Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 Уставнинг 131-бандига кўра юк жўнатувчилар, юк олув-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

7. Уставнинг 131-бандига кўра юк жўнатувчилар, юк олув-
чилар, шохобча йўллар эгаларининг умумий фойдаланиш те-
мир йўлидаги вагонлар ва контейнерлардан ўз ички юк та-
шишларида темир йўлнинг рухсатисиз фойдаланганларида 
улар темир йўлга рухсатсиз фойдаланган ҳар бир вагон учун 
кунига энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида, 
контейнер учун беш баравари миқдорида жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон транспорт прокуратураси «Ўзтемирйўлҳисоб» 
самарқанд темир йўл ҳужжатларни қайта ишлаш технологик мар
-
кази манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб, «жума элева
-
тори» оаждан вагонлардан ўзбошимчалик билан фойдаланган
-
лиги учун 122 414 356 сўм жарима ундиришни сўраган.
суднинг ажрими билан «Ўзбекистон темир йўллари» датк 
ишга жалб қилинган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қаноатлантирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида юк 
ташиш вагонларининг ижараси бўйича 128-сонли шартнома ва 
қўшимча келишув тузилган.
Мазкур шартномага мувофиқ даъвогар ўзига тегишли бўлган 
икки дона юк ташиш вагонларини жавобгарга 2011 йил 24 март
-
дан 23 июнга қадар бўлган муддатга олдиндан 100 фоиз тўлаш 
шарти билан ижарага берган.
ижара шартномасининг 4.1-бандига мувофиқ, ижара тўлови 
ҳар бир вагон учун кунига 20 400 сўм бўлиб, ҚҚс билан бирга 
жами 4 504 320 сўмни ташкил этиши белгиланган ва жавобгар 
ушбу ижара ҳақини тўлиқ тўлаб берган.
тарафлар 2011 йил 17 август куни қўшимча келишув шартно
-
масини тузганлар ва унга кўра юк ташиш вагонлари 17 августдан 
16 октябрга қадар бўлган муддатга ижарага берилган. Мазкур 
қўшимча келишув бўйича ижара ҳақи 2 986 560 сўмни ташкил 
этган. ижара ҳақининг 2 000 000 сўми жавобгар томонидан тўлаб 
берилган.
жавобгар томонидан даъвогарга тегишли бўлган икки дона юк 
ташиш вагонлари 2011 йил 23 июндан 16 августга қадар бўлган 


163
муддат давомида ҳеч қандай топшириш-қабул қилиш далолатно
-
малари расмийлаштирилмасдан ўзбошимчалик билан фойдаланиб 
келинган ва бу ҳақда талабномалар юборилган ҳамда белгиланган 
тартибда далолатномалар расмийлаштирилган.
даъвогарнинг жаримани ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабнома
-
си жавобгар томонидан бажарилмаган.
уставнинг 131-бандига кўра юк жўнатувчилар, юк олувчи
-
лар, шохобча йўллар эгаларининг умумий фойдаланиш темир 
йўлидаги вагонлар ва контейнерлардан ўз ички юк ташишларида 
темир йўлнинг рухсатисиз фойдаланганларида улар темир йўлга 
рухсатсиз фойдаланилган ҳар бир вагон учун кунига энг кам ой
-
лик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида, контейнер учун беш ба
-
равари миқдорида жарима тўлайдилар.
Фкнинг 718-моддасига мувофиқ, ташишдан келиб чиқадиган 
мажбуриятларни бажармаган ёки тегишли суратда бажармаган 
тақдирда, тарафлар ушбу кодексда, транспорт уставлари ва кодекс-
ларида, шунингдек тарафларнинг келишувида белгиланган тарзда 
жавобгар бўлади.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди даъвогарга те
-
гишли бўлган икки дона юк ташиш вагонлардан ўзбошимчалик 
билан фойдаланиб келганлиги учун уставнинг 131-банди талаби
-
га асосан жавобгардан 122 414 356 сўм жаримани асосли равишда 
ундирган.
апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарори моддий ва 
процессуал ҳуқуқ нормаларига асосан тўғри қабул қилинганлиги 
сабабли ўзгаришсиз қолдирган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish