инновация, технология, таълим, касб, сифат, ривожлантириш, талабалар,
бўлажак, тарбиячи.
Аннотация . В статье описаны мнения учёных об инновационных образовательных технологиях.
Роль и значение современных технологий в образовании. В этой статье мы даем частичный обзор
о технологии “Case-study”. Можно получить подробную информацию о целях, задачах, этапах,
преимуществах и ожидаемых результатах данной технологии.
Ключевые слова: дошкольное, инновации, технология, образование, профессия, качество, развитие,
студенты, будущее, воспитатель.
Abstract. The article describes the opinions of scientists about innovative educational technologies.
The role and importance of modern technologies in education. In this article, we give a partial overview of
the "Case-study" technology. You can get detailed information about the goals, objectives, stages, benefits
and expected results of this technology.
Key words: preschool, innovation, technology, education, profession, quality, development, students,
future, educator.
Мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятида илғор давлатлар қаторидан ўрин олиши, жамиятимиз
тараққиёти, амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси кўп жиҳатдан давр талабларига жавоб бера
оладиган, замонавий билимлар билан қуролланган юқори малакали кадрлар тайёрлашга чамбарчас
боғлиқ. Бугунги кунда, олий таълим муассасаларининг мустақиллиги ортиб бораётган бир шароитда,
бевосита халқаро қонун меъёрларига асосланиш имконияти юзага келмоқда. Бундай бошқарув
амалиёти инновацион ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” [1]ги
Қонуни, Таълим тизимида инновацияларнинг моҳияти замонавий, ҳар томонлама етук, рақобатбардош
кадрларни тайёрлаш ва уларни тарбиялашга нисбатан янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш ва амалиётда
қўллаш билан тавсифланади.
Модернизациялашган мазмун асосида таълим тизими олдида турган энг асосий мақсад – олий
таълим муассасалари битирувчилари интеллектуал ва касбий маданиятини шакллантиришни шундай
таъминлаш керакки, бу уларга доимий равишда ўзгариб борадиган ташқи муҳит шароитига мослаша
оладиган ва маъсулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган юқори малакали, касбий сифатлари
шаклланган мутахассис бўлиб етишиш имконини берадиган бўлсин.
Инновацион таълим технологиялари, фаол ва интерфаол методлар (кейс-стади, ролли ўйинлар,
Smart технология, ижодий машқлар, портфолио) талабаларда ўз-ўзини тўғри баҳолаш ҳамда ўз нуқтаи
назарини яққол намоён қилиш учун зарур шарт-шароит яратади.
Инглиз тилидан таржима қилинганда “Инновация” бу “янгилик киритиш” деган маънони билдиради.
Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида инновация сўзига қуйидагича таъриф берилган: “Инновация
(ингл. “innovationas” – киритилган янгилик, ихтиро)
1) техника ва технология авлодларини алмаштиришни таъминлаш учун иқтисодиётга сарфланган
маблағлар;
2) илмий-техника ютуқлари ва илғор тажрибаларга асосланган техника, технология, бошқариш ва
меҳнатни ташкил этиш каби соҳалардаги янгиликлар, шунингдек, уларнинг турли соҳалар ва фаолият
доираларида қўлланиши”[2]. Илк бор “Инновацион таълим” тушунчаси “Рим клубида” 1979 йилда
ишлатилган.
Америкалик психолог Э. Роджерснинг тадқиқотларига эътибор қилсак, инновация – бу ижтимоий-
психологик жараёнда иштирок этувчи субъектларнинг тоифалари ва ўзаро муносабатларнинг жиҳатлари,
иштирокчиларни янгиликка бўлган қарашлари, янгиликни англаш ва қабул қилиш, мазмун ва моҳиятини