§ 2.4. Нима васият қилиб қолдирилиши мумкин
Қонун бўйича мерос қолдирувчи ўзига тегишли бўлган ҳар қандай
мол-мулкни, шу жумладан васиятномани тузишдан кейин орттирилиши
мумкин бўлган мол-мулкларини ҳам васиятномада кўрсатиши мумкин,
чунки мерос васиятнома тузилганидан кейин очилади ва васиятномани
тузиш вақти билан мерос очилган вақт ўртасида маълум муддат ўтади.
Ушбу муддат мобайнида мерос таркиби ўзгариши мумкин.
Яна шуни таъкидлаш лозимки, васиятномада кўрсатилган ва мерос
таркибига киритилган айрим мол-мулклар меросхўрларга ўтмаслиги
ҳам мумкин.
Мисол учун, мерос қолдирувчига тегишли бўлган ўқ-отар ов
қуроли васиятномага киритилган бўлса-да, бироқ меросхўрга ушбу
қуролдан фойдаланишга давлат органлари томонидан рухсатнома
берилмаслиги мумкин. Бу ҳолатда ушбу мулк давлат органлари
томонидан олиб қўйилиб, унинг қиймати меросхўрга қопланиши
мумкин.
ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
52
§ 2.5. Мажбурий улуш
Шуни эътиборга олиш керакки, васиятномани расмийлаштириш
пайтида нотариус томонидан васиятномани тузувчи шахсга Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 1142-моддасида (меросдан
мажбурий улуш олиш ҳуқуқи) белгиланган қоидалар тушунтирилиши
лозим.
Ушбу моддага кўра мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки
меҳнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан фарзандликка олган
болалари, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-
онаси, шу жумладан уни фарзандликка олганлар, васиятноманинг
мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан
ҳар бирига тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий
улуш) мерос қилиб оладилар.
Мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўр бирон-бир
асос бўйича меросдан оладиган ҳамма нарса, шу жумладан оддий
уй жиҳозлари ва рўзғор буюмларидан иборат мол-мулкнинг қиймати
ҳам, бундай меросхўр фойдасига қилинган васият мажбуриятининг
қиймати ҳам мажбурий улушга қўшилади.
Меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўр учун
васиятномада белгиланган ҳар қандай чеклашлар ва шартлар унга
тегадиган мероснинг мажбурий улушдан ортиқча қисмига нисбатангина
ҳақиқийдир.
Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 5-сонли қарорининг
18-бандига кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома
ворислик васият ёки қонун бўйича эканлигидан қатъи назар, мерос
очилган кундан бошлаб олти ой ўтгандан сўнг мерос очилган жойдаги
нотариус томонидан берилади, ФК 1146-моддаси учинчи қисмида
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Меросга бўлган ҳуқуқ
53
тўғрисидаги гувоҳномани олиш меросхўрнинг мажбурияти эмас, балки
ҳуқуқи бўлганлиги сабабли, қонунда меросхўр бундай гувоҳнома
бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши шарт бўлган муддат
белгиланмаган.
Нотариуснинг меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома
беришни рад этиши устидан меросхўр томонидан судга шикоят
берилиши мумкин бўлиб, у Фуқаролик процессуал кодексининг 28-
боби қоидаларига биноан кўриб чиқилади.
Нотариуснинг меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани
беришни рад этиши устидан меросхўр томонидан судга берган
шикоятларни ҳамда юридик фактларни белгилаш тўғрисидаги
аризаларни кўриш жараёнида низо пайдо бўлиш ҳоллари учрайди.
Шунингдек, ворислик ҳуқуқи билан боғлиқ низоларни ҳал этишда
барча меросхўрларнинг иштироки таъминланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |