ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
186
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
- ўзликни англашга, миллий қадрият ва урф-одатларимизнинг мустаҳкамланишига
ёрдам беради;
- ёшларнинг дунёқарашини, маьнавиятини тафаккурини ва салоҳиятини оширади;
- фарзандларимизни интернет ва компьютер ўйинларига тобеликдан ҳимоялайди;
- бўш вақтдан самарали фойдаланишга ёрдам беради ва ҳоказо.
Ҳаётда учраб турадиган баьзи ноаҳлоқий ҳолатлар, жиноятчиликнинг олдини
олишнинг бирдан-бир самарали йўли – ёшларнинг бўш вақтларини тўғри ва режали ташкил
этишдан иборатдир. Узлуксиз таьлим тизимида тўғри йўлга қўйилган таьлим-тарбия жараёни
ёшларнинг бўш вақтларини бекор ўтказмасликларига ҳам қаратилган бўлиши лозим.
Тиббиёт мутахассисларининг фикрича ёшлар бир кеча-кундузда ўртача 8-9 соат
ухлаши лозим. Ёруғ куннинг 50 фоизи дарс машғулотларига кетади. Бу тахминан 6 соатни
ташкил этади. Уй вазифаларини бажаришга ўрта ҳисобда 3 соат кетади. Уй ишлари ва
кундалик эхтиёжларга (овқатланиш,дам олиб, телевизор кўриш ва ҳоказо) 6 соатнинг қандай
ўтказилиши, фойдали ишга ёки бехудага сарфланиши катталар томонидан назорат қилиб
борилиши лозим. Бундан ташқари, ўқитувчилар томонидан бериладиган уй вазифалари ҳам
болаларни бевосита адабиётлардан изланишга, яьни мустақил таьлимга йўналтирилса
фойдадан ҳоли бўлмайди албатта.
Бошланғич синф ўқувчиларини ҳар томонлама етук бўлиб етишишларида албатта
электрон ахборот воситасининг амалий аҳамиятини рад этиб бўлмайди. Таькидлаш керакки
Интернет тизимини кенг кўламда қўлланилиши одамларнинг турмиш тарзи, машғулотлари,
ахборот ва янгиликларга бўлган муносабатлари кескин ўзгарди. Дарслардан сўнг кутубхона,
кинотеатр ёки футбол майдонига шошадиган, юрганда турганда, овқатланаётганда ҳам
кўзларини компьютер, телевизор ва телефон экранидан узмайдиган ўсмирлар сони тобора
кўпайиб бормоқда.
Жаҳондаги демократик ривожланган мамлакатлар тажрибаси бўйича ахборот-
коммуникация воситалари нафақат маьнавий, балки инсон организимига салбий жисмоний
зарар етказаётгани айни кунда муаммоли масалалардан бирига айланиб бормоқда.
Компьютер қаршисида соатлаб ўтириш болаларда турли салбий ҳолатлар ва агрессив
кайфиятнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Ёшларни салбий бузғунчи маьнавий таьсиротлардан ҳамда зарарли иллатлардан
ҳимоялаш, яьни уларда мустаҳкам барьерни ҳосил қилиш учун авваламбор уларнинг
маьнавиятини ўстириш ҳамда ўзлигини танитиш лозим. Мамлакатимиз ёшларини маьнавий
баркамол қилиб тарбиялашда – “Китоб – бизнинг дўстимиз” шиорига қатьий амал қилиш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни самарали амалиётга жорий
қилишда катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |