ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
180
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
ҳарактери билан боғлиқ бўлган чарақлаган, чиройли ва маъноли халқ ўйинчоқлари, ранг-
баранг буюмлар, кўнгилочар ўйинлар, ашула ва рақслар билан ўйинлар ва бошқалар билан
бола улғаяди, ўсади.
Каттароқ болалар ҳаётида ҳар хил ҳаракатларга
бой мазмунли турли-туман
кўнгилочар ўйинлари, хурсанд қиладиган, ажойиб халқ ўйинлари кириб келади. Ҳозирги
пайтгача ўйинлар ўз ўрнини тутмоқда, болалар қувонч билан ўйнайдилар ва руҳан дам
оладилар.Мактабгача таълим журналида жисмоний тарбия ва ўйин вазифалари ва ҳаракатли
ўйинларнинг тарбиявий аҳамияти баён этилган ҳамда шулар қаторида меҳнатга, урф-
одатларга оид ўйинлар асосида, фикрлар билдирилган.
Ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикасида ниҳоятда кўп халқ ўйинлари, кўнгилочар
ўйинлари ишлаб чиқилган. Ўйин орқали, ўйин ёрдамида ҳудди жисмоний машқлардек бола
ҳаётга тайёрланади. У мустақил фаолият бўлиб, унда болани ўзининг ташаббускорлиги
ривожланади ва унинг аҳлоқий фазилатлари тарбияланади. Ҳар бир ўйиннинг мақсади
бўлади, ўйин шакли эса унинг мақсадига жавоб бериши лозим. Ўйин жараёнидаги ҳаракат
бола ўзини бошқариш кўникмаларига кўмаклашиши лозим ва юқори даражада жони-дили
билан хурсандчиликни хис қилиш, роҳатланиши керак (бу фаолиятлар
олдиндан мунтазам
олиб бориладиган машғулотларда ўзлаштирилади).Аста секин ўйинларни қоидалари ва
мазмуни бўйича мураккаблаштириб борилади. Барча ўтказиладиган ўйинлар болаларга
қувонч ва хурсандчилик кўрсатади, ўйинда у ушламоқчи бўлган боладан чаққонлик билан
қочиб кетишга, ҳар хил тўсқинликларни енгиб ўтади, коптокни мўлжалга ва имкони борича
узоққа отади ишга ўргатади. Ҳаракатли ўйинлар болаларнинг организимини чиниқтиради ва
мустаҳкамлайди, уларнинг ҳаракатларини такомиллаштириш ва ривожланишида муҳим
восита бўлиб ҳисобланади. Ҳаракатли ўйинларнинг қиймати шундаки, барча ҳаракатлар ҳар
хил
шароитларда, ўйин фаолиятида бажарилади. Бу эса фаолликни ва мустақилликни
тарбиялашга, фазо сезгиларини мослашишга, болаларнинг координацион ҳаракатларини
ривожланишига,
ҳаракат
малакаларини
такомиллаштиришга
етарлича
кўмаклашади.Ўйинларни ташкил қилиш йўллари кўп қирралидир. Уларни ташкил қилиш
усуллари индивидуал ва гуруҳли бўлади. Боғча болалари билан айниқса гуруҳли ўйинлар
фойдалидир, чунки улар болаларда ўртоқлик ва дўстлик хусусиятларини ривожлантиришда
кўмаклашади. Бола ўйин жараёнида нафақат ўзининг натижалар, ютуқлари,
балки
ўртоқларини натижаларини ҳам баҳолайди. Энг оддий ўйинларнинг ҳам ўзига хос қоидалари
бор, болалар уларга риоя қилишлари керак. Бу жуда зарур, чунки қонун-қоидалар болаларни
тартибга солади ва ташкил қилади. Энг кичик ёшдан болалар гуруҳли ўйинларда қоидалар ва
талабларга риоя қилишга, келишилган ҳолда бажаришга, ўз навбатини кутишга,
ҳаракатларни рухсат ва
сигнал асосида бошлашга, ўртоқларига йўл бериш ва ҳурмат-иззат
қилишга, бир-бирига ёрдам беришга ўрганадилар.
Ўйинларни тўғри бошлаш ва ташкил қилиш учун катталарнинг ёрдами ҳамда назорат
керак. Энг аввало шунга эътибор бериш кераки, ҳар бир кичкинтой болада тўғри
ҳаракатларни ривожлантиришга кўмаклашадиган ва керак бўлган ўйинчоқлар, спорт
буюмлари бўлиши лозим. Масалан 3-4 ёшли болаларга ҳар хил ғилдираклар,
машиналар,
пуфаклар, (диаметри 13-20 смли) резинали тўплар, от ўйини учун жилов, гардишлар ва
чамбараклар, 3 ғилдиракли велосипедлар ва ҳакозолар. 5-6 ёшли болалар учун (диаметри 10-
12 ва 6-8 смли) резинали коптоклар, арқончалар,
гардишлар ва чамбараклар, 2 ғилдиракли
велосипедлар, самакатлар ва бошқалар. 6-7 ёшли болалар билан кичкина стол теннис,
бадминтон, пинг-понг ва бошқа ўйинларни қоидаларини соддалаштирган ҳолда ташкил
қилиш мумкин. Болаларни турли спорт буюмлари ва ўйинчоқлардан тўғри фойдаланишга ва
ҳар хил ҳаракатли ва зифаларни бажаришга ўргатиш керак. Болаларнинг ўйин
фаолиятини
тўғри ташкил ва раҳбарлик қилиш муҳим аҳамиятга эга. Энг аввало, шундай ҳаракатли
ўйинларни ташкил қилиш керакки, у болаларга қизиқарли, осон тушунарли ва ёшига биноан
фойдали бўлиши ҳамда болалар чарчамаслиги учун ўйинда ҳаракатлар юкламаси ҳар доим