Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Қисқариш жараѐнида иссиқлик ҳосил бўлиши ва қисқариш энергияси. Гелмголц ва 
Данилевскийлар ХIХ асрнинг иккинчи ярмидаѐқ мускул ишлаѐтган пайтида иссиқлик 
ажратиб чиқишини кўрсатиб бердилар. 
Хилл ва унинг сафдошлари юксак даражада сезувчан асбоблар ѐрдамида мускул 
билан нервнинг тинчлик ҳолатида ҳамда қузғалган пайтида ҳосил бўлган иссиқликни қайд 
қилдилар ва ўлчадилар. Хилл иссиқлик ҳосил бўлишининг келиб чиқиши ва иссиқлик 
ажралиш вақтининг авж олишига қараб иккита даврга бўлди. Биринчи давр иккинчисидан
1000 маротаба қисқа бўлиб, бу даврнинг бошланғич иссиқлик ҳосил бўлиш даври деб 
атадилар. Бу давр мускул қўзғалгандан тортиб то мускулнинг бўшашишигача давом этади. 
Бошланғич иссиқлик ҳосил бўлиш даври ўз навбатида бир неча қисмга бўлинади: а) 
фаоллашиш иссиклиги; б) қисқариш иссиқлиги; в) бўшашиш иссиқлиги. 


26 
Фаоллашиш иссиқлиги- таъсирот берилганидан кейин мускул толалари қисқаргунча 
ажралиб чиқади. Шу сабабли иссиқликнинг бу қисми мускулни қўзғалмаган ҳолатдан 
фаол ҳолатга ўтказувчи кимѐвий жараѐнларнинг иссиқлик эффекти деб қаралади. 
Қисқариш иссиқлиги-мускулнинг қисқариш жараѐни пайтида ажралиб чиқади. 
Мускулнинг қаттиқ чўзиб, қисқаришига тўсқинлик қилинса бу иссиқлик ажралиб 
чиқмайди.
Бўшашиш иссиқлиги - мускул бўшашгандан сўнг ажралиб чиқадиган иссиқлик 
қисмидир. Агар мускул қисқариш давомида юк кўтарган бўлса, қисқариб бўлгач, иссиқлик 
кўпроқ ажралиб чиқади. 
Иссиқлик ҳосил бўлишининг иккинчи даври, мускул бўшашгандан сўнг бир неча 
дақиқа давом этади ва кеч қолувчи ѐки тикланувчи номи билан аталади. Бу давр иссиқлик 
ҳосил бўлиши АТФ ресинтезини таъминловчи кимѐвий жараѐнларга боғлиқ, Хиллнинг 
таъкидлашича, бу даврда олдинги даврдан фарқли ўлароқ, 90 % и тикланувчи иссиқлик 
оксидланиш жараѐнида ҳосил бўлади ва иссиқликнинг атиги 10 % и моддалар 
алмашинувининг анаэроб жараѐнларида юзага келади. Тикланувчи иссиқлик ўзининг 
катталиги бўйича, мускул қисқарганда ажралиб чиқадиган иссиқликнинг катталиги билан 
тенгдир. АТФ ресинтезида ва пироузум кислотанинг оксидланиш жараѐнларининг 
аҳамияти каттадир. Мускул монойодацетат кислотаси билан заҳарланса, сут ва пироузум 
кислоталарининг гликолиз йўли билан ҳосил бўлиши тўхтайди. Бу ҳолатда кечикувчи 
иссиқлик ҳосил бўлиши ва АТФ ресинтези, ҳатто кислород етарли бўлганда ҳам деярли 
барҳам топади. 
Мускуллар иши ва кучи. Скелет мускулининг асосий вазифаси иш бажаришдадир. 
Экспериментал ва клиник физиологияда мускул ишини ва кучини билиш катта аҳамиятга 
эга.
Мускул иши у кўтарган юкнинг мускул қисқариш катталигига кўпайтмаси билан 
ўлчанади, яьни кг/м  ѐки  грамм/см ларда ифодаланади. 
А=F.S 
Агар мускул юксиз қисқарса (изотоник режимда) у ҳолда механик иш нолга тенг 
бўлади. Мускул кўтара олмайдиган даражада юк осилса ва у қисқара олмаса, бу ҳолда ҳам 
механик ишнинг қиймати нолга тенг бўлади. Юкнинг катталиги мускулнинг қисқариш 
даражаси ва бажарадиган ишининг ўртасида боғланиш бор. Бир қадар ўртача юк 
берилганда мускул кўпроқ иш бажарганлиги ўтказилган тажрибалардан маълум бўлди. 
Мускул кучини ўлчаш учун у кўтара оладиган максимал юк аниқланади. Бу куч 
жуда катта бўлиши мумкин. Масалан, итнинг жағ мускуллари гавда вазнига нисбатан 8-9 
баробар ортиқ юкни кўтара олиши аниқланган. Бир хил шароитда мускул кучи унинг 
узунлигига боғлиқ бўлмай, балки кўндаланг кесимига боғлиқ: мускулнинг физиологик 
кўндаланг кесими, яъни мускулдаги ҳамма толалар кўндаланг кесимларининг 
йиғиндисига тўғри пропорционал. Агар толалар кесимларининг йиғиндиси қанча катта 
бўлса, у кўтара оладиган юк шунча катта бўлади.
Толалари узунасига кетган мускуллардагина физиологик кўндаланг кесим 
геометрик кўндаланг кесимга мос келади, толалари қийшиқ ѐтган мускулларда толалар 
кўндаланг кесимларнинг йиғиндиси мускулнинг геометрик кўндаланг кесимидан анча 
ортиқ бўлади. 
Шу сабабли толалари қийшиқ ѐтган мускулнинг кучи толалари узунасига ѐтган 
худди шундай қалинликдаги мускулнинг кучидан анча ортиқ бўлади. Мускул кучини 
топиш учун у кўтара оладиган максимал юк физиологик кўндаланг кесимнинг квадрат 
сантиметрлари сонига бўлинади. кг/см
2
ҳисобидан ифодаланган абсолют куч одамнинг 
болдир мускулида 5,9, елка мускулида 8,1, чайнов мускулида 10 га тенг бўлади. 
Одамлардаги мускулларнинг аксариси патсимон тузилган. Патсимон мускулнинг 
физиологик кўндаланг кесими катта, шунинг учун ҳам кучи ортиқ бўлади. 


27 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish