Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР МЕТОДИКАСИ ВА НАЗАРИЯСИНИ



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР МЕТОДИКАСИ ВА НАЗАРИЯСИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
 
Мирахмедов Ф.Т.-ўқитувчи, Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси мудири, 
ТДПУ. 
Ҳаракатли ўйинлар, спорт ўйинлар ижтимоий тараққиёт маҳсулидир. Маълумки, 
меҳнат ҳамда фаолиятнинг бошқа турлари, шу жумладан ўйин ҳам педагогик ва ижтимоий 
ҳарактерга эга. Халқ ўйинлари кишиларнинг меҳнат маданияти пайдо бўлиши ва 
ривожланиши билан вужудга келган. Болалик ёшдан бошлаб кичкинтой боланинг бошланғич 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
180 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
ҳарактери билан боғлиқ бўлган чарақлаган, чиройли ва маъноли халқ ўйинчоқлари, ранг-
баранг буюмлар, кўнгилочар ўйинлар, ашула ва рақслар билан ўйинлар ва бошқалар билан 
бола улғаяди, ўсади. 
Каттароқ болалар ҳаётида ҳар хил ҳаракатларга бой мазмунли турли-туман 
кўнгилочар ўйинлари, хурсанд қиладиган, ажойиб халқ ўйинлари кириб келади. Ҳозирги 
пайтгача ўйинлар ўз ўрнини тутмоқда, болалар қувонч билан ўйнайдилар ва руҳан дам 
оладилар.Мактабгача таълим журналида жисмоний тарбия ва ўйин вазифалари ва ҳаракатли 
ўйинларнинг тарбиявий аҳамияти баён этилган ҳамда шулар қаторида меҳнатга, урф-
одатларга оид ўйинлар асосида, фикрлар билдирилган. 
Ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикасида ниҳоятда кўп халқ ўйинлари, кўнгилочар 
ўйинлари ишлаб чиқилган. Ўйин орқали, ўйин ёрдамида ҳудди жисмоний машқлардек бола 
ҳаётга тайёрланади. У мустақил фаолият бўлиб, унда болани ўзининг ташаббускорлиги 
ривожланади ва унинг аҳлоқий фазилатлари тарбияланади. Ҳар бир ўйиннинг мақсади 
бўлади, ўйин шакли эса унинг мақсадига жавоб бериши лозим. Ўйин жараёнидаги ҳаракат 
бола ўзини бошқариш кўникмаларига кўмаклашиши лозим ва юқори даражада жони-дили 
билан хурсандчиликни хис қилиш, роҳатланиши керак (бу фаолиятлар олдиндан мунтазам 
олиб бориладиган машғулотларда ўзлаштирилади).Аста секин ўйинларни қоидалари ва 
мазмуни бўйича мураккаблаштириб борилади. Барча ўтказиладиган ўйинлар болаларга 
қувонч ва хурсандчилик кўрсатади, ўйинда у ушламоқчи бўлган боладан чаққонлик билан 
қочиб кетишга, ҳар хил тўсқинликларни енгиб ўтади, коптокни мўлжалга ва имкони борича 
узоққа отади ишга ўргатади. Ҳаракатли ўйинлар болаларнинг организимини чиниқтиради ва 
мустаҳкамлайди, уларнинг ҳаракатларини такомиллаштириш ва ривожланишида муҳим 
восита бўлиб ҳисобланади. Ҳаракатли ўйинларнинг қиймати шундаки, барча ҳаракатлар ҳар 
хил шароитларда, ўйин фаолиятида бажарилади. Бу эса фаолликни ва мустақилликни 
тарбиялашга, фазо сезгиларини мослашишга, болаларнинг координацион ҳаракатларини 
ривожланишига, 
ҳаракат 
малакаларини 
такомиллаштиришга 
етарлича 
кўмаклашади.Ўйинларни ташкил қилиш йўллари кўп қирралидир. Уларни ташкил қилиш 
усуллари индивидуал ва гуруҳли бўлади. Боғча болалари билан айниқса гуруҳли ўйинлар 
фойдалидир, чунки улар болаларда ўртоқлик ва дўстлик хусусиятларини ривожлантиришда 
кўмаклашади. Бола ўйин жараёнида нафақат ўзининг натижалар, ютуқлари, балки 
ўртоқларини натижаларини ҳам баҳолайди. Энг оддий ўйинларнинг ҳам ўзига хос қоидалари 
бор, болалар уларга риоя қилишлари керак. Бу жуда зарур, чунки қонун-қоидалар болаларни 
тартибга солади ва ташкил қилади. Энг кичик ёшдан болалар гуруҳли ўйинларда қоидалар ва 
талабларга риоя қилишга, келишилган ҳолда бажаришга, ўз навбатини кутишга, 
ҳаракатларни рухсат ва сигнал асосида бошлашга, ўртоқларига йўл бериш ва ҳурмат-иззат 
қилишга, бир-бирига ёрдам беришга ўрганадилар. 
Ўйинларни тўғри бошлаш ва ташкил қилиш учун катталарнинг ёрдами ҳамда назорат 
керак. Энг аввало шунга эътибор бериш кераки, ҳар бир кичкинтой болада тўғри 
ҳаракатларни ривожлантиришга кўмаклашадиган ва керак бўлган ўйинчоқлар, спорт 
буюмлари бўлиши лозим. Масалан 3-4 ёшли болаларга ҳар хил ғилдираклар, машиналар
пуфаклар, (диаметри 13-20 смли) резинали тўплар, от ўйини учун жилов, гардишлар ва 
чамбараклар, 3 ғилдиракли велосипедлар ва ҳакозолар. 5-6 ёшли болалар учун (диаметри 10-
12 ва 6-8 смли) резинали коптоклар, арқончалар, гардишлар ва чамбараклар, 2 ғилдиракли 
велосипедлар, самакатлар ва бошқалар. 6-7 ёшли болалар билан кичкина стол теннис, 
бадминтон, пинг-понг ва бошқа ўйинларни қоидаларини соддалаштирган ҳолда ташкил 
қилиш мумкин. Болаларни турли спорт буюмлари ва ўйинчоқлардан тўғри фойдаланишга ва 
ҳар хил ҳаракатли ва зифаларни бажаришга ўргатиш керак. Болаларнинг ўйин фаолиятини 
тўғри ташкил ва раҳбарлик қилиш муҳим аҳамиятга эга. Энг аввало, шундай ҳаракатли 
ўйинларни ташкил қилиш керакки, у болаларга қизиқарли, осон тушунарли ва ёшига биноан 
фойдали бўлиши ҳамда болалар чарчамаслиги учун ўйинда ҳаракатлар юкламаси ҳар доим 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish