ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
419
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
(2) технологик аспект, унда ўқитиш ва тарбиялашнинг ҳамда билимлар ва мазмунни
ўзлаштириш жараёнини қуришнинг методлари, усуллари, воситалари белгиланади; бу
қуйидаги саолларда жавоблар ҳисобланади: «қандай ўқитиш ва тарбиялаш керак?»;
(3) психологик аспект, у педагогик ўзаро муносабат иштирокчиларининг субъектив
вариацияларининг зарурати билан боғлиқ; бу индивидуал-психологик ва яхлит педагогик
жараённинг барча ташкил этувчи психологик механизмларини ўрганиш мазмунидаги «ким
ўқитади ва тарбиялайди?», «ким ўқийди?» саволларига жавоблардир.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Адольф В.А. Профессиональная компетентность современного учителя:
Монография. - Красноярск: Красноярский гос. ун-т, 1998. - 309 с.
2.
Адольф В.А. Формирование профессиональной компетентности будущего
учителя // Педагогика, 1998, № 1. - С. 72-75.
3.
Блинов В.И., Пискунов А.И. Педагогическое образование и Государственный
образовательный стандарт профессиональной подготовки будущего учителя в области
педагогической науки. // Преподаватель, 1999.
4.
Туркина Т.М. Формирование профессиональной компетентности студентов
педколледжа в процессе подготовки воспитателей коррекционных дошкольных учреждений:
Дисс. ... к. п. н. - М., 2000.
МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ОРҚАЛИ БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ИННОВАЦИОН
ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШ
Рахимов О. Д. – НавДПИ, Ўзбекистон.
Taълим давлат ва давр талабларини бажарувчи сифатида жамиятдаги ўзгаришлар
билан уйғун бўлиши, жамиятдаги ўзгариш ҳамда ривожланишга ўз таъсирини ўтказа олиши
лозим. Мазкур ҳолат бўлажак ўқитувчиларни инновацион фаолиятга самарали тайёрлашни
шарт қилиб қўяди.
Инновацион фаолиятга тайёрлашдан мақсад –бўлажак ўқитувчиларни янгиликка
интилувчанлигини, мустақил ўз устида ишлаш кўникмаси ва малакасини шакллантириш,
ижодий тафаккур юрита олиш, ўзи мустақил янги педагогик технологиялар, интерфаол
методлар, ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиб, дарс ва дарсдан ташқари
машғулотларни ўтказиш малакасини такомиллаштиришдан иборат. Шунингдек, ўз фанидан
электрон дарсликлар ярата билишиб масофавий таълимдан фойдалана олиш, ностандарт
дарсларни ташкиллаштириш, бошқариш, назорат қила билишни назарда тутади.
Янги технологиялар кун сайин ривожланиб, ахборотлаштириш жараёни тез суръатлар
билан ўсиб бораётган ҳозирги даврда таълим соҳасида ахборот ресурсларини ташкил этиш ва
таълимда фойдаланишга мамлакатимизда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси бюиринчи Президентининг «Ўзбекистон Республикасида
«Электрон таълим» миллий тизимини яратиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 апрелдаги ПҚ–1740-сон қарори таълим соҳасида
ахборотлаштиришнинг
миллий
тизимини
шакллантириш,
замонавий
ахборот
технологияларини жорий этиш ва ундан фойдаланиш, жаҳон ахборот ресурсларидан
баҳраманд бўлишни кенгайтиришга замин яратади.
Таълим тизимига электрон таълимни жорий этиш биринчи навбатда жамиятнинг
интеллектуал салоҳиятига, жумладан, таълим соҳасининг ахборотлашувига, ахборот таълим
ресурсларини ишлаб чиқишга боғлиқ. Дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган
мамлакатларида таълимни ахборотлаштириш, шу жумладан электрон таълимни жорий
этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Электрон таълимни ривожлантириш, унинг
Do'stlaringiz bilan baham: |