ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
172
Аниқланишича, туман ҳокимининг 2000 йил 12 сентябрдаги
450-К-сонли қарори билан 8 та яшаш ва ёрдамчи хоналарга нисбатан
1989 йили вафот этган К.Аҳмедовнинг эгалик ҳуқуқи белгиланган.
К.Аҳмедовнинг 4 нафар Рахим, Рофе, Даврон, Муҳаббат исмли
фарзандлари бўлиб, 1999 йил Рофе Каримов вафот этган.
Низоли уйда Д.Каримов ва Рофе Каримовнинг ўғли Мансур яшаб
келган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1140-моддасига кўра тақдим
қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик қонун бўйича меросхўр мерос очилгунча
қадар вафот этган тақдирда унга тегишли улуши унинг авлодларига
ўтишини назарда тутиб, унинг фарзанди М.Каримов меросхўр деб
топилиши лозим эди.
Бундан ташқари суд қурилиш техник экспертизаси бўйича низоли
уйни баъзи чекинишлар билан тақсимлаганда ўртадаги фарқни
ундириш ва янгидан қурилиши лозим бўлган қурилмалар кимга
юклатилганлик масаласи ойдинлаштирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 312-моддасининг 1-бандига мувофиқ
иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқланмаганлиги
суднинг қарорини апелляция, кассация ва назорат тартибида бекор
қилишга асос бўлади.
Фсҳ-380-04-сонли ажрим
Суд
кимлар
низоли
хонадонни
хусусийлаштириш
иштирокчилари
бўлганлигини, Р.Шорасулов вафотидан
кейин турар-жойнинг қандай қисмига
нисбатан
мерос
очилганлигини
аниқламаган,
шунингдек
вориснинг
меросдан воз кечишини қабул қилиб,
хатоликка йўл қўйган.
Р.Усмонова судга жавобгарлар Р.Гурницская, Р.Шорасулов,
Н.Григорьева, З.Абибуллаева ва Х.Ҳасановларга нисбатан даъво
ариза билан мурожаат этиб, 41 турдан иборат отаси Р.Шорасуловдан
мерос бўлиб қолган мол-мулкларни акаси Р.Шорасулов сотиб, ўз
эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини, мерос мулки бўлган низоли уй
борлигини, Р.Шорасулов томонидан сотиб юборилган 41 турдан иборат
мол-мулкларни бўлинмаслигига рози эканлигини кўрсатиб, низоли
173
турар-жойни ўзининг ихтиёрида қолдириб, бошқа меросхўрларнинг
мерос мулкидаги улушларини пул ҳисобида ундиришни, Х.Ҳасановни
оила аъзолари билан низоли уйдан мажбурий тартибда кўчиришни
сўраган.
Х.Ҳасанов қарши даъво билан мурожаат этиб, низоли хонадонни
Р.Шорасуловдан 1.000.000 сўмга сотиб олганлигини, бу ҳақида
маҳалла қўмитаси томонидан тузилган тегишли далолатнома
мавжудлигини кўрсатиб, мазкур олди-сотди битимини ҳақиқий деб
топишни сўраган.
Туманлараро судининг 2005 йил 18 августдаги ҳал қилув қарорига
кўра даъво қисман қаноатлантирилиб, низоли хонадонга нисбатан
Р.Усманова, Р.Гурницкая, Р.Шорасулов, Н.Григоревалар тенг ҳиссадаги
меросхўрлар деб топилган. Низоли хонадон Р.Усмановага қолдирилиб,
ундан Р.Гурницская ва Н.Григорьевалар фойдасига уларнинг мерос
улушдаги ҳиссалари эвазига компенсация тариқасида 308.616 сўмдан
ундирилган. Марҳум Р.Шорасуловдан қолган 324.000 сўмлик мол-
мулклар мерос мулки деб топилиб, мазкур мол-мулклар Р.Шорасулов
томонидан тасарруф этилганлиги боис, уни мерос турар-жойдан ўз
ҳиссасини олган деб ҳисобланган. Х.Ҳасанов барча оила аъзолари
билан низоли турар-жойдан кўчирилиб, унинг қарши даъвосини
қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанциясининг 2005 йил 25 октябрдаги ажримига кўра
ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, Р.Гурницкаянинг ўз мерос улушидан
Р.Усманова фойдасига воз кечганлиги қабул қилинган. Р.Усманова,
низоли хонадоннинг 2/5 қисмига, Н.Григорева ва Р.Шорасуловларнинг
ҳар бирлари 1/5 қисмига меросхўр деб топилган. Низоли хонадон
Р.Усмановага қолдирилиб, ундан Н.Григорьева фойдасига унинг
мерос улушдаги ҳиссалари эвазига 246.881 сўм ундирилган.
З.Абибуллаеванинг мерос улуши масаласи очиқ, ҳал қилув қарорининг
қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2006
йил 15 майдаги ажрими билан қуйидаги асосларга кўра низо бўйича
қабул қилинган суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун
биринчи инстанция судига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 314-моддаси 2-қисмининг 4-бандига
мувофиқ, суд ишда қатнашишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятларига доир масалани ҳал қилган бўлса ҳал қилув
қарори, ажрим, қарор мажбурий тартибда бекор қилиниши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |