Ҳадис ва Ҳаёт-09


«Бизлардан биримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи



Download 0,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/140
Sana06.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#752115
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   140
Bog'liq
Hadis va hayot 9

«Бизлардан биримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи 
васалламнинг замонларида оғзини очар ва унинг 
қазосини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ила 
тутишга қодир бўлмай туриб, Шаъбон келиб қолар 
эди», дедилар».
Икки ривоятни бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи 
васалламнинг замонларида у зотнинг завжаи 
мутаҳҳараларидан баъзилари ҳайз ёки нифос туфайли рўза 
тута олмаса, кейин эса Шаъбон ойи келгунча ҳам қазосини 
тута олмай юрар эдилар. Яъни, қазо бўлган рўзани дарҳол 
ёки маълум муддатда тутиш шарт эмас экан. Янаги 
Рамазон келгунча тутса бўлди. Чунки Шаъбондан кейин 
Рамазон келади. Ривоятда Шаъбон зикр қилиниши ҳам 
шундан.
1277
رمع نبا نع -

kب/نلا نع 

ناضمر ءاضق :لاق 
.kيزولا نبا هح/حصو gنطقرا/دلا هاور .عبات ءاش نإو ق/رف ءاش نإ
1277. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қи-линади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Рамазоннинг қазосини хоҳласа тарқоқ, хоҳласа 
кетма-кет қилади», дедилар. 
Дора Қутний ривоят қилган. Ибн ал-Жавзий саҳиҳ
деган.
Шарҳ:
Демак, рўзанинг қазосини тутишда тутилмай 
қолган кунларнинг ададича кетма-кет тутиш шарт эмас. 
Хоҳлаганича тутса бўлаверади.
141


Рамазон ойида рўзани тутмасликка рухсат 
берадиган узрлар қуйидагилардан иборат:
1. Сафар.
Намозни қаср қилиб ўқишга сабаб бўладиган сафар 
рўзани тутмасликка ҳам сабаб бўлади. Бундоқ сафарда 
бўлган одам оғзини очиши ва кейин қазосини тутиб 
бериши жоиз. Мусофир ўз ихтиёри ила сафарда ҳам рўза 
тутаверса, яхши бўлади.
2. Беморлик.
Рўза тутса ҳалокатга, қаттиқ машаққатга, хасталикнинг 
зиёда бўлишига ёки тузалишини орқага сурилишига сабаб 
бўладиган беморликка учраган киши рўзани очиб, кейин 
қазосини тутиб беради.
3. ҳомиладорлик.
Агар ҳомиладор аёл ўзига ёки ҳомиласига аввалги 
тажрибалар ёки мусулмон табиб гапи асосида зарар 
етишини билиб рўзасини очса, рухсат. Кейин имконини 
топганда қазосини тутиб беради.
4. Эмизуклилик.
Бола эмизаётган аёл ҳам юқоридаги ҳомиладор аёл 
учун зикр қилинган сабабларга кўра рўзасини тутмай 
кейин қазосини тутса жоиз.
5. Қарилик.
Ўта қариб қолган чол ва кампирларга рўза тутмасликка 
рухсат. Улар ҳар бир тутмаган рўзалари учун бир 
мискинни тўйдириш ила фидя берадилар.
6. Ким оғир машаққат, очлик ва чанқоқ туфайли рўза 
тутса ҳалок бўладиган, ақли нуқсонга учрайдиган ёки 
аъзоларидан бири ишдан чиқадиган бўлса, рўзани имкон 
топганда қазосини тутиб беради.

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish