Alisher Navoiy nomidagi Toshkent
davlat o‘zbek tili va adabiyoti
universiteti
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
27
“ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ МИЛЛИЙ КОРПУСИ”НИ ЯРАТИШ: ЮТУҚЛАР, МУАММОЛАР ВА
ВАЗИФАЛАР
Бахтиёр Менглиев
*
12
Аннотация:
Ушбу мақолада миллий корпусни яратиш эҳтиёжи, Ўзбекистонда миллий
корпус яратиш тенденцияси
хусусида сўз юритилади. Корпус яратиш босқичлари, корпуснинг
турлари ва йўналишларининг Ўзбекистон ОТМлари орасида тўғри тақсимланиши
муваффақиятнинг гарови эканлиги далилланади.
Калит сўзлар:
миллий корпус, миллий тил, корпус лингвистикаси
Annotation:
This article discusses the need to create a national corps, the trend of creating a
national corps in Uzbekistan. The stages of building the corps, the correct distribution of the types and
directions of the corps among the universities of Uzbekistan prove that success is the key.
Keywords:
national corpus, national language, corpus linguistics
Миллий тил корпуси – миллий тил бирликларининг хусусиятларини аниқлаш мақсадида
электрон қидирув имконияти мавжуд тизим, табиий тилнинг рақамлашган ёзма ва оғзаки
матнлари жамланмаси. Миллий корпус – тилни тадқиқ этиш (тил бирлигининг ўзгариши,
эскириши, янгиларининг пайдо бўлиши, маъносининг кенгайиши ва торайиши; янги ибораларнинг
пайдо бўлишини кузатиш), ўрганиш, анъанавий ва замонавий луғатлар тузишда кенг имкониятли
дастурлаштирилган тизим. Шу боис Миллий корпус миллий тил хазинаси демакдир. Янги даврда
миллий корпусга лингвистлар, лексикографлар, компьютер лингвистлари, дастурчилар,
муҳаррирлар, таржимонлар, журналистлар, ноширлар, олимлар, ўқитувчилар, таълим олувчилар
ва бошқа ҳар қандай соҳа мутахассиси кучли эҳтиёж сезади. Асримизда корпуссиз на назарий ва
на амалий филология тараққий этади.
Ўзбек тилшунослигида Ўзбек тилининг Миллий корпусини яратиш ҳаракатлари 2010
йилларда бошланди. Зеро, 2000 йилларда “Рус миллий корпуси”ни яратишга киришилганлиги ва
2005 йилда унинг илк кўриниши оммага ҳавола этилиши ўзбек тилшунослигида ҳам саъй-
ҳаракатларнинг бошланишига сабаб бўлди. Дастлаб дунё тилшунослигида корпус
лингвистикасининг шаклланиши, манбалари, методологик ва технологик асослари чуқур
ўрганилди, ўзбек илмий жамоатчилиги тафаккурида корпус ва уни яратиш зарурати ҳақидаги
тасаввурлар шаклланди. Биринчи босқичда тил корпуси ижтимоий эҳтиёж ва давр талаби эканлиги
ҳақидаги фикрлар оммалашди. Иккинчи босқичда тил корпусининг лингвистик таъминотини
яратиш, корпус яратиш билан шуғулланадиган компетентли мутахассисларни тайёрлашга
киришилди. Ўн йилликнинг охирига келиб Ўзбекистонда корпус базаси учун 20 га яқин махсус
луғатлар, морфолексикон, халқ шевалари базаси, морфологик шакллар луғатлари ишлаб чиқилди,
корпуснинг дастурий таъминоти яратилди, шунингдек, бевосита корпус лингвистикаси бўйича 10
га яқин мутахассис тайёрланди. 2018 йилда “Ўзбек тилининг миллий корпуси”ни яратиш
концепцияси ишлаб чиқилди ва “Маърифат” газетасида эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш
ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган
“2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш
Концепцияси”да белгиланган ўзбек тили миллий корпусини яратиш ва ўзбек тилини Интернетда
оммалаштириш, унда муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш вазифаларининг кўрсатиб берилиши
бу борадаги ишларни давлат буюртмасига айлантирди ва бу мутахассисларга катта масъулият
юклади. Бугунги кунда ушбу масъулиятли ва сермашаққат жараёнда ТошДЎТАУ, БухДУ, ҚарДУ,
ТерДУ, НавДПИ каби олий таълим муассасаларидаги 100 га яқин мутахассиснинг бирдам,
фидокорона ва холисона меҳнат қилаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу борада раҳбарияти
сайъ-ҳаракати билан мутахассислар ТошДЎТАУ атрофида бирлашди.
12
*
Филология фанлари доктори, профессор, Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва
адабиёти университети
Do'stlaringiz bilan baham: |