ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
425
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Ўзбекистон Республикасида замонавий узлуксиз таълим сифатини ошириш мақсадида
ҳукумат ва тегишли вазирликлар томонидан охирги 2-3 йил давомида жуда кўплаб амалий
ишлар ҳаётга татбиқ этиб келинмоқда. Шу каби ислоҳотларнинг
амалга оширилишига
қарамасдан ҳозирги вақтда ҳам бизнинг таълим тизимимизда бугунги дунё ҳамжамиятининг
таълим тизими билан ҳамнафас ривожлана олмаётганлигига ва ўзининг тўлиқ фаолиятини
йўлга қўйишда бир қанча муаммолар борки, улар таълим тизимимизнинг тўлақонли равишда
ривожланиб кетишига тўсиқ сифатида кўриниб қолмоқда.
Узлуксиз таълим тушунчасига эътибор бериб қарайдиган бўлсак, бу сўз Кадрлар
тайёрлаш тизимининг асоси, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий
тараққиётини
таъминловчи, шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-
техникавий ва маданий эҳтиёжларини қондирувчи устувор соҳадир дея таъкидлаб ўтилган.
Яъни бу фикрлардан англаб етишимиз мумкинки, узлуксиз таълим қуйидан юқорига қараб
ривожланиб борувчи, илмни яъни назарияни амалиётга айланиши учун қўйилган мустаҳкам
қадам дея эътироф этсак тўғри ёндошган бўламиз.
Шунингдек, мазкур Дастурда ёш
мутахасис кадрларнинг кенг дунёқараш, замонавий билим, кўникма ва малака билан бир
қаторда, ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлиши энг муҳим талаблардан бири сифатида
кун тартибига қўйилган ва бу борада давлат ва сиёсат арбоби И.Каримов “Бугунги кунда
ёшларимиз ҳал қилувчи куч бўлиб ҳаётга дадил қадам қўймоқда. Мен бу ёшларга ўзимга
ишонгандек ишонаман” деб таъкидлаган эди.
Ҳозирги замонда ҳар қандай соҳанинг ривожланиш асосида
илм яъни асосланган ва
ижобий натижа берадиган назария турганини кўришимиз мумкин. Шундан келиб чиқиб, биз
ҳам ўзимизнинг таълим тизимимизни бугунги замон талабига мос равишда
ривожлантиришимиз учун, таълим тизимидаги бир қанча объектив ва субъектив
муаммоларни бартараф этиб, Ўзбекистон Республикасининг
Таълим тизимига бутунлай
янгича фикр, илмий асослар ҳамда инновацион теҳнологияларнинг бугунги кун ютуқларини
жорий этишимиз лозим.
Таълим тизимига инновацион ғояларни жориш этишимиз учун бошқа соҳалардаги
муаммоларни биргаликда ўзаро ҳамкорликда бартаф қилиш лозим. Жумладан Ўзбекистон
Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларини бутунжахон глобал интернет
тармоғи билан таъминланганлигини 100% га кўтариш, ҳамда унинг сифат даражасини
халқаро стандартларга мослаштириш лозим. Шундан сўнг таълим тизимимизда шу вақтгача
мавжуд бўлмаган масофавий (онлайн) таълимни таълим тизимимизнинг бакалавр ва
магистратура босқичига жорий этсак тўғри бўлади.
Таълим тизимини сифатли узлуксизлигини таъминлаш мақсадида мактабгача таълим,
умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб-ҳунар таълими (профессионал таълим), олий таълим
ва олий ўқув юртидан кейинги таълимда ягона таълим тизимини қамраб
олувчи электрон
маълумотлар базасини яратиш лозим. Мактабгача таълимда дастлабки таълимга қадам
қўйган ҳар бир ўқувчи ўзининг шахсий идентификацион рақами орқали ўзининг ҳаёти
давомида барча билим ва кўникмалари бўйича натижаларини, эришган фан ютуқлари ҳамда
ўзлаштириш кўрсаткичларини билиб олиши, умумий ўрта таълимни қандай кўрсаткич билан
тугатганлигини ва ўша кўрсаткичи орқали қайси олий таълим муассасасига ўқишга кира
олиши мумкинлиги ва олий таълимнинг бакалавр мутахассислиги бўйича ўқишни
тамомлагандан сўнг, унинг билим даражаси, фанлардан ўзлаштириш натижалари орқали
олий таълимнинг магистратура босқичида ўқиишини давом эттириш имкониятини қўлга
кирита олиши тўғрисидаги маълумотларни сақловчи ва ундан фойдаланувчи таълим
олувчиларнинг электрон базасини шакллантириш лозим. Электрон базада шаклланган
салоҳиятли кадрларни иш берувчи томонидан меҳнат бозоридан
саралаб олиш ва бундай
кадрларни жамиятнинг маълум бир соҳасини ривожлантириш учун имкониятларни яратиб
қўйиш лозим.