Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
185 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
Уй кутубхонасини ташкил этиш учун бизда катта имконият,-яьни маьнавий мерос 
мавжуд бўлиб шарқ адабиётшунослиги намоёндалари қадимдан бошлаб ҳозирги кунга қадар 
ўзларининг дурдона асарларини китобхонларга тақдим этиб келмоқдалар. Бундай 
намоёндаларга: Юсуф Хос Хожиб, Умар Ҳайём, Шайх Саьдий Шерозий, Кайковус, Алишер 
Навоий каби буюк мутаффаккирларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Кейинги давр 
руҳий камолот сари етакловчилари яьни, назм ва наср ижодкорлари бўлган Чўлпон, Абдулла 
Қодирий, Абдулла Авлоний, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдурауф Фитрат, Ҳамид Олимжон, 
Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмад ва яна кўплаб ижодкорларимизнинг бизга қолдирган салмоқли 
мерослари билан ҳар томонлама комилликка етишимизда маьнавий хазина ҳисобланади. 
Ғарб давлатларига қараганда, Шарқ мамлакатларидаги бадиий асарларда асосий урғу таьлим-
тарбия ёки маьнавий-аҳлоқий тарбияга чорловчи асосий ўринни эгаллаган. 
Шунинг учун, қайд этилган асарларни ўқиш асносида бошланғич синф 
ўқувчиларининг маьнавияти, заковати ҳамда оламни англашга бўлган муносабатини 
кенгайтириш мақсадида уй кутубхонасини ташкил этиш орқали ёшларнинг бўш вақтдан 
унумли фойдаланишларининг мустаҳкам асосини яратган ҳисобланамиз. 
Бола аввало оила шароитида таьлим олар экан, оилавий муҳит ҳамда хонадон 
шароити тарбия жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Оила муҳити – маьнавиятнинг тамал 
тошини қўйувчи маскан ҳисобланади ва бу масканнинг маьнавият ўчоғи – бу уй кутубхонаси 
деб айтсак, ҳато бўлмайди. Мамлакатимиз келажагининг пойдевори бўлган ёшларнинг 
баркамол инсон қилиб тарбиялашимизда, ҳамда уларни маьнан бой инсон қилиб камол 
топтиришда уй кутубхоналарига ўргатишни роли беқиёсдир. 
Шуни алоҳида таькидлаш керакки, юртимизда кўплаб китоб уйлари яьни ахборот-
ресурс марказлари (АРМ)нинг фаолиятлари кенг йўлга қўйилган. Бироқ, шунга қўшимча 
равишда ҳар бир оиланинг ҳам ўз хонадонида уй кутубхонасининг мавжуд бўлиши айни 
муддаодир. Ўз хонадонимизда уй кутубхонасини ташкил этиш билан биз
фарзандларимизнинг китобларга бўлган қизиқишини орттиришимиз ҳамда уларнинг давлат 
кутубхоналарига қатнашиши учун кетадиган вақтини тежаган бўламиз. 
Уй кутубхонасида яратилган имконият асосида ҳар бир ёш бўш вақтида ўзининг 
маьнавий, маданий савиясини ошириш имкониятига эга бўлади. Оила даврасида эса, ўқилган 
китоблар асосида китобхонлик давралари, савол-жавоблар, бадиий ва илмий асарлардан 
ташқари ўқилган газета ва журнал материаллари асосида суҳбатлар ва мулоқатлар ташкил 
қилинади. Бундай тадбирлар ҳар бир кишининг саводхонлик даражасини ўстиради, миллий 
бойлигимизни қунт билан ўзлаштиришга илҳомлантиради. 
Уй кутубхонасини ташкил этишда, уни икки қисмдан иборат бўлиши мақсадга 
мувофиқ, яьни мазмунан ранг-баранг бадиий адабиётлар бўлими ҳамда турли дарсликлар, 
луғат ва қомуслардан иборат илмий бўлим. Бадиий адабиётлар ёшларимизнинг 
маьнавиятини бойитса, илмий адабиётлар эса уларда билишнинг ўсиши, теварак-атрофни 
англашнинг янада такомиллаштиришига сабаб бўлади. 
Уй кутубхонасини болаларнинг ёшига мослашган ҳолда бойитиб бориш мақсадга 
мувофиқдир. Ҳозирда баьзи оилаларда адабиётларнинг камлиги, бор бўлса ҳам уларнинг 
асосини эртак китоблардан ташкил этиши ачинарли ҳолдир. Бу эса баьзи ота-оналарнинг 
маьсулиятсизлиги ва фарзандлар келажак-тақдирига бепарволик билан қарашларидан 
далолатдир. Уларнинг нега фарзандингиз китоб ўқимайди? деб сўроққа тутилганида, 
уларниннг аксарияти фарзандлари бадиий мутоалага қизиқмаслигини важ қилиб 
кўрсатадилар. Аммо, унутмаслигимиз лозимки, ёшларнинг тарбияси, билими, қизиқишлари 
ва ҳаттоки характери ҳам оилавий муҳитга боғлиқ ҳисобланиб, уларнинг эртаси катталарни 
қўлидадир. 
Уй кутубхонасининг аҳамиятли томонлари қуйдагилардан иборат: 
- у билим, маданият ва маьрифат манбаидир; 
- ёшларда ғоявий иммунитетни янада оширади; 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish