Ҳадис ва Ҳаёт-09


 «Ибн Умар ғобага чиқар, намозни ҳам қаср



Download 0,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/140
Sana06.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#752115
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   140
Bog'liq
Hadis va hayot 9

1271. «Ибн Умар ғобага чиқар, намозни ҳам қаср 
ўқимас, рўзани ҳам очмас эди».
Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ:
ўоба Мадинаи мунавварадан Шомга қараб 
133


юрилганда бир барид узоқликдаги макон эди. Оз масофага 
сафар бўлгани учун намоз ҳам қаср қилинмас, рўза ҳам 
очилмас эди. 
ريبكلل
 
نأ ىجري يذلا ضيرملاو عضرملاو ىلبحلاو
 
ةيدفلا مهيلعو اورطفي
ЁШИ УЛУҒ, ҲОМИЛАДОР, ЭМИЗУВЧИ
ВА СУРУНКАЛИ БЕМОР
1272
سا/بع ن با ن ع -

هنو قيطي نيذ/لا ى لعو - :لا ق 
اهو ةيبكلا ةأرملاو يبكلا خي/شلل <ةصخر يه - يكسم ماعط <ةيدف
ى لبلاو انيك سم موي kلك ناكم امعطيو ارطفي نأ مو /صلا ناقيطي
:هظفلو .gيراخبلاو دواد وبأ هاور .اتمعطأو اترطفأ اتفاخ اذإ عضرملاو
سا/بع نبا لاق

ةأرملاو يبكلا خي/شلا يه ةخوسنب تسيل يه :
.انيكسم موي kلك ناكم نامعطيف اموصي نأ ناعيطتسي ل ةيبكلا
1272. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Ва у
(рўза)
ни қийналиб тутадиганларга бир мискин 
таомини бериш» ояти қари чол ва қари кампирга 
тегишли рухсатдир. Икковлари рўзани қийналиб 
тутурлар. Улар оғизларини очиб, ҳар бир кун ўрнига 
бир мискинга таом берурлар. ҳомиладор ва эмизукли 
аёллар қачонки қўрқсалар, оғизларини очурлар ва 
таом берурлар». 
Абу Довуд ва Бухорий тафсирда ривоят қилган.
134


Бухорийнинг лафзида: 
«Ибн Аббос: 
«Бу оят мансух эмас, балки қари чол ва кампир 
учундир. Улар рўза тутишга қодир эмас. Бас, ҳар бир 
кун ўрнига бир мискинни таомлантирурлар», деди» 
дейилган.
Шарҳ:
Маълумки, Исломда инсонни тоқатидан 
ташқари ишга таклиф қилиш йўқ. Жумладан, рўза 
масаласида ҳам. Шу маънода Аллоҳ таоло ўта қариб 
қолганлари туфайли рўза тутса қийналиб қоладиган чол ва 
кампирларга рўза тутмасликка рухсат берган. 
Бу ҳақда Бақара сурасида оятлар келган. Биз 
ўрганаётган ривоятда улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос 
розияллоҳу анҳу ана шу ояти кариманинг ҳукмини 
тушунтириб бермоқдалар.
Мазкур оятга кўра, ўта қари чол-кампирларга рўза 
тутмасликка рухсат бор ва рўзаси тутилмаган ҳар бир кун 
эвазига бир мискинга таом берсалар мумкин.
Баъзи бир кишилар ўзлари соғ бўлсалар ҳам ёшлари 
катталиги туфайли рўза тутсалар қийналадиган бўлиб 
қоладилар. Ана шундай кишилар ҳам рўза тутмасалар 
мумкин. Рўзанинг ўрнига фидя берадилар.
«Фидя» сўзининг луғавий маъноси, «фидо қилиш» 
бўлиб, шариатда маълум бир нарсанинг ўрнига мол 
сарфлаш фидя бериш, дейилади.
Қариликлари туфайли рўза тута олмайдиганлар учун 
фидя беришнинг жорий қилиниши бежиз эмас. Унда 
мискинларнинг манфаати билан бирга ўша рўза тута 
олмаган кишиларнинг ибодатни адо эта олмаганлари учун 
афсус-надоматларини енгиллатиш ҳам бор. 
Бу ривоятда қари чол ва кампирлар ҳукмига ҳомиладор 
ва эмизукли аёллар ҳам қўшилиши, агар улар ёш болалари 
соғлигига зарар етишидан қўрқсалар, оғизларини очиб 
юришлари мумкинлиги ва кейин фидя беришлари 
135


кераклиги ҳақида ҳам сўз кетмоқда. 
Ҳомиладор ва эмизукли аёллар ўзлари ва болаларига 
зарар етишидан қўрқсалар, рўзани очиб юборишларига 
рухсат бор. Бунга ҳамма бир овоздан иттифоқ қилган. 
Аммо мазкур тоифадаги аёллар рўзанинг қазосини 
тутадими-йўқми, деган масалада хилоф бор.
Ҳанафий мазҳабида улар рўзанинг қазосини тутадилар, 
дейилган. Бу мазҳаб уламоларининг ўзларига яраша 
ҳужжат ва далиллари бор. Қари чол ва кампирларнинг 
фидя бериш билан кифояланишларига рухсат этилгани 
уларнинг кейинчалик ҳам рўза тутолмасликлари 
эътиборидандир. Чунки улар борган сари қариб заифлашиб 
бораверадилар. Уларнинг қайтиб ёшариб, рўза 
тутишларидан умид йўқ. 
Ҳомиладор ва эмизукли аёллар эса, вақтинчалик 
беморга ўхшайдилар. ҳомилани туғиб, болани кўкракдан 
ажратгандан сўнг яна рўзани тутиш имконига эга 
бўладилар. Бир йилда бир келадиган рўзани қазо қилиб 
тутиш осондир.
Бу ривоятдаги маъно эса ҳазрати Ибн Аббос 
розияллоҳу анҳунинг шахсий фикрлари бўлиб, ояти 
каримани тафсир эта туриб айтган бўлишлари мумкин. 
Худди Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ўзларидан 
қилинган бошқа бир ривоятда, бу ояти кариманинг 
тафсирида ҳомиладор ва эмизукли аёл зикр қилинмагани 
ҳам шуни кўрсатади. Келинг, ўша ривоятни ҳам 
ўрганайлик.
1273
ل يذ/لل /لإ اذه ف ص/خري ل :ةيلا هذه ف هنعو -
.gيئاس/نلا هاور .ىفشي ل ضيرم وأ مايkصلا قيطي
1273. Яна ўша кишидан ушбу оят ҳақида ривоят
136


қилинади: 

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish