Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Силлиқ мускулларнинг хоссалари ва функциялари.. Электрик фаоллиги. Висцерал 
силлиқ мускулларда мембрана потенциали турғун бўлмайди. Мембрана потенциалининг 
бундай турғун бўлмаслиги туфайли, нерв таъсирларига қарамай, мускулда қисқаришлар 
мунтазам бўлмайди. Бу ҳолат мускулларни доимо қисман қисқариб туришига олиб 
келади, яъни мускулларни маълум бир тонусда ушлаб туради. Силлиқ мускулларнинг 
тонуси ковак аъзоларда жойлашган сфинктерларда, яъни ўт ва сийдик пуфагида, 
ошқозоннинг ўн икки бармокли ичакка ўтиш соҳасида, ингичка ичакнинг йўғон ичакка 
ўтиш жойида ва бошқа жойларида, айниқса яхши намоѐн бўлади. 
Силлиқ мускул ҳужайраларининг мембрана потенциали тинчлик потенциалининг 
ҳақиқий катталигини акс эттиролмайди. Мембрана потенциали камайса, мускул 
қисқаради, ортса аксинча мускул бўшашади. Нисбий тинчлик ҳолатида ҳужайрадаги 
мембрана потенциали ўртача-50 мв ни ташкил қилади. Бу мускулларда ҳаракат 
потенциали ҳам ўзгариб туради. Силлиқ мускулларда ҳаракат потенциалининг 
давомийлиги 50-250 мс ни ташкил қилади ва ҳар хил шаклда намоѐн бўлади. Силлиқ 
мускулларда ҳаракат потенциалининг вужудга келишида Са
+2
ионининг аҳамияти жуда 
катта. Силлиқ мускулларнинг калций каналлари фақат Са
+2
ионларинигина ўтказиб 
қолмай, бошқа ионлар Ва
+2
, Мg
+2 
ва Na
+
ларни ҳам ўтказади. Ҳаракат потенциали вужудга 
келган пайтда Са
+2
ионларининг ҳужайра ичига кириши, мускул тонусини ушлаб туришда 
ҳамда мускул қисқариши учун ҳам зарур бўлади. Калций каналларини беркилиши, ички 
аъзо ва қон томирлар ҳужайра цитоплазмасига Са
+2 
ионларининг киришини чегаралайди, 
бундай ҳолатдан тиббиѐт амалиѐтида ҳазм йўли ҳаракатини ўзгартиришда ва гипертония 
касалликларини даволашда кенг фойдаланилади. 
Силлиқ мускуллар автоматияси. Силлиқ мускулларнинг скелет мускулларидан 
фарқ қиладиган ҳарактерли томони шуки, силлиқ мускул автоматия хоссасига эгадир. 
Меъда, ичак, ўт пуфаги, сийдик йўллари ва бошқа бир қанча органларнинг силлиқ 
мускулларини текширганда уларнинг ўз-ўзидан қисқариши кузатилган. 
Силлиқ мускулларнинг автоматияси табиати юрак мускуллари автоматиясига 
ўхшаш. Ичак деворининг нерв чигалларидан халос қилинган мускул бўлаклари устидаги 
тажрибалар автоматиянинг миоген табиатига эга эканлигини исбот қилди. Рингер- Локк 
эритмасига шундай мускул бўлаги солинганда улар автоматик равишда қисқара олади. 
Ўша мускул бўлакларида нерв ҳужайраларининг йўқлиги гистологик текширишда 
аниқланган. 
Силлиқ мускул толаларида мембрана потенциалининг қуйидаги (ўз-ўзидан) 
спонтан тебранишлари тафовут қилинади: 1) деполяризациясининг суст тўлқинлари – 
цикл узунлиги бир неча минут ва амплитудаси 20 мв чамаси; 2) Ҳаракат потенциаллари 
юзага келишидан олдин потенциалнинг кичик тез-тез тебранишлари; 3) Ҳаракат 
потенциаллари. 
 Пластиклик-силлиқ мускулнинг яна муҳим хоссаларидан бири бўлиб ҳисобланади, 
яъни чўзилишдан кейинги ўз таранглигини ўзгартирмай сақлай олиш қобилиятидир. 
Пластиклиги кам скелет мускули билан пластик силлиқ мускул ўртасидаги 
тафовутни аниқлаш учун уларга юк осилади, мускул юкнинг ҳисобига чўзилади, шундан 
сўнг юклар олиб ташланади. Юк олингандан сўнг скелет мускули дарҳол қисқаради, яъни 


29 
дастлабки ҳолатига қайтади. Бунга қарама-қарши ўлароқ, силлиқ мускул бирон таъсирот 
туфайли фаол равишда қисқармагунча юк олингандан кейин ҳам чўзилганича қолаверади. 
Пластиклик хоссаси ковак аъзолар, масалан, қовуқ деворидаги силлиқ 
мускулларнинг нормал фаолияти учун жуда катта аҳамиятга эгадир: қовуқ деворларидаги 
силлиқ мускуллар пластик бўлганлиги учун қовуқ озми-кўпми тўлганда ичидаги босим 
нисбатан кам ўзгаради. 
Хулоса қилиб айтганда, силлиқ мускулларнинг пластиклиги ички аъзоларнинг 
нормал фаолият кўрсатишларини таъминлайди. 
Бақа ошқозонининг силлиқ мускулига якка таъсир берилганда қисқариши (ўнгда) 
ва таққослаш учун болдир мускулининг қисқариши (чапда).

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish