ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
417
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
- касбнинг намунавий ва махсус белгиларини акс эттирувчи профессиографик
тавсифларни табақалаштириш;
- касбнинг аниқ ижтимоий-иқтисодий шароитлардаги ҳақиқий ҳолатини акс эттириш;
- истиқболлар ва касбий ўсишни ҳисобга олиш;
- ишончлилик ва илмийлик (профессиограмма тизимли, шахсий ва фаолиятли
ёндашувлар асосида ишлаб чиқилди).
Бошланғич синф ўқитувчиси профессиограммасини ишлаб чиқиш қуйидаги дастур
бўйича амалга оширилди:
Мактабда бошланғич синф ўқитувчилари фаолиятини ўрганиш: фаолият предмети ва
мақсадини, меҳнат натижасига талабларни, касбий компетентлик даражасига талабларни
ўрганиш;
Олий талим муассасалариларида талабаларнинг касбий таълимини ташкил этишни
ўрганиш: ҳужжатларни, ўқув-методик таъминотни ва ўқитиш дастурларини ўрганиш,
машғулотлар таҳлили;
Олий талим муассасалари талабаларини ишлаб чиқилган профессиограмма асосида
ўқитиш дастурини ишлаб чиқиш;
Ўзбекистондаги олий талим муассасалариларида талабаларнинг касбий таълими
дастурини тажриба-синовда текшириш.
Кўпгина тадқиқотлар натижалари бўйича ўқитувчи касбий сифатларининг
(психограммаси) умумий тузилишини қуйидаги кўринишда ифодалаш мумкин:
Ўз замонининг илғор инсони сифатида ўқитувчининг юқори ахлоқий ва фуқаролик
сифатлари.
Шахснинг педагогик йўналганлиги ўз ичига педагогик меҳнатга қизиқиш ва
мойилликни, болаларга меҳр-муҳаббатни ва ўқувчи шахсининг ривожланишига
йўналганликни киритувчи интеграл хусусият сифатида.
Педагогик қобилиятлар, жумладан, дидактик, академик, перцептив, ташкилий,
экспрессив-нутқий, коммуникатив, рефлексив, бошқарув, иродавий (авторитар), актёрлик
(элементлар), суггестив, лойиҳавий, конструктив, ижодий ва баъзи бошқалари.
Ўқитувчининг педагогик ўзини-ўзи англаши ўзи тўғрисида ва ўз касби тўғрисидаги
тасаввурлар, ўзини-ўзи баҳолаш, шахсий мақсад ва истиқболларини аниқлаш мажмуи
сифатида.
Педагогик фаолиятда муҳим аҳамият касб этувчи қатор умуминсоний сифатлар
(сабрлилик, бардошлилик, тиришқоқлик, меҳр-оқибат, зийраклик, ҳозиржавоблик,
қатъиятлилик ва бошқалар).
Ўзининг кучли томонларидан мақбул даражада фойдаланиш ва заиф томонларини
компенсациялашни кўзда тутувчи фаолиятнинг шахс учун оптимал вариантидаги
индивидуал услуби.
Шу тариқа, бошланғич синф ўқитувчисининг психограммаси (мутахассисга
психологик талабларни ҳамда шахсий ва психологик-физиологик сифатларни қамраб
олувчи) яхши ўрганилган бўлиб, мазкур тадқиқот иши доирасида бошланғич синф
ўқитувчисининг касбий компетентлиги янада батафсил ишлаб чиқилди.
Ҳар бир мамлакат, касбий соҳадаги ўз устуворликларидан келиб чиққан ҳолда,
ўқитувчининг муайян компетенцияларини белгилайди. Ҳозирги кунда бизнинг
мамлакатимизда таълим соҳасига компетенциялар даражасидаги талаблар етарлича
шакллантирилмаган ва илмий ишлаб чиқиш босқичида ҳисобланади. Шунга қарамай,
бошланғич синф ўқитувчиси касбий компетентлигини ривожлантириш муаммоси кам
ўрганилгандир. Олий талим тизимида ўқитувчиларнинг касбий тайёргарликларининг
сифатини белгиловчи умумий мезонлар ва кўрсаткичларни ишлаб чиқиш зарурати юзага
келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |