МАКТАБГАЧА МАТЕМАТИКА ТАЪЛИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШДА ИНТЕГРАЦИОН ЎЙИНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Матупаева Ш.З. – катта ўқитувчи, ТВХТХҚТМОХМ, Ўзбекистон.
Аннатация: Ушбу мақолада мактабгача таълим ташкилотларида интеграцион
ўйинларни ташкил этишнинг методик томонлари очиб берилган. Шунингдек, интеграцион
ўйинларни ташкил этишда тарбиячилар ҳаракатлари кетма-кетлиги санаб ўтилган.
Калит сўзлар: мактабгача ёшдаги бола, мактабгача таълим ташкилоти, интеграция,
ўйин, метод, фаолият, восита, мақсад, самарадорлик.
Аннатация:Данной статье расскрыты методические стороны организации
интеграционных игр в дошкольных образавательных организациях. В том числе
перечислены последователность действий воспитателей при организации интеграционных
игр.
Ключевые слова: ребёнок дошкольного возраста, дошкольная образавательная
организация, интеграция, игра, метод, деятельность, средство, цель, эффективность.
Annatation: This article describes the methodological aspects of the organization of
integrated games in preschool education. It also lists the sequence of educators' actions in
organizing integrated games.
Keywords: preschool child, preschool organization, integration, game, method, activity,
tool, goal, effectiveness.
Бугунги кунда мактабгача ёшдаги болаларни мактаб таълимига тайёрлашда
интеграцион ёндашувларга ва болаларнинг ривожланиш хусусиятларига мослашувчан
вариатив дастурларга эҳтиёж туғилмоқда. Ушбу масала мактабгача таълимга оид қатор
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
137
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
хужжатларда алоҳида вазифа сифатида белгиланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 8 майдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПК-4312
сонли қарорида айнан мактабгача ёшдаги болаларни мактаб таълимига комплекс
тайёрлашнинг инновацион шакллари ҳамда воситаларини амалиётга жорий этиш белгилаб
қўйилган. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисидаг”ги ПФ-4947-сон фармонида, 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда
мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2707-
сон, 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3261-сон қарорларида ҳам мактабгача таълим амалиётига
вариатив дастурларни татбиқ этиш орқали болаларда мавжуд қобилиятларни юзага чиқариш,
соҳа педагогларини инновацион фаолиятга тайёрлаш воситасида мактабгача ва бошланғич
таълим мазмунини оптималлашувига эришиш чораларини кўрувчи вазифалар белгилаб
берилган.
Миллий мактабгача таълим педагогикаси охирги йилларда туб ислоҳотлар замирида
ривожланмоқда. Айниқса, етакчи хорижий тажрибаларни ўрганган ва танқидий таҳлил
қилган ҳолда амалиётда учраётган методик муаммоларни ҳал этишга доир илмий
изланишларга устуворлик берилган. Жумладан, мактабгача ёшдаги болаларни мактаб
таълимига самарали тайёрлаш замирида она тилида саводга эга, математикадан зарурий
билим, кўникма ва малакалар ҳамда компетенцияларга эга, ўзининг шахс мақомини
англаган, яшаш манзили, юрти ва катталарнинг меҳнати ҳамда ўзаро муносабатларини
фарқлайдиган тарзда шакллантиришда оддий, бир томонлама алоқага асосланган, аксарият
фақат мулоқотга яхши киришадиган болалар учун йўналган машғулотлардан қочган ҳолда
мазмунан ранг-баранг, бироқ мавзуга йўналган, турли фаолиятларни уйғунлаштирган
интеграцион ўқув топшириқлари ҳамда ўйинларнинг аҳамияти каттадир.
Интеграция тушунчаси уйғунлашиш, қўшилиш каби маъноларни англатади.
Мактабгача таълимда интеграция мазмунга ҳам, ташкилий жараёнда ҳам, албатта,
болаларнинг турли фаолиятларида ҳам номоён бўлиши мумкин. Қуйида уйғунлашган
ўйинларни ташкил этишда тарбиячиларнинг ҳаракатлари келтирилади:
1. Ўргатилаётган мавзунинг “Илк қадам” давлат дастурида белгиланган мазмунга мос
келиши ва қайси соҳаларнинг интеграцияланаётганини ажратиб олиш.
2. Ўқув тарбиявий фаолиятни ташкил этишда мақсадни тўғри белгилаб олиш. Яъни
марказий мавзу ва унинг замирида паралел равишда қайси мавзу ўзлаштирилиши кўзда
тутилганини тизимлаштириш.
3. Ўйинга тайёргарлик кўришда ўқув топшириқлари, яъни билимларнинг ўзаро
боғланган қисмларини ажратиб олиш. Асосий ўқув материалини ўзлаштиришга ёрдам
бериш, дифференциал ёндашувдан фойдаланиш.
4. Ўқув топшириқларини бажартириш учун болалар фаолиятининг турли шаклларини
олдиндан режалаштириш.
5. Ҳар бир боланинг ўзлаштириш кўрсаткичи ва психологик ҳолатига қараб,
ўзгарувчан муҳитни режалаштиришда жихозларни ҳамда қўшимча дидактик тарқатмаларни
тайёрлаш.
Интеграцион ўйин жараёнида турли хил фаолият турларидан фойдаланиш
болаларни мавзуга тез киришиб кетишига, чарчаш ва зўриқишнинг олдини олиш имконини
беради. Интеграциялашган ўйинни режалаштиришда болалар учун қулай ва қизиқарли
ҳаракат кетма-кетлигини аниқлаб олиш талаб этилади, яъни:
-интеграцион ўйин жараёнида тарбиячилар болаларнинг ҳаракатларини кузатиши,
бошқариши, ўзи ҳам иштирок этиши лозим;
Do'stlaringiz bilan baham: |