Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universiteti


“O‘ZBEK TILINING FE’L SHAKLLARI LUG‘ATI”ни



Download 7,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/398
Sana26.02.2022
Hajmi7,21 Mb.
#467559
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   398
Bog'liq
Тайёр Миллий корпус тўплам 17.05

“O‘ZBEK TILINING FE’L SHAKLLARI LUG‘ATI”ни
тузишда асос қилиб “киймоқ” 
феъли танланди. Чунки бу феъл кўриниб турганидек, бошқа феълларга қараганда қўпроқ нисбат 
шаклларини қабул қила олади.
Маълумки, феълнинг морфологик шакллари синтетик ва аналитик усулда ҳосил қилинади. 
Луғат тузишда иккала усул ҳам ҳисобга олинган. Дастлаб, сўз туркумларига белгилар 
бириктирилди.
Кейинчалик умумий грамматик луғат тузиш мақсад қилиниб, ўзбек тилидаги барча 
грамматик воситалар тўпланди. Морфологик шакллар моделини тузиш учун барча шаклларга 
белги(рамз)лар қўйиб чиқилди. Бу жадваллар луғатга киритилган.
Мазкур бир феълнинг морфологик луғатини тузишда, aввало, миқдори жуда кўп бўлган 
замон қўшимчалари феълга қўшиб чиқилди. Яъни, Замон шаклларининг ўзида жами 49 та, 
фонетик вариантлари билан 66 та шакл мавжудлигини аниқ бўлди. 
Луғатни тузишда жуда кам ишлатиладиган шаклларни ҳам тўлиқроқ қамраб олишга 
ҳаракат қилинди. Чунки кейинчалик ушбу луғатлар асосида тузилган базалар ҳар қандай сўзнинг 
морфологик шаклларини аниқлай олиши керак. Маълумотлар омбори фақат ёзма матнни эмас, 
оғзаки нутқни шунингдек, ижтимоий тармоқдаги ёки баъзи ҳудудлардаги нутқий ҳолатларни ҳам 
анализ қила олиши лозим.


Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 
37 
Сўнгра ҳар бир замон қўшимчасидан кейин шахс-сон қўшимчалари бириктирилиб 396 хил 
кўриниш юзага келтирилди. Кейин жараён давом эттирилиб, майл қўшимчалари, вазифа 
шакллари, баъзи мураккаб шакллар тартиб билан феълга қўшиб чиқилди. Вазифа шаклларининг 
эгалик ва келишик қўшимчаларини қабул қилиш имкониятига қараб улар ҳам шакллантирилди. 
Сўнгра бўлишсиз шаклларининг 
-ма, йўқ, эмас
воситалари ёрдамида феълнинг инкор шакли ҳосил 
қилинди. Натижа шундай бўлдики, замон, майл, шахс-сон, бўлишли-бўлишсизлик, вазифа 
шаклларининг аниқ нисбатда келиш кўринишлари фонетик вариантдошлари билан 1702 хил 
(фонетик вариантларсиз 1451 хил) морфологик шаклни ҳосил қилди.
Амалиёт давом эттирилиб, ҳосила морфологик шакллар “киймоқ” феълининг бошқа нисбат 
қўшимчалари билан валентлик имкониятларидан келиб чиқиб, улар ҳам бириктириб чиқилди.
Натижада “киймоқ” феълининг 29266 хил морфологик шакли юзага келди.
Мазкур 492 саҳифали луғатда юқоридаги морфологик шаклларнинг барчаси киритилган.
Луғатда биринчи устун феъл шакли, иккинчи устун унинг гармматик шакллари позицияси, 
учинчи устунда шу грамматик шаклнинг модели келтирилган. Грамматик шаклларнинг тартиби ва 
улар орасидаги ноль шакл батафсил кўрсатилган; учинчи устундаги моделида эса тег, яъни 
грамматик шаклнинг белгилари ифодаланган.
Ушбу шаклларни бошқа феъллар ҳам турлича қабул қилади. Ҳар хил феъл замон, майл, 
шахс-сон, бўлишли-бўлишсизлик, вазифа шаклларининг валентлик имкониятларига кўра турли 
нисбатга боғланади, яъни бизнинг ҳисобимизча, ҳар бир феъл боғланиш имкониятидан келиб 
чиқиб минг – икки минг шаклдан 30-35 минг морфологик шаклгача кўринишни ҳосил қила олади. 
Лекин юқоридаги ҳолатларнинг барчаси кўмакчи феъл ва юкламаларсиз ҳолатидир.
Юқоридаги “киймоқ” феълининг 29 минг морфологик шакли кўмакчи феъл билан ҳам 
бирика олади. Бунинг учун 28 та кўмакчи феълнинг 34 шакли (варианти билан 36) борлиги 
аниқланди (1-жадвал). Кейин кўмакчи феълларнинг 2 талик, 3 талик қўлланувчи 200 дан ортиқ 
кўринишидан база тайёрланди. Улардан 19 кўмакчи шаклни “киймоқ” феъли қабул қила олиши 
аниқланди. Аввалдан тайёрланган 29 минг шаклга бириктириб кўрилганда, бир қисмида ғализлик 
пайдо бўлди, улар чиқариб ташланди, натижада ўртача ҳар бир кўмакчи феъл шаклдан 15 минг 
морфологик кўриниш ҳосил бўлди. Демак, 19 х 15000 = 285000 морфологик шакл юзага келди. 
Демак жами 314 минг грамматик шаклни ҳосил қилади.
Ҳозирда “Киймоқ” феълининг жами 300 мингдан ортиқ морфологик шакли электрон база 
сифатида тайёрланган. 
Юқоридагилардан ташқари, 300 минг атрофидаги морфологик шаклга яна 
-ми, -чи, -а, -я, -
да
юкламалари алоҳида-алоҳида қўшилса, қанча миқдор ҳосил бўлишини тасаввур қилиш мумкин.
Бу морфологик шаклларни қўл меҳнати билан тузиб чиқиш, таҳлил қилиш ниҳоятда қийин. 
Бунинг учун кўплаб мутахассис меҳнат қилишига тўғри келади ва ўзбек тилидаги 4000 та феъл шу 
нуқтаи назардан кўриб чиқилиши керак бўлади. Шунинг учун бу вазифаларни тўлиқ сунъий 
интеллектга топшириш лозим.
Ушбу мақола Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти 
университетида бажарилиши 2020-2021 йилларга мўлжалланган AM-FZ-201908172 рақамли 
“Ўзбек тили таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида бажарилган 
ишлар ҳисоботи саналади. 
 

Download 7,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish