сар-
фини ҳисобга олиш приборлари носоз бўлган вақтда энг 
юқори газ сарфи қувватида корхона ишлаган соатлар бўйича 
аниқланади.
«Ўзтрансгаз» акнинг «тошкентшаҳаргаз» филиали (таъми
-
нотчи) ва «абдураҳим хожиакбар» хк (истеъмолчи) ўртасида 
табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида шартнома 
тузилган ва унга кўра таъминотчи тармоқлар орқали табиий газ 
етказиб бериш, истеъмолчи эса табиий газ ҳажмини қабул қилиб 
олиш ва белгиланган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини 
олган.


169
ушбу шартномага асосан таъминотчи томонидан истеъмолчи
-
га узлуксиз табиий газ узатиб турилган, истеъмолчи томонидан 
ўз навбатида тўлов ўз вақтида амалга ошириб келинган.
2010 йил 11 февралда истеъмолчида мавжуд бўлган 
«аГат–25» русумли газ ҳисоблагич бузилиб қолганлиги сабабли, 
у газ таъминот корхонаси вакилини юборилишини сўраб ариза 
билан таъминотчига мурожаат қилган. ушбу хатга асосан туман
-
газ устаси томонидан газ ҳисоблагич уни қайта кўрикдан ўтказиш 
ва созлаш учун ечилган ва бу ҳақда тегишли ҳужжатлар тузил
-
ган. лекин истеъмолчи томонидан газ ҳисоблагични таъмирлаш, 
қиёслашдан ўтказиш бўйича зарур бўлган ҳужжат, яъни сертифи
-
кат «Электр газ ҳисоблагич» МЧждан олинмаган ва тумангазга 
тақдим қилинмаган.
тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.13-бандида, агар 
истеъмолчидаги газ ҳисоблагич мосламаси Ўзбекистон Респуб-
ликаси ҳудудида амал қилувчи газ ҳисоблаш қоидаларига мос 
келмаса, газни ҳисобга олиш приборлари носоз бўлганда ва улар 
газ етказиб берувчида мавжуд бўлмаганда газ таъминоти корхо
-
наси томонидан етказиб берилган газ миқдори тамғаланмаган 
ускуналарнинг лойиҳадаги қуввати ва газ сарфини ҳисобга олиш 
приборлари: носоз бўлган вақтда истеъмолчи томонидан фойда
-
ланилган табиий газ учун ҳисоб-китоб таъминотчи томонидан 
тамғаланмаган барча газ истеъмол қилувчи қурилмаларининг 
энг юқори газ сарфи қувватида кунига 24 соат иш тартибида 
ҳисобланиши белгиланган. шу боис таъминотчи томонидан 2010 
йил 11 февралдан 2011 йил 1 мартгача бўлган даврда истеъмол 
қилинган газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилиниб, истеъмолчига 
20 356 194 сўм тўлаши лозимлиги ҳақида талабнома юборилган.
бироқ истеъмолчи томонидан талабнома оқибатсиз қолди-
рилган ва шу боис таъминотчи хўжалик судига даъво аризаси би
-
лан мурожаат қилиб, истеъмолчидан 20 356 194 сўм ундиришни 
сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
талабларини қаноатлантириш рад қилинган.
иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.
иш ҳужжатларига кўра, 2010 йил 11 февраль куни тумангаз 
ходими томонидан техник тафтиш ўтказилган. кўрик вақтида 
мавжуд бўлган «аГат–25» русумли газ ҳисоблагичнинг электрон 


170
таблосидаги кўрсатгичи 00000-рақамини кўрсатганлиги сабабли, 
тумангаз ходими газ ҳисоблагични носоз деган хулосага келган. 
шундан сўнг истеъмолчининг аризасига асосан газ ҳисоблагичи 
ечилиб, таъмирлаш учун «узстандарт» агентлигига қарашли уста
-
хонасида текширилганда, газ ҳисоблагич ишлаётганлиги ва соз 
бўлганлиги аниқланган. 2010 йил 12 февраль куни газ ҳисоблагич 
жойига қайта ўрнатилиб, назорат тамға қўйилган ва бу ҳақда да
-
лолатнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 
10 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Рес-
публикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш Қоидалари»нинг 
5.3-бандига кўра истеъмолчидаги асосий газни ҳисобга олиш при
-
борлари носоз бўлганда ва улар газ етказиб берувчида мавжуд 
бўлмаганда ҳудудий газ таъминоти корхонаси томонидан етказиб 
берилган газ миқдори пломбаланмаган ускуналарнинг лойиҳадаги 
қуввати ва газ сарфини ҳисобга олиш приборлари носоз бўлган 
вақтда корхона ишлаган соатлар бўйича ёки шартномада назарда 
тутилган бошқа усул билан аниқланади.
тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.13-бандида, агар 
истеъмолчидаги газ ҳисоблагич мосламаси Ўзбекистон Респуб-
ликаси ҳудудида амал қилувчи газ ҳисоблаш қоидаларига мос 
келмаса, газни ҳисобга олиш приборлари носоз бўлганда ва улар 
газ етказиб берувчида мавжуд бўлмаганда газ таъминоти корхо
-
наси томонидан етказиб берилган газ миқдори тамғаланмаган 
ускуналарнинг лойиҳадаги қуввати ва газ сарфини ҳисобга олиш 
приборлари: носоз бўлган вақтда истеъмолчи томонидан фойда
-
ланилган табиий газ учун ҳисоб-китоб таъминотчи томонидан 
тамғаланмаган барча газ истеъмол қилувчи қурилмаларининг 
энг юқори газ сарфи қувватида кунига 24 соат иш тартибида 
ҳисобланиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда истеъмолчида ўрнатилган газ ҳисоблагичи 
2009 йилнинг август ойида ўрнатилган ва унинг 2 йиллик 
мувофиқлик сертификати бўлган, уни ечиш ва жойига ўрнатиш 
вақтида завод ва тумангаз тамғалари бузилмаган бўлган. Газ 
ҳисоблагич жойига ўрнатилгандан сўнг таъминотчининг вакил
-
лари томонидан 2010 йилнинг 16 март ва 28 ноябрдаги, 2011 йил
-
нинг 28 январидаги далолатномаларида газ ҳисоблагич соз ҳолда 
бўлганлиги ва тамғалар бузилмаганлиги қайд этилган. 2010 йил 


171
11 февралдан 2011 йил 1 мартгача бўлган даврда истеъмол 
қилинган газ учун истеъмолчи газ ҳисоблагич бўйича тўловларни 
амалга ошириб келган.
суд 2011 йил 2 мартдаги «узстандарт» агентлигининг сер
-
тификатига кўра, газ ҳисоблагич соз ҳолда эканлигини ва газ 
ҳисоблагичдан фойдаланиш муддати 2013 йилгача узайтирил
-
ганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш 
тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish