98 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
•
99
ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ
ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШИДА ТАБАҚАЛАШТИРИЛГАН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИНГ ЎРНИ
Ф. Мурадов
Ўқитувчи ЎзДЖТСУ
Аннотация.
Данная статья посвящена физическому развитию детей дошкольного возраста с
ограниченными возможностями здоровья путём применения подвижных игр с дифференцированным
подходом.
Ключевые слова:
базовые движения, координация, ловкость, точность, равновесие, гибкость,
подвижность, прыгучесть, меткость, ритмичность, классификация.
Abstract.
This article is devoted to the physical development of preschool children with disabilities
through the use of moving games with a differentiated approach.
Keywords:
basic movements, coordination, dexterity, accuracy, balance, flexibility, mobility, jumping
ability, accuracy, rhythm, classification.
Ҳаракатлар орган ва тизимларга ижобий таъсир кўрсатиб ҳаракат муаммоларини ҳал қилишга имкон
берадиган энг осон ва минимал вакт ва ҳаракат оркали бажариш имконини яратади. Ҳаракатли ўйинлар
катта гуруҳдаги мактабгача ёшдаги болалар мотивини ривожлантиришнинг тўғри шаклланишига
олиб келади. Мактабгача ёшдаги болалар билан ҳаракатли ўйинларни ўтказиш методикаси ўз ичига
қуйидагиларни олади: ҳар хил комплексдаги ҳаракат ва машқлардан фойдаланишнинг чексиз
имкониятлари, бола ҳис-туйғуларига таъсир кўрсатиб, унинг ҳаракатларига педагогик раҳбарлигини
ўрнатиш имконини беради. (А. И. Бикова, М. М. Конторович, Д. В. Хухлаева, Л. И. Михайлова, Т. И. Осокина,
Э. А. Тимофеева, Л. В. Артамонова, Э. Я. Степаненкова, Э. А. Сагаидачная, Т. С. Яковлева, М. А. Рунова ва
бошқалар).
Мактабгача ёшдаги боланинг аввало соғлиғини муҳофаза қилиш, ҳаётга тайёрлаш, жисмоний
сифатларини ривожлантириш ва бугунги ижтимоий шароитга эртароқ мослашиш, уларнинг фаол
ҳаракатланишига имконият яратиш ва назорат қилишдан иборат.
Кўплаб маҳаллий олимларнинг илмий ишларида инсон махсус жисмоний машқларни бажаришни
ҳаракатларни тартибга солишнинг (барқарор ўрни) мувозанат сақлаш органларини ва рефлекс
назариясини ўқитишнинг физиологик асослари ишлаб чиқилган (Ф. А. Керимов, С. Р. Саломов,
Т. С. Усмонхажаев, Р. Д. Холмухамедов, З. Г. Гаппоров, О. В. Гончарова). Ушбу олимлар ва педагоглар ҳамда
психологларнинг маълумотларига кўра, инсон организмининг атроф-муҳитдаги мавқеи ва ҳаракатларини
аниқ таҳлил қилиш марказий асаб тизимининг доимий назоратида кўриш, эшитиш тери рецепторлари,
мушаклар, бўғимлар ва пайларнинг келишилган ўзаро боғлиқлигига боғлиқ. Визуал назоратни чеклаш
ёки жисмоний машқлар бажарилишида мувозанат сақлашга эришиш жараёнининг тўлиқ ўчирилиши
ҳаракатларнинг вақтинчалик ва ҳаракатларнинг максимал тузилишидаги ўзгаришларга ҳамда бўшлиқда
ҳаракат мувозанатини йўқотишига олиб келади.
Имконияти чекланган мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбияси мактабгача таълим
ташкилотидаги таълим жараёнининг муҳим йўналишларидан биридир, чунки мактабга тайёрлов гуруҳи
ёшидаги болаларни мактабга тайёрлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва кейинги давр билан боғлиқ
бўлган жуда муҳим давридир.
2021 йилдаги расмий статистик маълумотларга кўра, юртимизда 7 753 та МТТлар мавжуд бўлиб,
улардан 148 таси ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларидир. Сўнгги йил ичида 12
мингдан ортиқ болажонлар ичидан фақатгина 3 минг 400 нафари алоҳида эҳтиёжга эга болалар
эканлиги аниқланган.
Кўриб чиқилаётган муаммонинг долзарблиги имконияти чекланган болалар жисмоний
фаоллигининг етишмаслиги билан белгиланади. Ҳар хил саломатлик даражалари, бирга келадиган
касалликлар, сақланиб қолган функцияларнинг мавжудлиги, индивидуал ҳаракат бузилишлари ҳаракат
фаолиятининг пасайишига таъсир қилади. Имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълим
ташкилотида жисмоний ривожланиш дарслари ташкил этилиши кераклигига қарамасдан, кўплаб
инсонлар имконияти чекланган болаларнинг жисмоний фаоллиги етарли эмаслигини таъкидлайдилар.
Ушбу ҳаракатларга бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида биз қуйидаги жадвалда ҳаракатли ўйинларни
табақалаштириб тақдим этдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |