Қ А Р О Р
2022 йил 15 март куни, жиноят ишлари бўйича Бандихон
туман суди, ўз
биносида, раислик қилувчи судья
М.Абдимўминов, судья ёрдамчиси А.Джуракуловнинг
котиблигида, Бозоров Жаҳонгир Қулсахат ўғлига оид
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан
чиқарилган қарорга нисбатан Бозоров Жаҳонгир Қулсахат
ўғли томонидан келтирилган шикоят ва унга илова қилинган
ҳужжатлар бўйича тўпланган 3-1-1915-2201/43-сонли ишни
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и :
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
инспектори
Х.Садатовнинг 2022 йил 8 март кунидаги
PSUR2207101149794 рақамли жарима солиш тўғрисидаги
қарорига кўра, Бозоров Жаҳонгир Қулсахат ўғлига нисбатан
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 126-моддаси 1-қисми
билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 (йигирма беш)
баравари миқдорида, яъни 6.750.000 сўм
жарима жазоси
тайинланган.
Қарорга кўра, Ж.Бозоровга нисбатан 2022 йил 8 март
куни бошқарувида бўлган “Спарк” русумли 75 O 399 СА
давлат белгили транспорт воситасини кўчада автомашинаси
орқа ён ойналарини тегишли рухсатсиз қорайтирилган ҳолда
бошқариб юрганлиги аниқланиб, Сурхондарё вилояти ИИБ
ЙҲХБ инспектори Х.Садатов томонидан PSUR2207101149794
рақамли жарима солиш тўғрисидаги қарор билан 6.750.000
сўм жарима жазоси тайинланган.
Суд мажлисида Ж.Бозоров айбига иқрорлик билдириб,
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
оилавий
шароити оғирлигини, ҳозирда ўзи Термиз давлат
университетида тўлов-шартнома асосида ўқишлигини,
“Спарк” русумли 75 O 399 СА давлат белгили транспорт
воситаси ўзига тегишли эмаслигини,
ушбу жаримани
тўлашга қурби етмаслиги, шу сабабли суддан ўзига нисбатан
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори томонидан
тайинланган жарима жазосини камайтириб беришни сўради.
Суд, ҳуқуқбузар Ж.Бозоровнинг ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси МЖтКнинг 126-моддаси 1-қисми билан тўғри
баҳоланган деб ҳисоблаб, содир этилган ҳуқуқбузарликнинг
хусусиятини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини,
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий
шароити оғирлигини, ҳозирда ўзи ишсизлигини, “Спарк”
Ҳужжат имзоланган: Абдимўминов Муротали Эшбаевич, 15.03.2022
3-1-1915-2201/43
русумли 75 O 399 СА давлат
белгили транспорт воситаси
ўзига тегишли эмаслигини, Термиз давлат университетида
тўлов-шартнома асосида ўқишлигини жавобгарликни
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисобга олиб,
шикоят
аризани қаноатлантиришни, унга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, МЖтКнинг
126-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган жарима
жазосидан ҳам камроқ жарима жазоси тайинлашни лозим
топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг 309-311, 314-317-моддалари асосан, суд
қ а р о р қ и л д и:
Шикоят ариза қаноатлантирилсин.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори
Х.Садатовнинг
2022 йил 8 март кунидаги PSUR2207101149794 рақамли
солиш тўғрисидаги қарори ўзгартирилсин.
Бозоров Жаҳонгир Қулсахат ўғли Ўзбекистон
Республикаси МЖтКнинг 126-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб
топилсин.
Бозоров Жаҳонгир Қулсахат ўғлига Ўзбекистон
Республикаси МЖтКнинг 126-моддаси 1-қисми билан
МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш
миқдорининг 2 (икки) баравари миқдорида, яъни 540.000
(икки юз етмиш минг) сўм жарима жазоси тайинлансин.
Жарима давлат даромадига ундирилсин.
Қарордан норози тарафлар қарор ўқиб эшиттирилган
кундан эътиборан йигирма сутка ичида, ўзига нисбатан суд
қарори чиқарилган шахс қарор кўчирма
нусхаси унга
топширилган ёки у олган кундан эътиборан худди шу муддат
ичида Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, прокурор
протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик қилувчи:
имзо
М.Абдимўминов
Аслига тўғри
Ҳужжат имзоланган: Абдимўминов Муротали Эшбаевич, 15.03.2022
3-1-1915-2201/43