Ворислик ҳУҚУҚи амалий қўлланма Baktria press


Процессуал қонун нормаларининг нотўғри



Download 14,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/109
Sana29.04.2022
Hajmi14,33 Mb.
#592640
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   109
Bog'liq
vorislik-hukuki-amalij-kullanma

Процессуал қонун нормаларининг нотўғри 
қўлланиши оқибатида суд қарорларининг 
бекор қилиниши
Н.Аҳмедова судга ариза билан мурожаат қилиб, фарзандлари 
Фотимахон, Захрохон ва Зухрохонлар билан биргаликда марҳум 
Ҳаким Усмоновни қарамоғида бўлганлик фактини белгилашни сўраган.
Туманлараро судининг 2015 йил 27 июлдаги ҳал қилув қарорига 
асосан ариза талаби қаноатлантирилиб, Норгул Аҳмедова марҳум 
Ҳаким Усмоновнинг қарамоғида бўлганлик факти тасдиқланган.
Вилоят суди кассация инстанциясининг 2015 йил 5 ноябрдаги 
ажрими билан суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Аниқланишича, Н. шаҳри, Баҳор тор-кўча 2-уй 2012 йил 2 апрелда 
нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаси ва “Ермулккадастри” 
томонидан 2013 йил 5 апрелда берилган Серия ТС №1203 гувоҳномага 
асосан Ҳ.Усмоновга тегишли.
Аризачи Н.Аҳмедованинг важига қараганда 2013 йил март 
ойларининг охирида Ҳ.Усмонов уни бошқа турмушидан бўлган уч 
нафар фарзандлари билан шаръий никоҳига олиб, биргаликда Баҳор 
тор-кўча 2-уйда яшаб келишган.
Ҳ.Усмонов 2014 йил 23 апрелда вафот этганлиги боис мерос қабул 
қилиш мақсадида вояга етмаган фарзандлари билан унинг қарамоғида 
бўлганлиги фактини тасдиқлаб беришни сўраган. 


ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
176
Н. шаҳар, “Садо” МФЙ 2015 йил 6 июндаги 87-сонли 
маълумотномасига қараганда Н.Аҳмедова уч нафар фарзандлари 
билан Н. шаҳар, 2-тор Баҳор кўчаси, 2-уйда 2013 йил 2 апрелдан буён 
яшаб келади, лекин рўйхатда турмайди.
Аниқланишича, Ҳаким Усмонов 4 мааротаба уйланган бўлиб, унинг 
Азадахон Усмонова билан биргаликдаги турмушидан 1974 йилда 
туғилган Мамир исмли; 
Карима Сайдиева билан турмушидан 2001 йил 9 апрелда туғилган 
Рахмат, 2005 йил 26 январда туғилган Робия ва 2008 йил 12 июлда 
туғилган Бакир исмли; 
1978 йил 14 июлдан қонуний никоҳда бўлган Моҳира Усмонова 
билан биргаликдаги турмушидан 1979 йилда туғилган Махлиё, 1981 
йилда туғилган Одина, 1982 йилда туғилган Рўзахон ва 1985 йилда 
туғилган Азизбек исмли фарзандлари бор.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1991 йил 20 
декабрдаги “Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш 
ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 5-сонли 
қарорининг 4-банди б)-кичик бандига асосан агар манфаатдор 
шахслар ўртасида ҳуқуқ ҳақида судга тааллуқли низо бўлмаса, фактни 
белгилаш шу фактдан келиб чиқадиган (фуқаронинг насабини, келиб 
чиқиши, меросни қабул қилиш муддатини узайтириш, мерос ҳақидаги 
гувоҳнома берилишининг асослилиги, шартномани ҳақиқий эмас деб 
топиш ҳақида) ҳуқуқ ҳақидаги низони келгусида ҳал қилиш билан 
боғлиқ бўлмаса, қачонки манфаатдор шахсларда тегишли даъво билан 
судга мурожаат қилиш имконияти бўлса фактни белгилаш тўғрисидаги 
аризалар ФПКнинг 280, 283-моддаларига биноан алоҳида иш юритиш 
тартибида кўришда суд томонидан қабул қилиниши мумкин.
Биринчи инстанция судида гувоҳ сифатида сўроқ қилинган Д.Тошева 
ўз баёнотида марҳумнинг қизлари уй-жой учун низолашаётганлигини 
баён қилган бўлса-да, суд меросхўрлар доирасини аниқлаб, уларни 
манфаатдор шахс тариқасида судга жалб қилиб, мерос масаласида 
низо мавжудлигига эътибор қаратмасдан, ариза талабларини 
қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Гарчанд, мерос масаласида ҳуқуқ тўғрисида низо мавжудлиги 
ҳақида марҳум Ҳ.Усмоновнинг қонуний турмуш ўртоғи М.Усмонова 
томонидан келтирилган шикоятида ҳам худди шундай мазмундаги 
важлар кўрсатилган бўлса-да, судлар уларни эътиборсиз қолдириб, 
процессуал қонун нормаларини қўллашда хатоликка йўл қўйган.


177
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 282-моддасига асосан агар 
алоҳида тартибда юритиладиган ишни кўриш вақтида судга тааллуқли 
ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиқса, суд аризани кўрмасдан қолдириб, 
ишда иштирок этувчи шахсларга умумий тартибда даъво тақдим 
этишни таклиф қилади.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 312-моддаси 1-қисмининг 4-бандига 
кўра моддий ҳуқуқ нормалари ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг 
бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги суднинг қарорини 
апелляция, кассация ва назорат тартибида бекор қилишга асос 
бўлади.
Олий суд судлов ҳайъатининг 2016 йил 19 январдаги ажрими 
билан мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган туманлараро 
судининг 2015 йил 27 июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда кассация 
инстанциясининг 2015 йил 5 ноябрдаги ажрими бекор қилиниб, 
Н.Аҳмедованинг марҳум Ҳаким Усмоновнинг қарамоғида бўлганлик 
фактини белгилаш ҳақидаги аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида 
янги ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Н.Аҳмедовага мазкур масалада умумий даъво тартибида судга 
мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Фсҳ-645-15-сонли ажрим

Download 14,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish