Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Табиат ҳодисалари сабабли (зилзила, сув тошқини



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

3. Табиат ҳодисалари сабабли (зилзила, сув тошқини, 
ёнғин) темир йўлда ҳаракатланишда узилиш бўлганлиги 
ҳамда бундай шароитларда юклаш-тушириш ишларини амал-
га ошириш тақиқланган, шунингдек, корхонада авария юз 
берганлиги сабабли ишлаб чиқариш 3 кундан ортиқ муддат-
га тўхтатилганда ва бу ҳақда юк ортувчи темир йўл стан-
цияси бошлиғи ёзма тартибда хабардор қилинган ҳолатларда 
юк жўнатувчи юк жўнатиш режасини бажармаганлиги учун 
тўланиши лозим бўлган жаримадан озод этилади.


157
даъвогар бухоро минтақавий темир йўл узели хўжалик судига 
мурожаат қилиб, жавобгар навоий кон-металлургия комбинати
-
дан 248 366 214 сўм жарима ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвони 
қаноатлантириш рад этилган.
иш апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўрил-
маган.
иш ҳужжатларига кўра, навоий кон – металлургия комбина
-
ти ва бухоро минтақавий темир йўл узели ўртасида темир йўлда 
юкларни ташиш ва хизмат кўрсатиш бўйича келишув имзоланган.
2012 йил февраль ойида навоий кон металлургия комбинати
-
га қарашли шимолий кон бошқармаси руда қимматбаҳо металл 
юкини жўнатиш режасини бажармаган ва темир йўл уставининг 
120, 121-моддаларига асосан унга нисбатан 248 366 214 сўм жарима 
ҳисобланган.
жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисидаги талабнома жавобгар 
томонидан бажарилмаган.
шу сабабли бухоро минтақавий темир йўл узели хўжалик 
судига мурожаат қилиб, жавобгардан жаримани ундиришни 
сўраган.
бироқ судда жавобгар юк жўнатиш режасини 2012 йил 3 
февралдан 4 февралга ўтар кечаси юз берган табиий офат (ҳаво 
ҳарорати кескин тушиб, совуқ бўлганлиги ва кучли шамол) са
-
бабли корхонада авария ҳолати юз берганлиги, электр энергияси 
қувватининг пасайиб кетганлиги оқибатида техник асбоблар
-
нинг тўхтаб қолганлиги ва кейинчалик эса электр энергияси бу
-
тунлай ўчганлиги сабабли бажара олмаганлиги, бу ҳақда темир 
йўл станцияси бошлиғига бир неча маротаба ёзма равишда хабар 
қилинганлиги аниқланган ва ушбу ҳолатлар иш ҳужжатлари би
-
лан тасдиқланган.
устав 121-бандининг «а»-кичик бандига кўра табиат ҳодиса-
лари сабабли (зилзила, сув тошқини, ёнғин) темир йўлда 
ҳаракатланишда узилиш бўлганлиги ҳамда бундай шароитлар
-
да юклаш-тушириш ишларини амалга ошириш тақиқланган, 
шунингдек, корхонада авария юз берганлиги сабабли ишлаб 
чиқариш 3 кундан ортиқ муддатга тўхтатилганда ва бу ҳақда юк 
ортувчи темир йўл станцияси бошлиғини ёзма тартибда хабардор 
қилинган ҳолатларда юк жўнатувчи юк жўнатиш режасини ба
-


158
жармаганлиги учун тўланиши лозим бўлган жаримадан озод эти
-
лади.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди даъвони рад 
қилиш тўғрисида тўхтамга келган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish