Ҳадис ва Ҳаёт-09


«Бу рухсат фақат рўзани кўтара олмайдиган ва



Download 0,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/140
Sana06.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#752115
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   140
Bog'liq
Hadis va hayot 9

«Бу рухсат фақат рўзани кўтара олмайдиган ва 
шифосиз беморгагина берилади». 
Насаий ривоят қилган.
Шарҳ:
Кўриниб турибдики, мазкур ояти каримада 
кўзда тутилганлар умуман рўза тутишга ярамайдиган ўта 
қари чолу кампирлар ва тузалишидан умид йўқ 
беморлардир. Бу тоифадаги кишилар ҳеч рўза тутиш 
имконига эга бўлмаганлари учун ўрнига фидя беришлари 
жорий қилинган. 
Вақтинчалик рўза тутишда қийинчиликка дучор бўлиб, 
кейин яна рўза тутишга эга бўладиган мусофир ва 
тузалишидан умид бор беморларга эса, имкон топганда 
қазо қилиб тутиб бериш жорий қилинган. ҳомиладор ва 
эмизукли аёллар ҳам кейин рўза тутиш имконига эга 
бўладиган кишилар қаторидадирлар.
1274
ةبلق بأ نع -

/ب/نلا تيتأ :لاق لجر نع 

:لاق <مئاص kنإ :تلقف ءادغلا لإ /مله :لاق ى/دغتي وه اذإف ةجال
ةل/صلا فصن رفاسملا نع عضو لا /نإ :مو/صلا نع كبخأ /مله
.ننgسلا باحصأ هاور .عضرملاو ىلبحلل ص/خرو مو/صلاو
1274. Абу Қилоба розияллоҳу анҳудан, у киши бир
одамдан ривоят қиладилар: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 
ҳузурларига бир ҳожат билан борсам, тушлик овқат 
қилиб турган эканлар.
«Тушликка кел!» дедилар.
«Мен рўзадорман», дедим. 
«Бери кел, сенга рўзадан хабар берай. Албатта, 
137


Аллоҳ мусофирдан намознинг ярмини ва рўзани соқит 
қилгандир. ҳомиладор ва эмизуклига рухсат 
бергандир», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган.
Шарҳ:
Ривоятда номлари зикр қилинаётган ровий 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 
ҳузурларига борган Анас ибн Молик ал-Каъбий 
розияллоҳу анҳудирлар. У киши Пайғамбаримиз 
соллаллоҳу алайҳи васалламга ходим бўлган машҳур Анас 
ибн Молик ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан бошқа бир 
саҳобий эканини Имом Бухорий ва бошқа 
муҳаддисларимиз аниқлашган.
Кўриниб турибди, Анас ибн Молик ал-Каъбий 
розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи 
васалламнинг ҳузурларига ҳожат билан сафар вақтида 
борган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 
тушлик қилиб ўтиришлари ва Анас ибн Молик ал-Каъбий 
розияллоҳу анҳуни ҳам тушликка таклиф қилишлари шуни 
кўрсатади. Бу маънодаги ҳадисларнинг ҳаммаси Макка 
фатҳи йили содир бўлгани маълум ва машҳур.
Шу билан бирга, бу ривоятдан олим одамнинг одобини 
кўринг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 
тушлик қилиб ўтирганларини кўрган Анас ибн Молик ал-
Каъбий шундоқ қилса ҳам бўлар эканми, деб ҳузурларига 
боради. Шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб бўлсин деб 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда 
рўза тутмаслигига ижозат берилган кишиларни 
тушунтириб қўядилар. Бу иш турли гап-сўзларнинг ҳам 
олдини олади.
Шунинг учун ҳам етук уламоларимиз кўпчилик ичида 
тушунмовчиликка сабаб бўладиган вазият вужудга 
келганда биров сўрамаса ҳам ҳукмни баён қилиб қўядилар. 
Натижада уни кўпчилик билиб олади ва турли 
тушунмовчиликлар барҳам топади.
138



Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish