Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universiteti “O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY HAMDA AMALIY MASALALARI” Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1 №. 01 (2021) 29
ЎЗБЕК ТИЛИ МИЛЛИЙ КОРПУСИНИ ЯРАТИШ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА Суюн Каримов 13 Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташаббуси билан қисқа муддат ичида
ўзбек тили миллий корпусини яратишга бағишлаб ташкил этилган иккита конференция миллий
тил корпусини яратиш йўлидаги жиддий қадам бўлди деб ҳисоблайман.
Назаримда, бу конференциялар икки муҳим масалани бажара олди:
Биринчидан , ўзбек
миллий тил корпуси масаласини расман кун тартибига қўйди.
Иккинчидан , шу соҳага қизиқиши
бор бўлган ўзбек тилшунослари ва дастурчиларини маълум қилди.
Бунинг устига , барчамиз
лингвистик ва дастурий таъминотсиз бу вазифани амалга ошириш мутлақо мумкин эмаслигини
англаб етдик.
Хуллас , бу борадаги ишлар эндигина бошланди.
Аммо ҳар қандай ишнинг муваффақиятли бўлиши учун қатъий тартиб, мантиқли режа ва
уни амалга оширадиган билимли ва масъулиятни сезиб ишлайдиган ўз мутахассислари бўлиши
керак. Бу масаланинг бир томони. Иккинчидан, ҳар қандай бошланган иш моддий жиҳатдан
қўллаб-қувватланиши зарур.
Бизда бундай имкониятлар бор, деб ўйлайман ва аввалги конференцияда айтган
фикрларимнинг давоми сифатида қуйидаги таклифларимни айтмоқчиман:
1.
Респубикада миллий тил корпусини яратиш борасидаги ишлар ва илмий тадқиқотлар
мувофиқлаштирилиши зарур. Бунинг учун Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилса, мақсадга
мувофиқ бўлади. Бу Кенгаш Ўзбек тилини ривожлантириш Департаменти қошидами ёки Тошкент
давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридами – буни мутасаддилар ҳал этишади.
2.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш Низоми ишлаб чиқилиши ва Департамент томонидан
тасдиқланиши, шунингдек Кенгаш фаолияти назорат қилиб борилиши зарур.
3.
Кенгашнинг иш режасини:
миллий корпусни шакллантириш тамойиллари ва йўналишларини ишлаб чиқиш;
тузилажак корпусларнинг лингвистик таъминотида матнлар жанри ва ҳажмини белгилаш.
ихтиёрий олинган ҳар қандай матннинг корпусга киритилиши олдини олиш;
матнларни разметкалашнинг дастурий таъминотидаги муаммоларни ҳал этишда ҳамкорликни
йўлга қўйиш.
лингвистик электрон базалар, хусусан энг зарур луғатлар яратиш масаласини ҳал этиш;
ҳар икки босқичдаги диссертациялар мавзуларини тавсия этиш;
соҳага қизиқадиган ва илмий кузатишлар олиб боришга рағбати бўлган тилшунос ва
информатик тадқиқотчилар корпусини шакллантириш;
мавзуга бағишланган конференциялар ва илмий семинарлар ўтказишни тизим ҳолатига
келтириш. Унинг сайёр йиғилишларини навбати билан Самарқанд, Бухоро ва Фарғона
шаҳарларидаги етакчи олий ўқув юртлари негизида ташкил этиш;
соҳа тадқиқотчилари эришган натижалар чоп этиладиган илмий журнал таъсис этиш,
конференция материаллари ёки тезисларини чоп этишни йўлга қўйиш;
Республикада соҳага оид нашр этилган ишлар библиографиясини тузиш ва давомийлигини
ташкил этиш;
айрим тадқиқотларни рағбатлантиришни Давлат тилини ривожлантириш департаменти эълон
қилган грантлар ва Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси кўмагида амалга ошириш тарзида
тасаввур қиламан.
Сўзимнинг охирида бу Кенгаш ишини фаолиятимизнинг ҳозирги босқичида фақат
профессор Бахтиёр Ражабович Менглиев йўлга қўя олади, деган қатъий фикрдаман.
13
Самарқанд давлат университети профессори, филология фанлари доктори