Ҳадис ва Ҳаёт-09


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам



Download 0,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/140
Sana06.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#752115
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   140
Bog'liq
Hadis va hayot 9

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 
Рамазонда Маккага 
(йўлга)
 чиқдилар. Шунда Кадийдга 
етгунларича рўза тутиб бордилар. Сўнгра рўзани 
очдилар, одамлар ҳам очдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи васалламнинг саҳобалари У зотнинг амалидан 
энг янгисига эргашар эдилар».
Бошқа бир ривоятда: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадан 
Маккага чиқдилар. Бас, то Асафонга етгунларича рўза 
тутдилар. Сўнгра сув чақирдилар ва одамлар кўрсин 
учун оғизларига кўтариб ичдилар. Маккага 
келгунларича оғизлари очиқ бўлди. Ана ўша 
Рамазонда бўлган эди.
Ибн Аббос: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам 
(сафарда)
 рўза 
ҳам тутганлар, оғизлари очиқ ҳам бўлган. Бас, ким 
хоҳласа рўза тутсин, ким хоҳласа оғзи очиқ юрсин», дер 
эди». 
Учовлари ривоят қилишган.
Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинаётган 
ҳодиса Маккаи мукаррама фатҳ қилинишида бўлган. 
Ўшанда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 
Рамазонда йўлга чиққан эдилар. Сафарнинг аввалида рўза 
тутиб борганлар. Мадинаи мунавварадан Маккаи 
мукаррамага қараб юрганда икки кунлик масофага 
жойлашган Кадийд номли қишлоқчага етганларида 
кишиларнинг заифлашиб қолганларини сездилар ва 
жиҳодга кетаётганларини ҳам эътиборга олиб рўзаларини 
129


очдилар. Саҳобалар ҳам очдилар. Уларнинг 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир 
масалада икки хил амаллари бўлса, янги амалга эргашиш 
одатлари бор эди. Шунинг учун ҳам у зот сафарда рўза 
тутганларида тутдилар, рўзани очганларида очдилар.
Асафон ҳам Мадина билан Макка орасидаги 
маконлардан бўлиб, марказ ҳисобланади. Кадийд унга 
қарашли, шунинг учун бир ривоятда Кадийд, иккинчисида 
Асафон деса, хилоф қилинган бўлмайди.
Маълумки, Пайғамбар алайҳиссалом билан Макка 
фатҳига жуда кўп сонли саҳобалар чиққанлар. Уларнинг 
маълум қисмлари Пайғамбар алайҳиссалом улов устида 
туриб, кўрсатиб сув ичганларидан кейин рўзаларини очиб 
юборганлар. Лекин ўзларида қувват ва имкон топиб 
рўзасини очмаганлар ҳам бўлган. Аммо рўза тутганлар 
тутмаганларни, тутмаганлар тутганларни айбламаганлар. 
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ҳам 
вазиятга қараб гоҳо тутиб, гоҳо очиб юрганлар. 
Бизда ҳам ана шу тушунча бўлиши керак. Имкони бор 
одам хоҳласа сафарда ҳам рўза тутаверсин, аммо бошқалар 
тутмаса айбламасин. Шунингдек, сафарда рўза тутмай, 
кейин қазосини тутган одам сафарда тутганларни 
айбламасин. Бу маъно қуйида келаётган ривоятда яна ҳам 
аниқроқ баён қилинади. 
1267
<س نأ لا قو -

لا لو سر ع م انرفا س :

ف 
فو .مئا/صلا ىلع رطفملا لو رطفملا ىلع مئا/صلا بعي ملف ناضمر
افعض دجو نمو <نسحف ماصف ة/وق دجو نم /نأ نوري اوناكف :ةياور
.ةعبرلا هاور .<نسحف رطفأف
130


1267. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish