Моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари
бузилганлиги сабабли суд қарорлари
бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун
юборилди.
Л.Саримова жавобгар Ш.Исановга нисбатан судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, низоли уй васиятнома бўйича меросга бўлган
ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан ўзига тегишли эканлигини
билдириб, Ш.Исановни оила аъзолари билан уйдан мажбурий
тартибда кўчириш ва ўзини оила аъзолари билан мазкур уйга
киритишни сўраган.
Ш.Исанов васиятнома ҳамда васиятнома бўйича меросга бўлган
ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида қарши
даъво билан мурожаат қилган.
Туманлараро судининг 2015 йил 27 мартдаги ҳал қилув қарори
билан Л.Саримованинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, оила
ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
178
аъзолари билан низоли уйга киритилган, Ш.Исановнинг қарши даъво
талаблари рад этилган.
Апелляция инстанциясининг 2015 йил 16 июндаги ажрими билан
суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2015 йил
10 ноябрдаги ажрими билан қуйидаги асосларга кўра суд қарорлари
бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилди.
Судлар низоли турар-жой васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ
тўғрисидаги гувоҳнома асосида Л.Саримовага тегишли эканлигини
асос қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш, қарши даъвони рад
этиш ҳақида асослантирилмаган тўхтамга келган.
Шунингдек, мерос очилган вақт ва мерос таркибига аниқлик
киритилмаган, хусусан мероснинг қайси қисмига нисбатан қонун
бўйича, қайси қисмига нисбатан васиятнома бўйича мерос очилишига
беэътибор қаралиб, моддий қонун нормаси бузилишига йўл қўйилган.
Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 1142-моддаси талабига кўра
мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз
болалари, шу жумладан фарзандликка олган болалари, шунингдек
меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан уни
фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатъи назар,
қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегиши лозим
бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб
оладилар.
Ш.Исанов 1945 йил 22 апрелда туғилган, васиятнома
расмийлаштирилган вақтда 68 ёшда, яъни меросдан мажбурий улуш
олиш ҳуқуқига эга бўлган.
Шунингдек, суд, амалдаги қонун нормаларига риоя қилмасдан, иш
юзасидан барча ворисларни ҳамда тарафларнинг оила аъзоларини
аниқлаб, манфаатдор шахс сифатида ишга жалб қилиш ва даъво
талабига нисбатан уларнинг муносабатини аниқлаш чораларини
кўрмаган.
Фуқаролик процессуал кодекси 314-моддаси 2-қисмининг 2-банди
талабига кўра иш суд муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган,
аммо суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар берилмаган
шахслардан бирортасининг йўқлигида кўрилган бўлса ҳал қилув
қарори, ажрим, қарор бекор қилиниши шарт.
6-510-15-сонли ажрим
Do'stlaringiz bilan baham: |