ءاضقلاو رطفلا ءاسفنلاو ضئاحلا ىلع
ҲАЙЗЛИ ВА НИФОСЛИ АЁЛЛАР ҚАЗО
ТУТАДИЛАР
1275
ة شئاع تلأ س :تلا ق ا هنع لا ي ضر ةذا عم ن ع -
:تلاقف ةل/صلا يضقت لو مو/صلا يضقت ضئالا لاب ام :تلقف
انبيصي ناك :تلاق لأسأ kنكلو ة/يرورب تسل :تلق تنأ <ة/يرورحأ
.ةل/صلا ءاضقب رمؤن لو مو/صلا ءاضقب رمؤنف كلذ
1275. Муоза розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Оишадан:
«Нима учун ҳайзли аёл рўзанинг қазосини тутади-ю
намознинг қазосини ўқимайди?» деб сўрадим.
«Сен ҳарурийямисан?!» деди.
«Мен ҳарурийя эмасман, лекин сўраяпман, холос»,
дедим.
«Бизга шу ҳол етганда рўзани қазо қилишга амр
қилинар эдик ва намозни қазосини ўқишга амр
қилинмас эдик», деди».
Шарҳ:
«ҳаруро» Куфа яқинидаги бир қишлоқнинг
номи бўлиб, Хавориж мазҳаби ўша ерда ташкил топган.
Хаворижлар ҳайз туфайли намоз ва рўзани қолдирган аёл
икковининг ҳам қазосини бажариши шарт, дейдилар.
Муоза розияллоҳу анҳо Оиша онамиздан нима учун ҳайзли
аёл рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини
ўқимайди, деб сўраганида, у киши бу ҳам намознинг
қазосини ўқиш керак, деган фикрда шекилли, деб ўйлаб,
139
сен ҳарурийямисан, яъни, хаворижларданмисан, деб
сўрадилар. Муоза розияллоҳу анҳо одоб билан
хаворижлардан эмаслигини, билиш учун сўраётганини
айтди. Шунда Оиша онамиз шариатнинг амри шундоқ
бўлган деб жавоб бердилар. Яъни, ҳайз туфайли рўзани
тарк қилган аёлга рўзанинг қазосини тутишга амр
қилинган. ҳайз туфайли намозни тарк қилган аёлга эса,
намознинг қазосини ўқишга амр қилинмаган.
Аввалги мусулмонларнинг ҳоллари шундай эди:
шариатнинг каттаю кичик барча амрларини нима учун, деб
суриштирмай амалга ошираверганлар. Шариат амрини
муҳокама қилишни эп кўрмаганлар. ҳақиқий мўмин-
мусулмон шундай бўлиши керак.
Замон ўтиши билан бунга ўхшаш саволлар
кўпаявергач, уламоларимиз уларга жавоб беришга ҳам
киришганлар. Жумладан, ҳайз туфайли намоз ва рўзани
адо эта олмаган аёл нима учун рўзанинг қазосини тутади-
ю, намознинг қазосини ўқимайди, деган саволга
қуйидагича жавоб берганлар:
ҳайз пайтида тарк қилинадиган рўза оз, намоз эса кўп
бўлади. Рўза йилда бир марта келади. Намоз ҳар куни беш
марта. Агар аёл кишидан ҳайз пайтида ўқимаган
намозларининг қазосини ўқиш талаб қилинса, албатта,
қийинчилик юзага келади. Муслима аёл уй-жойига,
болаларига, эрига қараши керак. Шунинг учун енгиллик
бўлсин, деб ундан ҳайз вақтида тарк қилган намозларининг
қазосини ўқиш талаб қилинмаган. Рўза эса оз бўлганидан,
унинг савобидан аёл кишини маҳрум қилмаслик учун ҳам
қазосини тутишга амр қилинган.
1276
انادحإ تناك نإ :تلاق اهنع لا يضر ةشئاع نع -
لا لوسر نامز ف رطفتل
لوسر عم هيضقت نأ ىلع ردقت امف
140
لا
.ةسملا اهاور .نابعش تأي /تح
1276. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |