Ворислик ҳУҚУҚи амалий қўлланма Baktria press



Download 14,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/109
Sana29.04.2022
Hajmi14,33 Mb.
#592640
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   109
Bog'liq
vorislik-hukuki-amalij-kullanma

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
56
Васиятнома қолдириш орқали мол-мулкининг ўзи вафот 
этгандан кейинги тақдирини белгилашнинг аҳамияти
Васиятнома қолдиришнинг аҳамияти шундан иборатки, у жисмоний 
шахс учун ўз мулкининг вафот этгандан кейинги тақдирини ўз хоҳиш-
иродаси бўйича тасарруф қилишнинг ягона усулидир. Ҳар қандай шахс 
фарзандларининг нафақат ўзи ҳаётлигида, балки вафот этганидан 
кейин ҳам яхши ва тинч-тотув яшашларини истайди.
Васиятнома қолдириш орқали шахс биргина ўзининг мол-
мулки борасида фармойиш бериб қолмай, шу орқали ўзидан 
кейинги авлодларининг тинч-осойишта, фаровон ва ҳамжиҳат ҳаёт 
кечиришларини ҳам таъминлаши мумкин.
Васиятнома қолдирилмаган ҳолатларда бутун мол-мулкни қонун 
бўйича ворислар ўртасида тенг тақсимлаш лозим бўлади. Фарзандлар 
тотув бўлиб, мол-мулкни бўлишда бир-бирига ён берса яхши, лекин 
бир-бирининг ҳуқуқини тан олмаса, меросхўрлар ўртасида натура 
ҳолида бўлиб бўлмайдиган айни бир кўчмас мулк, масалан уйни ёки 
кўчар мулк–автомашинани улар ўртасида тақсимлашда қай бирига 
натура ҳолида қолдириб, қай бирига улушини пулда беришда низо 
келиб чиқмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Мол-мулк топилиши мумкинлигини, лекин ота-она оламдан ўтгач, 
бошқа ака-ука, опа-сингилни дунёга келтиришни улардан сўраб 
бўлмаслиги, ҳаётда инсон учун яқин қариндошларнинг ўз ўрни бор ва 
кераклигини ҳаммага ҳам бирдай тушунтириб бўлмайди. 
Шу ўринда яна шуни айтиш лозимки, ота-она вафотидан кейин 
мулк талашиб, бир-бирига тескари одамларга айланиш инсоният 


57
маънавиятига ёт, уятли ҳолат бўлса-да, бугунги кунда ворислар 
ўртасида кўплаб низо келиб келиб чиқаётганлиги ачинарли ҳолдир.
Низо келиб чиққач, бир-бирига яқин қариндош бўлган тарафларга 
ҳуқуқларини тушунтириш, низони тинч йўл билан бартараф қилишни 
таклиф қилиш доим ҳам самара бермоқда деб бўлмайди. Суд 
амалиётида тарафлар ярашганлиги ёки ўз даъвосидан воз кечиши 
билан боғлиқ ишлар тугатилган ҳолатлар бармоқ билан саноқли.
Мерос мулкининг ворислар ўртасида қонун асосида тақсимлаб 
берилиши ҳам барча ҳолатларда низога барҳам бермайди. Чунки бу 
бир тарафнинг иккинчи тараф қонуний ҳуқуқларини тан олиш билан 
боғлиқ бўлиб, суднинг қонуний ҳал қилув қарори чиқарилганидан 
кейин ҳам низо барҳам топиб, қон-қариндошлар муносабати яхши 
бўлиб қолаётгани йўқ. 
Бошқа турдаги низолардан фарқли ўлароқ ворисликка доир 
низоларнинг аксарияти васиятнома қолдирилмаган ҳолларда яқин 
қариндошлар ўртасида юзага келади.

Download 14,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish