Нейронда модда алмашинуви. Нерв ҳужайрасига керакли озиқ моддалар сувли
эритмалар тарзида кириб, метаболитик маҳсулотлар ҳам ҳужайрадан сувли эритмалар
тарзида ажратиб чиқарилади.
Нейрон оқсиллари пластик ва ахборот мақсадларига ишлатилса, липидлар эса
энергетик ва пластик мақсадларга сарфланади.
Нейрон карбонсувлари асосий энергия манбаи бўлиб ҳисобланади. Глюкоза нерв
ҳужайрасига кириб, гликогенга айланади, керакли вақтда ҳужайрани ўзидаги ферментлар
таъсирида яна глюкозага айланади, лекин гликоген заҳираси нейронларнинг бутун
энергетик эҳтиѐжини қондара олмайди, нейронлар учун асосий энергия манбаи қондаги
глюкоза бўлиб ҳисобланади.
Нерв тўқимасида калий, натрий, калций ва магний тузлари кўп. Катионлардан К
+
,
Na
+
, Mg
+
, Ca
+2
, кўп учраса, анионлардан эса- Cl
-
, НСО
-
3
кўп бўлади. Булардан ташқари
нейронлар турли микроэлементларга ҳам бой бўлади. Уларнинг биологик фаоллиги юқори
бўлганлиги сабабли ферментларни фаоллаштиради. Микроэлементларнинг миқдори
нейронлар функционал ҳолатига боғлиқ бўлади.
32
Энергия алмашинуви нейрон тинч турганда ва қўзғалганда турлича бўлади.
Ҳужайрадаги нафас коэффицентининг ортиши бу нарсани исботлайди, тинч ҳолатда у 0,8
га тенг бўлса, нейрон қўзғалганда у 1,0 га тенг бўлади. Қўзғалиш пайтида нейроннинг
кислородга эхтиѐжи 100% га ортади, қўзғалишдан сўнг нейрон цитоплазмасидаги нуклеин
кислоталарнинг миқдори эса 5 маротабага озайиб кетади.
Нейронларнинг синфланиши: 1.Аксон охирларидан ажратиб чиқариладиган
медиаторларига кўра нейронлар: холинергик, пептидергик, норадреналинергик,
дофаминергик ва бошқаларга бўлинади. 2. Таъсиротларнинг сезувчанлигига қараб- моно-,
би-, полисенсор нейронларга бўлинади.
Моносенсор нейронлар пўстлоқнинг бирламчи проекцион соҳаларида жойлашган
бўлиб, улар фақат муайян сенсор тизимидаги сигналларга жавоб беради.
Бисенсор нейронлар пўстлоқнинг иккиламчи проекцион соҳаларида жойлашиб, ҳам
ўзини ҳам бошқа сенсор тизимидаги сигналларни қабул қилади.
Полисенсор нейронлар, кўпинча миянинг ассоциатив соҳасида жойлашган бўлади,
улар эшитув, курув, хид билув ва бошқа рецептив тизимлардан келаѐтган сигналларга
жавоб беради.
Нейронлар функционал жихатдан 3 турга бўлинади: афферент, интернейрон
(оралиқ) ва эфферент. Биринчиси-марказий нерв тизимининг юқори тизимларига
ахборотни ўтказиб турса, иккинчиси-марказий нерв тизимида нейронлар орасидаги ўзаро
муносабатни таъминлайди, учинчиси эса марказий нерв тизими (МНТ)нинг қуйи
тизимларига, МНТ дан ташқарида жойлашган нерв тугунларга ва ишчи аъзоларга
ахборотларни етказиб туради. Афферент нейронлар функцияси рецепторлар функцияси
билан ўзаро боғланган бўлади.
Рецепторлар. Рецептор ва генератор потенциаллар. Таъсиротларни қабул
қиладиган нерв охирлари ѐки ташқи мухитдаги муайян ўзгаришларга реакция
кўрсатадиган ихтисослашган тузилмалари рецепторлар ҳисобланади. Рецепторлар
адекват таъсирловчиларга нисбатан ўта сезгир бўлади. Улар 4 гурухга бўлинади механо-,
термо-, хемо-ва фоторецепторларга. Рецептор потенциали-рецептор таъсирланганда унинг
мембранасининг деполяризацияга учраши ва ўтказувчанлигининг ортиши натижасида
юзага чиқади.
Юзага чиққан рецептор понетциали генератор патенциали ҳосил бўладиган жой,
аксон бўртиғига электротоник тарқалади. Генератор потенциални аксон бўртиғида ҳосил
бўлишига сабаб нейроннинг шу қисми бошқа қисмларидан қўзғалувчанлигининг
юқорилиги ва қўзғалиш бўсағаси пастлигидадир. Генератор потенциалларни ҳосил
бўлиши нерв импулсини ҳосил қилади.
Афферент, интер - ва эфферент нейронлар.
Афферент нейронлар ахборотни
қабул қилувчи бўлиб, тармоқланган тўр ҳосил қилиб туради. Орқа миянинг орқа
соҳасидаги шохларида жойлашган афферент сезувчи нейронлар, майдароқ ўлчамда, лекин
дентрит ўсимталарига бой бўлади, олдинги шохларда жойлашган эфферент
нейронларнинг сомаси эса каттароқ ўлчамда, бироқ дендритларининг сони оз ва кам
тармоқланган бўлади.
Интер (оралиқ) нейронлар афферент нейрондан олинган ахборотларни қайта
ишлайди, сўнгра бошқа интернейронлар ѐки эфферент нейронларга узатади.
Эфферент нейронлар нерв марказларидан ахборотларни ишчи аъзоларига ѐки МНТнинг
бошқа нерв марказларига узатади. Масалан, бош мия пўстлоғининг ҳаракат соҳасидаги
эфферент нейронлар-пирамида ҳужайралар орқа миянинг олдинги шохидаги
мотонейронларга импулслар юборади. Эфферент нейронларнинг бошқа нейронлардан
фарқи шундан иборатки, улар узун аксонга эга бўлиб, қўзғалишни юқори тезлик билан
ўтказишидадир. Орқа миянинг барча тушувчи (пирамида, руброспинал, ретикулоспинал
ва х.к.) йўлларини МНТ нинг мос келувчи бўлимларининг эфферент нейрон аксонлари
ҳосил қилади. Автоном нерв тизими, адашган нерв ядролари, орқа миянинг ѐн шохлари
нейронлари ҳам эфферент нейронлар каторига киради.
33
Do'stlaringiz bilan baham: |