25
қисқаришларининг амплитудаси аста-секин нолга етгунича камайиб боради. Бу ҳолатни
эгри чизиқ билан тасвирланса, чарчаш эгри чизиғи олинади. Мускул чарчаганда
қисқаришлар амплитудаси ўзгариши билан бир қаторда қисқаришнинг
латент даври
узаяди, бундан маълумки, қўзғалувчанлик пасаяди.
Бундай ўзгаришлар мускул ишлай бошлагандан кейин дарҳол юз бермайди, балки
бир қадар вақт ўтади, бу давр мобайнида қисқаришлар амплитудаси ортади ва мускулнинг
қўзғалувчанлиги ҳам бир қадар ортади. Бундай пайтда мускул таъсиротнинг муайян
ритми ва кучида ишлашга мослашиб қолади, яъни «ўрганади». Таъсирот янада узоқ давом
этса мускул толалари чарчайди.
Организмдан ажратиб олинган мускулга узоқ таъсир этилганида иш
қобилиятининг пасайишига иккита асосий сабаб бўлади. Биринчиси, мускул узоқ вақт
ишлаб турганда модда алмашинуви чиқиндилари тўпланади,
булар эса мускул
толаларининг иш қобилиятини пасайтиради. Шу билан бирга калий ионлари толалардан
ташқарига-ҳужайра
атрофига
тўпланиб,
қўзғалувчан
мембрананинг
ҳаракат
потенциалларини вужудга келтириш қобилиятини сусайтиради.
Организмдан ажратиб олинган мускул чарчашининг иккинчи сабаби, мускулда
энергия заҳирасининг секин-аста камайишидир. Ажратиб олинган мускул узоқ ишлаганда
гликоген заҳиралари кескин даражада камаяди, қисқариш учун зарур бўлган АТФ,
креатинфосфатнинг ресинтез жараѐнлари бузилади.
Ажратиб
олинган мускулда, биз юқорида таҳлил қилган чарчашга олиб келувчи
сабабларни тирик организм ишлаб турганда юз берадиган чарчашга олиб келувчи
сабабларга солиштириб бўлмайди. Бунинг сабаби, организмда мускулнинг узлуксиз қон
олиб туришида, қон билан озиқ моддаларнинг келиб туришида ва
модда алмашинуви
чиқиндиларининг чиқиб кетиши билан изоҳланади. Асосий тафовут шундаки, организмда
нервдан мускулга қўзғатувчи импулслар келиб туради. Нерв-мускул бирлашмаси мускул
толаларига нисбатан тезроқ чарчайди ва шу муносабат билан нервдан мускулга
қўзғалишлар ўтмай қолиши сабабли мускул узоқ ишлаб, толиқишдан сақланади.
Бутун организмда нерв марказлари иш вақтида нерв-мускул бирлашмасидан ҳам
илгарироқ чарчайди. Организмдаги чарчаш жараѐнининг келиб чиқишида нерв
марказлари ҳолати ўзгаришининг аҳамияти катта эканлигини кўрсатувчи ишончли
далиллар бор. Масалан, текширилаѐтган кишига «енгилгина саватни кўтариб турибсан»,
деб ишонтирилса, у оғир қадоқ тошли саватни кўтариб тура олади. Енгил сават кўтариб
турган кишига «оғир қадоқ тошли сават тутқазилди», деб ишонтирилса, аксинча у тез
чарчайди.
Юқорида баѐн этилган фактлардан англашиладики, организмдан ажратиб олинган
скелет мускулига
бевосита таъсир этилганда, унинг чарчаши, ҳаракатлантирувчи нервга
таъсир этилганда нерв мускул бирлашмасида чарчаш ва табиий фаолият шароитида бутун
организмдаги ҳаракат аппаратининг чарчаши фақат ташқи ифодаси билан бир-бирига
ўхшайди, уларда мускуллар қисқаришининг кучи ва амплитудаси пасаяди,
лекин келиб
чиқиш механизми жиҳатидан эса бир-биридан катта фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: